🕖🕗🕘🕙🕚🕛
Соғинса онасин, тўртта нон олиб,
Уйига кўргани чопганлар - бахтли.
Соғинса отасин, шартта йўл солиб,
Уйида саломат топганлар - бахтли.
Мен эса ҳар сафар онамни ёдлаб,
Суратига боқиб, йиғлайман хаста.
Отамни ҳам йўқлаб, ичларим додлаб,
Қабристонга бориб, келаман аста...
© Бобур Бобомурод
Ўтмишга саёхат!