Ромитан УЗ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ромитан туманидаги энг сўнгги ишончли янгилик ва хабарларни бизда кузатинг!
Реклама учун: @bekhhzodbek

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Шогирд агар Шайх ул-ислом, агар қозидур,
Агар устод андин рози Тaнгри розидир
".

Устозлик – юқори мақомга эга олий рутба. Унга эришиш учун эринмай меҳнат қилиш ва тер тўкиб ишлашга тўғри келади. Бемисл меҳнат, тинимсиз изланиш, билим жавоҳирларини йиғиб, уни шогирдларига улашиш устозлик обрўсини улуғ қилади.Шундай юксак мақом соҳибаси бўлмиш муҳтарам устозимиз – Ҳасанова Дилфуза Райимқуловна  бугун таваллуд кунлари ва  нафақа ёшларини қаршиламоқда. Устознинг сермазмун ҳаёт йўлига назар солар эканмиз, мураббий ва педагог сифатида ниҳоятда серқирра йўналишларда ҳозирги кунга қадар самарали фаолият олиб бораётганларига амин бўламиз.

Узоқ йиллар давомида 7-умумтаьлим мактабида  фаолиятларини амалга ошириб , ўзларининг оташин қалб қўри, юраги тўла меҳри ва онг-у шуурини эгаллаган ноёб илм-у тафаккури туфайли биз шогирдларнинг ва ёшларнинг севимли устозига айландилар.
Дилфуза опа  қизғин илмий-амалий фаолият олиб бориш асносида ёшларга устозлик қилиб, ҳозирда ҳам юқори малакали мутахассислар тайёрлашда жонбозлик кўрсатиб келмоқдалар. Устоз тайёрлаган шогирдлар таьлимнинг  турли соҳаларида самарали фаолият юритаётгани у кишининг бу борадаги хизматлари давлатимиз ва жамиятимиз тараққиёти учун манфааат келтираётганининг амалий тасдиғидир.
Устозимиз нафақат халқимизнинг эзозли муаллимаси,  Ватанимизнинг фидоий ходими ,айни чоғда, аҳил оиланинг бекаси 4 қизнинг онаси ҳамдирлар.
Фурсатдан фойдаланиб, Устозни қутлуғ ёш билан муборакбод этаман.
Ҳорманг, устозим!  Умрингизга, илм-у ижодингизга Яратганнинг ўзи янада кўп баракотлар ато этсин!
Сизнинг илмпарварлигингиз, меҳнатсеварлигингиз ва фидойилигингизни эл-юртимиз  ва биз шогирдларингиз ҳэч қачон унутмаймиз.

Акрамова Шоҳиста
ТошДЎТАУ докторанти


Андижонда коньякдан заҳарланиб 5 киши вафот этди

2024 йил 22-26 декабрь кунлари Андижон вилоятида 22 нафар фуқаро «Ўзбекистон» номли коняк спиртли ичимлигини истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган.

@oromitanuz


🏵 “Йил аёли” миллий танлови республика босқичи ғолибларини  тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

⚫️“Йил аёли” танловининг туман (шаҳар) босқичларида республика бўйича жами 3 091 нафар аёллар белгиланган 3 та шарт асосида иштирок этишди.

⚫️Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида 208 та туман (шаҳар)лардан жами 1 146 нафар аёллар белгиланган 3 та шарт асосида иштирок этиб, натижаларга кўра улар орасидан 151 нафар хотин-қизлар тегишли номинациялар бўйича танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

⚫️Республикада 16 нафар иштирокчилар ғолиб бўлдилар.

⚫️Тантанали маросимда Олий Мажлис Сенати раиси Т.Норбоева  мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёлни улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб, танлов ғолибларини табриклади ва келгуси фаолиятида муваффақият тилади.

⚫️“Йил аёли” миллий кўрик-танловининг Республика  босқичида 12 та номинациялар соҳибларига ноутбук, диплом, статуэтка ва гулдасталар тақдим этилди.

Танлов натижаларига кўра

Ромитан тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Ражабова Мамлакат Икромовна - "Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинациясида ғолиб деб топилди ва Сенат раиси Танзила Норбоева томонидан тақдирланди.

@oromitanuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✈️Жанубий Кореяда авиаҳалокат – 62 киши ҳалок бўлди

Фожиа Муан аэропортида содир бўлди, деб ёзади Yonhap. Boeing 737 учиш-қўниш йўлагидан чиқиб, панжарага бориб урилган.

Самолёт бортида 181 киши, жумладан 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳозирча 2 киши қутқарилган.

Қутқарувчилар самолёт орқасида бўлган йўловчиларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда.

@oromitanuz


Куни кеча Бухоро шаҳрида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун бўлиб ўтган байрам тантанасида бир гуруҳ ходимлар турли номинацияларда тақдирланишди.

Улар орасида туман ТТБ раҳбари Жамшид Тоҳиров "Энг яхши тиббиёт бирлашма раҳбари" ва бош ҳамшира Мамлакат Ражабова эса "Йил аёли" танловининг республика босқичида ғолиб бўлгани ва "самарали фаолият кўрсатган бош ҳамшира" номинацияларда ғолиб бўлгани муносабати билан тақдирланишди.

@oromitanuz


Ромитан тумани марказида ўрнатилган "Янги йил арчаси" ҳудудида туман сектор раҳбарлари томонидан ИИБ ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига тунги хизмат олди йўриқнома ўтказилди.

Йўриқномада туман ҳудудида кўнгил очар жойлар, шунингдек байрам тадбирлари ўтказилдиган ҳудудда ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида туну-кун хизмат олиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

@oromitanuz


❄️🎁Ромитан туман тиббиёт бирлашмасида кириб келаётган Янги йил муносабати билан туман аҳолиси саломатлигини таъминлашдаги фаоллиги, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишдаги самарали меҳнати ва жамоат ишларини бажаришдаги фаол иштироки учун бирлашма ходимларига қуйидаги номинациялар бўйича:

-Йилнинг энг яхши акушер гинекологи Н.Шукурова
-Йилнинг фидоий катта фелдшери
Т.Комилов
-Йилнинг энг яхши ҳисобчиси Д.Жўраева
-Йилнинг энг яхши қозонхона оператори У.Рамазонов
-Йилнинг энг яхши электр устаси Ш.Қўзиев
-Йилнинг энг яхши шифокори О.Ҳамроевалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Янги йилда энг чиройли безатилган Болалар бўлимига Кондиционер, Йил аёли миллий танлови ғолиби М.Ражабовага Компютер совғалари топширилди

Тадбир давомида бирлашма бошлиғи Жамшид Тоҳиров сўзга чиқиб тиббиёт бирлашмаси ходимларига Янги йил байрами муносабати билан самимий тилакларини билдирди.

@oromitanuz


⚡️Путин Алиевга қўнғироқ қилиб, авиаҳалокат муносабати билан узр сўради — Кремль

Россия президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ва самимий ҳамдардлик билдирди.

Путин айтишига кўра, AZAL самолёти Грознийга бир неча марта қўнишга уринган. Айни шу вақтда Украина қуролли кучлари Грозний, Моздок ва Владикавказга дронлар ёрдамида ҳужум уюштираётган ва Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бу ҳужумларни қайтараётган бўлган.

Россия Тергов қўмитаси ва Бош прокуратураси ходимлари озарбайжонлик ҳамкасблари билан биргаликда авиаҳалокатни тергов қилишмоқда. Грознийда Озарбайжон прокуратурасининг икки ходими бор.

@oromitanuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўғли борлар огоҳ бўлинг!

Ўғил фарзанднинг бепушт бўлиб қолишига ота-онанинг бепарволиги сабаб бўлиши мумкин


Тезроқ ёш гўдакни шифокор кўригидан ўтказинг, эртага кеч бўлиб қолмасин

👉@oromitanuz

5.1k 0 52 11 14

"Мўътабар" маркети Ромитан dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Диққат, Ромитанда янги супермаркет очилди❗️

Нархлар арзон ва маҳсулотлар сифатли.

“Мўътабар” маркет эртага, яъни 28 декабр, соат 17:00 да расман очилади.

Очилиш маросими сиз билган Холиқжон вайнер иштирокида ўтказилади.
Маросимида сизларни 50 га яқин янги йил совғалари ва 10 та 100минг сўмлик ваучер кутмоқда.

Шартлари жуда осон. Янги йил совғалари бизнинг инстаграмм саҳифамиз(https://www.instagram.com/motabarmarket_romitan?igsh=anZybWI5dGlkMmJ5)
га энг биринчи обуна бўлган мижозларимизга тақдим этилади.

Ваучерни қўлга киритиш учун ҳам бизга обуна бўлган бўлишингиз, видео изоҳларида 10 нафар дўстингизни белгилаган бўлишингиз талаб этилади.

Барчага омад! Очилиш маросимида кутиб қоламиз!
Барча қулайликлар мижозларимиз учун!

Манзил: Ромитан туман “Боғча” маҳалласи.

Мўлжал: “Жасурбек”, “Зебузар” тўйхоналарининг рўпараси 7-мактаб

4.6k 0 104 2 51

Фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Бугун соат 17:10 ларда Ромитан тумани “Афросиёб” МФЙ Шифокорлар кўчасидан оқиб ўтувчи, “Ҳайработ” каналида 1 нафар фуқаро чўкиб кетган. Ромитан туман ФВБ кичик инспектори оддий аскар Қобилов Бахриддин томонидан туманинг Шўработ МФЙ Қантали қишлоғида яшовчи 2008 йилда туғилган фуқаро қутқарилиб, туман шошилинч тез-тиббий ёрдам бўлимига етказилди. Ҳозирги вақтда фуқаронинг аҳволи яхши ҳолда бўлиб, шифокорлар кузатувига олинган.

@oromitanuz

6.3k 1 132 25 80
11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.