Огоҳ бўлинг! Биологик фаол қўшимчалардан одамлар соғлиғи янада ёмонлашмоқда Рақобат қўмитаси хабарида қайд этилишича, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар рекламаси “минг бир хасталикка даво” сифатида, «мўъжизакор» таъсири ҳақида ёлғон ёки ноаниқ, бўрттирувчи иборалар билан жойлаштирилиши, таниқли шахслар томонидан мазкур маҳсулотлар тавсия қилиниши ўз-ўзини даволаш усуллари кенг қўлланилишига, ҳаттоки фожиали ҳолатларга сабаб бўлмоқда.
Маълум қилинишича, қўмитага рекламаларга ишониб, айнан шу каби маҳсулотларни сотиб олган, бироқ уларни истеъмоли натижасида соғлиғи янада ёмонлашгани тўғрисида фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. 2024 йилнинг ўтган даврида БФҚлар бўйича мингтага яқин мурожаат кўриб чиқилиб, истеъмолчиларга 118 миллион сўм моддий зарар қопланиши таъминланган.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун
https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг