Энди Россияда ишловчилар учун ҳужжат қатъий талаб этиладиРоссия президенти имзолаган
Фармонга мувофиқ, Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 2025 йилнинг 30 апрелигача мамлакатни тарк этиши ёки ҳужжатларини расмийлаштириши лозим.
Бу талаб Россияда қонуний равишда қолишни истаган хорижликларга татбиқ этилмайди.
Ўзбекистоннинг Миграция агентлиги январдан бошлаб, Россияда ишлаб юрган, аммо ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолари бўлган юртдошларимизга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини
маълум қилди.
"Ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни ва керакли маълумотлар ҳақида қўшимча хабар берилади", — дейилади Ўзбекистон Миграция агентлиги хабарида.