Xalq ta’limi vazirligi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Official website: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu/
Instagram: https://www.instagram.com/uzedu.uz
📞 Ishonch telefoni raqami: (71) 202-09-09
✉️ E-mail: info@xtv.uz


Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Қарши шаҳридаги таълим муассасаларида мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида ўрганиш олиб борилди

Айни пайтда Қашқадарёда бўлиб турган Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Қарши шаҳридаги 25-сонли мактаб ҳамда вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолияти билан танишди.

1096 ўринга мўлжалланган 25-сонли мактабда қарийб 1000 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мазкур мактаб 1987 йилда барпо этилган, айни вақтда мукаммал таъмирга муҳтож, шу боис, келгуси 2023 йилда Дастурга киритган ҳолда таъмирланиб, ўқувчиларга муносиб шароит яратиладиган бўлди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3t0sfDg


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Ал-Хоразмий номидаги олимпиада юқори натижа қайд этган ўқувчилар захира терма жамоасига номзод сифатида киритилади

Бугун 7-8 синф ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё ва биология фанларидан ал-Хоразмий номидаги олимпиаданинг республика босқичига старт берилди.

Мазкур олимпиададан кўзланган асосий мақсад, математика, физика, кимё ва биология фани бўйича билимли, ушбу фанга қизиқувчи, интилувчан ёшларни аниқлаш, уларни нуфузли халқаро фан олимпиадалари учун тизимли, пухта тайёргарлик кўришларини таъминлаш ҳамда иқтидорли ўқувчиларга кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

Ушбу олимпиадада муваффақиятли иштирок этган ўқувчилар келгусида республика, минтақавий ва халқаро миқёсда ташкил қилинадиган турли интеллектуал мусобақаларда, олимпиадаларда иштирок этувчи республика терма жамоасига номзод сифатида киритилади.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3MWJHQH


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


#Эслатма

1-синфга болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига асосан, умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Келгуси 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2022 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2015 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.

Эслатма, мактабгача таълим ташкилотларида олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлов курслари ташкил этилади.

****

#Напоминание

В 1-й класс принимаются дети в год исполнения им 7 лет

Согласно 9-й статье новой редакции Закона Республики Узбекистан «Об образовании» (2020 г. 23 сентября) в первый класс общей средней образовательной организации дети принимаются в год исполнения им семи лет.

Например, дети, поступающие в 1-й класс в 2022/2023 учебном году, должны достичь семи лет к 31 декабря 2022 года, т.е. дата рождения ребенка должна быть до 31 декабря 2015 года.

Напоминаем, что в дошкольных организациях организуются годичные обязательные подготовительные курсы для начального образования детей в возрасте от шести до семи лет.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Янги ташкил этилган Кўкдала туманидаги мактаблар ўрганилмоқда

Давлатимиз Раҳбарининг шу йили 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда жойларда халқ таълими соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Қашқадарёда ўрганишда бўлиб турибди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ янги ташкил этилган Кўкдала туманида бўлиб, туман халқ таълими бўлими учун тайёрланган бино ҳамда 112-мактаб ва унинг янги қурилган филиалида бўлди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3MZ6Guz


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi rasmiy telegram sahifasi dan repost
Memorandum amalda...

☝️Xalq ta’limi vazirligi huzuridagi Respublika “Barkamol avlod” bolalar maktabi tomonidan joriy yilning 27-may kuni
🕐1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣da, A.Avloniy nomidagi milliy tadqiqot instituti bilan hamkorlikda Zoom platformasida “Uzluksiz kasbiy ta’lim” elektron platformasida malaka oshirish imkoniyatlari" mavzusida seminar-trening tashkil etilmoqda.

✅ Seminar-treningda barcha "Barkamol avlod" bolalar maktablari ishtirok etishlari mumkin.

📌Mazkur seminar-treningdan maqsad maktabdan tashqari ta'limni yuqori bosqichga olib chiqish hamda "Barkamol avlod" bolalar maktablarining rahbar va pedagog xodimlarining malakasini oshirishdan iborat.

Seminar-treningda quyidagi havola orqali ishtirok etishingiz mumkin:👇
https://us02web.zoom.us/j/81527250612?pwd=ZHNBUWNUU0szMHV0RXdacDZDaE1sQT09

© Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi
Axborot xizmati

🔗Web-site|Telegram|Facebook|Instagram|YouTUBE


ITSM dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bir hafta ichida jozibali videolavhalar yaratishni o‘rganmoqchimisiz? 🔥

Bu borada Xalq ta’limi vazirligi hamda ITSM sizning ishonchli yordamchingiz! 🤝
Video tahrirlash bo‘yicha to‘liq kursni taqdim etamiz, unda yuqori sifatli va ijodiy videolavhalar ishlab chiqishning barcha jarayoni bosqichma-bosqich ko‘rsatib berilgan.

O‘rganing, rivojlaning va o‘z sohangiz professionaliga aylaning!

Toʻliq kursni ushbu havola orqali tomosha qilishingiz mumkin: Milliy ta’lim resurslari.

☎️ +998 71 2073939
itsm.uz I Facebook I Telegram I Instagram I Youtube


Respublika bolalar kutubxonasi | Rasmiy dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Kitobxonlik_festivali

📚Namangan viloyatida “Kitobxonlik festivali” o‘tkaziladi📣📣

✅Xalq ta’limi vazirligi huzuridagi Respublika bolalar kutubxonasi tomonidan yoshlar o‘rtasida kitob mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish maqsadida “Kitobxonlik festivali” tashkil etib kelinmoqda.

🔰Bugungi kunga qadar Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Andijon, Samarqand, Sirdaryo va Buxoro viloyatlarida kitobxonlik festivali ko‘tarinki ruhda o‘tkazildi.

👉 Navbatdagi “Kitobxonlik festivali” 2022-yil 28-may kuni Namangan viloyatida o‘tkaziladi. Tadbir doirasida kitoblar yarmarkasi, ma’naviy-ma’rifiy kecha, teatr tomoshalari tashkil etiladi. Shuningdek, kitobxonlik haftaligi doirasida o‘tkazilgan tanlov va tadbirlarda faol qatnashgan ishtirokchilar tantanali ravishda taqdirlanadilar. 🏆

✅Barchani kitobxonlik festivaliga taklif qilamiz!!!

🔗#Respublika_bolalar_kutubxonasi_Axborot_xizmati

Telegram| You tube | Facebook|Instagram |Web site




Халқ таълими вазирлиги Инклюзив таълим соҳасида Буюк Британиянинг етакчи ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болаларга таълим бериш бўйича Буюк Британиянинг етакчи ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

Лондонда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форуми доирасида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев Британия Кенгаши ҳамда UCL Centre Inclusive Education университети вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Британия Кенгаши маслаҳатчиси Сузан Дуглас ва UCL Centre Inclusive Education директори Гилл Бракенбури билан бирга имконияти чекланган болалар таълими, хусусан педагог ва директорларнинг соҳа бўйича малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш, имконияти чекланган болаларни ўқитиш, улар билан ишлашга директор ва ўқитувчиларни тайёрлаб боришга келишилди.

Учрашув сўнгида инклюзив синфларга таълим бериш бўйича амалга ошириладиган ҳамкорлик бўйича келгуси режалар белгилаб олинди.


ЎФАда Меҳрибонлик уйларининг футбол терма жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Футбол ассоциясиясида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган XVIII халқаро футбол турнирида ғолиб бўлган Меҳрибонлик уйларининг 11-12 ёшли тарбияланувчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, вазирликнинг Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Мурод Карабаев ҳамда "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Толибжон Тойиров иштирок этди.

Халқаро мусобақада ғолиб бўлган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига учрашув иштирокчилари томонидан эсдалик совғалари топширилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram



11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.