Бухоро тиббиёти dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Мусича" тажрибаси "Ғазберон"да давом этди
Ромитан туманида “Соғлом турмуш тарзи — фаровон ҳаёт асоси” шиори остида навбатдаги амалий семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбир 39-оилавий поликлиникага қарашли “Ғазберон” филиалида ташкил этилди.
Семинарда вилоят, шаҳар ва туман тиббиёт муассасаларининг бош ҳамширалари, кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ҳамда оилавий шифокорлик пунктларининг катта ҳамширалари иштирок этдилар.
Тадбир “Мусича” тажрибаси асосида ташкил этилиб, “Ғазберон” тиббий бригадасининг фаолияти ва “Намунали кўча”да амалга оширилган соғлом ҳаёт марафони билан бойитилди. Семинар эрта тонгдан юқори руҳ ва самарадорликда бошланиб, иштирокчиларга амалий тажриба, янги ғоялар ҳамда яхши кайфият улашди.
Семинарда туман ҳокими Умиджон Барноев ва туман кенгаши депутатлари ҳам иштирок этиб, соҳа вакилларига маънавий кўмак ва рағбат бердилар.
Бухоро тиббиёти