Иқлим – етти иқлим кезган сўз
Бу сўзнинг илдизи ҳам қадим юнон тилига бориб тақалади. Аслиятда klima, klimatos шаклига ва эгиш, энгаштириш; майл, мойиллик маъносига эга бўлган ушбу сўз араб тили орқали ўзбекчага ўзлашган. Тилимизда муайян жойнинг ўзига хос, ҳар йили такрорланувчи одатдаги об-ҳаво шароитини, дунё қисмини, минтақани, кўчма маънода эса шароитни англатади.
Етти иқлим ибораси қадимги географлар тасаввуридаги Ернинг етти минтақасидан ҳар бирини билдиради.
Бу сўз кўплаб Европа тилларига лотин тили воситасида ўтган. У, масалан, инглизчада climate, испанчада clima, немисчада klima, французчада climat, русчада климат шаклига эга.
@oriftolib