АЛЛОҲНИНГ УЙИБир кунда беш бора келар бир садо,
Чақирар намозни этмоққа адо,
Ёнма-ён туради унда шох, гадо,
АЛЛОҲНИНГ ердаги мажозий уйи.
Дунёнинг ташвиши киролмас унга,
Эрта тонг саҳардан уланар тунга,
Эшиги ёпилмас ҳатто бир кунга,
АЛЛОҲНИНГ ердаги мажозий уйи.
Танламас одамни "оқ ё қора", деб,
Кириш-чун сўрамас "бергин пора ", деб
Усталар у жойга берган гўзал зеб,
АЛЛОҲНИНГ ердаги мажозий уйи.
Ким зикр, ким қуръон ўқиб ўтирар,
Такбирнинг вақтини кутиб ўтирар,
Охират ғамида кимдир титирар,
АЛЛОҲНИНГ ердаги мажозий уйи.
Баъзида одамлар сиғмай қолади,
Қор, ёмғир ёғса ҳам лек саф олади,
Имомлар қавмини дуо қилади,
АЛЛОҲНИНГ ердаги мажозий уйи.
АЛЛОҲНИНГ меҳмони келган одамлар,
Савобга бой бўлар ҳар бир қадамлар,
Мўминга ғанимат ахир бу дамлар,
АЛЛОҲНИНГ ердаги мажозий уйи.
✍
Лутфуллоҳ Хўжаев.T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIyT.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy