#диққат
🇮🇷🇺🇿
Эрондаги ўзбекистонликларга ҳам тезкор огоҳлантириш берилдиЭрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши, ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Эрондаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни, шунингдек, Эрон ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини мунтазам равишда кузатиб боришни тавсия қилди.
Шунингдек, элчихона шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо бирга олиб юриш кераклигини қайд этган.
Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш мумкин: 22299780, 22832025
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан
чиққанди.👉
@UnchaMuncha