Parkent tumani Maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi rasmiy kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Toshkent viloyati Parkent tumani maktabgacha va maktab ta'limi boʻlimi rasmiy kanali
👨‍💻 Murojaat uchun: @Faol1

Ⓜ️ Toshkent viloyati, Parkent tumani, Chamanzor ko‘chasi, 3-uy

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


MUNOJAT ABDUMO'MINOVA dan repost
🏆DIQQAT OLIMPIADA

Joriy yilning 10 aprel kuni tuman tassaraffidagi 25-sonli MMTBda umumta'lim maktablari bitiruvchi sinflari o’quvchilari o'rtasida ko'p bosqichli (tuman (shahar)
viloyat - oliy umumta'lim maktablari bitiruvchi
sinflari o'quvchilari o'rtasida “Fizika,Kimyo,Biologiya,,Informatika va axborot texnalogiy” fanlari bo‘yicha ko‘p bosqichli (tuman - viloyat
(shahar) - oliy ta’lim muassasasi) o'zining olimpiadasini o'tkazilmoqda.


https://t.me/Parkenttumanxtb


Munojat Abduaxadovna dan repost
🎚🟦🟦🟦
🇺🇿"IQTIDOR" BADIIY HAVASKORLIK JAMOALARI KO‘RIK TANLOV TUMAN BOSQICHI

🎚O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va va maktab ta`limi vazirligining 2025-yil 10-yanvardagi 2-q/q son qo'shma qaroriiga asosan joriy yilning 10-aprel kuni Parkent tumani maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi tasarrufidagi maktabgacha ta’lim tashkilotlari o'quvchilari o‘rtasida"IQTIDOR" badiiy havaskorlik jamoalari tanlovi Krasnagorsk shaxarchasida joylashgan musiqa va madaniyat maktabida tuman bosqichi bo‘lib o‘tmoqda.



🖊Toshkent viloyati maktabgacha va maktab taʼlimi bo'limi
——————————————————-


Паркент тумани ММТБ тасарруфидаги 5-мактабда “Билимдон ўқувчи” танлови бўйича 9- синф ўқувчиларига тест жараёнларида қатнашиши учун старт берилди.


"ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ 2025" КАСБИЙ КЎРИК ТАНЛОВ ТУМАН БОСҚИЧИ

✅ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим Вазирлигининг 2025-йил 19-мартдаги 124-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 03-апрел куни Паркент тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги  мактабгача таълим ташкилотлари
методист-тарбиячилари ўртасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2025” кўрик танлови туман босқичи бўлиб ўтди.
✨Танловда 22-ДМТТ директор ўринбосари Зилола Ғайратова "Йилнинг энг яхши директор ўринбосари",
6-ДМТТ тарбиячиси Гўзал Усмонова "Йилнинг энг фидокор тарбиячиси",
14-ДМТТ тарбиячиси Фотима Турғунова "Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи",
22-ДМТТ тарбиячиси Шохида Кушева "Йилнинг энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячиси",
17-МТТ ходимаси Сафина Бекпўлатова "Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи"
номинацияларида ғолиб деб топилди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

✨ Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар тақдирланди.

https://t.me/Parkenttumanxtb


Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online dan repost
O'zbekiston_Respublikasi_Maktabgacha_va_maktab_ta'limi_vazirligining.pdf
408.0Kb
#диққат

⚡️2025/2026-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда баҳолаш учун фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар РЎЙХАТИ тасдиқланди 

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 13 январдаги 03-14-75-сонли хати

@haqiqatonline_24


ДИҚҚАТ!!!
“ЗОМИН-2025” ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА САРАЛАШ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ!
✈️💐

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бошқарув йиғилишининг тегишли қарорига мувофиқ, Республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинари ҳудудий босқичлари бошланмоқда.

Хабарингиз бор, бизнинг ёш қаламкашлар Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича ўтказиладиган ҳудудий мусобақа орқали нуфузли анжуманнинг финал, яъни республика босқичига йўл олади.

Шу муносабат билан айни кез саралаш босқичида иштирок этиш учун ўз ижодий ишларингизни топшириб, иқтидорингизни бир синаб кўришингиз мумкин.

🏆 Бу йилги саралаш баҳслари Сирдарё вилояти мезбонлигида бўлиб ўтади.

⛳️ Семинарнинг саралаш босқичи йўналишлари:
- назм
- наср
- болалар адабиёти
- бадиий публицистика
- бадиий таржима
- адабий-бадиий танқид
- драматургия.

🚦Семинарнинг саралаш босқичида иштирок этиш шартлари:
- юқоридаги йўналишлар бўйича шеър, ҳикоя (насрнинг бошқа жанрлари), мақолалар, бадиий таржима асарлари, танқидий-таҳлилий материаллар тўплами;
- бу асарлар кимлардандир ўғрилаб, кўчирилган бўлмаслиги шарт;🎏
- ўз асарларини юбораётган қаламкаш наср йўналишида бўлса, камида 10 та ҳикоя, назмда бўлса, ишкамида 40 та шеър юбориши (қолган йўналишлар ҳам шунга қараб) лозим;
- ёш тоифаси: 18 дан 30 ёшгача этиб белгиланган;
- иштирокчи Тошкент вилоятида доимий яшаши (доимий прописка) керак;
- иштирокчи аввал ўтказилган Зомин ёки Дўрмон семинарларининг республика босқичида қатнашмаган бўлиши лозим;
- асарлар компьютернинг Документ Microsoft Office Word.doc дастурида 14-ҳажмдаги Times New Roman шрифтида юборилиши шарт!

🪂 🤽‍♂️🚧 Телеграмдан тўғридан-тўғри “отиб юборилган” нарсалар қабул қилинмайди!!! 
- асарлар билан бирга муаллифнинг паспорти (шахсини тасдиқловчи ҳужжати) ва маълумотномаси (объективка) юборилади.

Манзил: Нурафшон ш., Тошкент йўли кўчаси, 86-уй. Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими биноси, 2-қават.

❗️⏳ Муддат шу йилнинг 10 апрелига қадар белгиланган!


"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал dan repost
#Танлов

⚡️⚡️⚡️ “Энг фаол кутубхона мудири” танловининг Паркент туман босқичи якунланди

Тумандаги 30-мактабда “Энг фаол кутубхона мудири” танловининг Паркент туман босқичи ўтказилди.

Мактаб кутубхона мудирлари орасидан илғор, ижодкор, маҳоратли, ташаббускор, фидойи кутубхона мудирларини аниқлаш ва уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга қўшаётган ҳиссаси учун рағбатлантириш, иш тажрибаларини оммалаштириш ҳамда кутубхоначилик касбининг нуфузини янада оширишга қаратилган танловда туманидаги мактабларнинг кутубхона мудирлари иштирок этди.

Танлов 2 та – “Кутубхона мудири ўзи фаолият олиб бораётган мактаб кутубхонаси ва иш фаолияти, мақсад-вазифалари, кутубхонада инновацион лойиҳаларнинг жорий қилинганлиги бўйича мавзуга мос тайёрланган фотоалбомни шарҳлаш” ҳамда “Кутубхоначилик соҳасига оид савол-жавоб” шартида ўтказилди.

Малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилган баҳсларда 1-ўринга лойиқ кўрилган 29-мактаб кутубхона мудираси Ёрқиной Азизова танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Шунингдек, танловда 2-ўрин 49-мактаб кутубхона мудираси Новвар Наримоновага, 3-ўрин эса 36-мактаб кутубхона мудираси Зарохат Жўраевага насиб қилди.

Танлов якунида ғолиб бўлган жамоаларга махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Энди 29-мактаб кутубхона мудираси Ёрқиной Азизова мазкур танловнинг Тошкент вилоят босқичида Паркент тумани шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

👉 @PARKENT_TONGI


Bugun 25-mart kuni Parkent tumanidagi 6-umumtaʼlim maktabda quvonchli kun. Ustozimiz, faxriy o‘qituvchimiz Xoldarov Aspariddin Asomovich "Xalq maorifi aʼlochisi" unvoni bilan taqdirlandi. Ustoz 41 yildan buyon maktabda faoliyat yuritib kelmoqda.Ustoz ta'lim tarbiya bergan shogirdlari hozirgi kunda birgalikda maorif sohasida faoliyat yuritishmoqda.Mukofotni topshirish uchun maktabga Toshkent viloyati Maktabgacha va maktab taʼlimi boshlig‘i o‘rinbosari Hamrayev G‘ayrat Yusupovich va Parkent tumani Maktabgacha va maktab taʼlimi boshlig‘i Yusupov Javlon Xasanovich tashrif buyurishdi.


"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал dan repost
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманида “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган 9 лойиҳага қанча маблағ ажратилади?

“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йил биринчи мавсумида Паркент туманидан қўйилган 114 та лойиҳанинг 9 таси овоз бериш босқичида ғолиб бўлгани учун 13 млрд. 78 млн. 145 минг сўм маблағ ажратилади.

Қуйида ғолиб бўлган лойиҳаларга ажратилган маблағ ва бажариладиган ишлар ҳақида қисқача танишишингиз мумкин.

Қизилсой маҳалласида ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ ишларга 4 минг 060 та овоз тўплангани учун 1 млрд. 485 млн. сўм ажратилади.

Чашма маҳалласида ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ ишларга 4 минг 28 та овоз тўплангани учун 1 млрд. 499 млн. 580 минг сўм ажратилади.

Чинорбулоқ маҳалласидаги 49-мактабнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида зарур жиҳозлар билан таъмишлашга 3 минг 841 та овоз тўплангани учун 1 млрд. 94 млн. 405 минг сўм ажратилади.

Чинор маҳалласидаги 36-мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 3 минг 826 та овоз тўплангани учун 1 млрд. 500 млн. сўм ажратилади.

Янги Санганак маҳалласидаги 21-мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 3 минг 798 та овоз тўплангани учун 1 млрд. 500 млн. сўм ажратилади.

Олмазор маҳалласида ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ ишларга 3 минг 796 та овоз тўплангани учун 1 млрд. 499 млн. 580 минг сўм ажратилади.

Невич маҳалласида ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ ишларга 3 минг 738 та овоз тўплангани учун 1 млрд. 499 млн. 580 минг сўм ажратилади.

Толбулоқ маҳалласидаги 57-мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 3 минг 682 та овоз тўплангани учун 1 млрд. 500 млн. сўм ажратилади.

Бойқозон маҳалласидаги 31-мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 3 минг 662 та овоз тўплангани учун 1 млрд. 500 млн. сўм ажратилади.

👉 @PARKENT_TONGI



10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.