Одамлар сени ҳурмат қилиши учун бой бўлишинг шарт эмас. Одамлар сенинг ортингдан барибир ғийбат қилишади, одамлар сени ҳурмат қилиши учун ақлли инсон бўлишинг ҳам шарт эмас, ақлли инсонларнинг дунёқарашини ҳамма ҳам бирдек қабул қилаолмайди.
Одамлар сени ҳурмат қилиши учун чиройли инсон бўлишинг ҳам шарт эмас. Яқинларинг учун доим чиройлисан, бегоналар учун эса чиройлилик ҳар доим ҳам биринчи эмас.
Одамлар сени ҳурмат килиши учун, жисмонан кучли бақувват, инсон бўлишинг ҳам шарт эмас, тоғларни вайрон қиладиган гавданг бўлган тақдирда ҳам ҳурмат ҳеч қачон кучга қараб берилмайди.
https://t.me/notiq_uzОдамлар сени ҳурмат килиши учун қиммат кийимлар кийишинг ҳам шарт эмас, уст бошга қараб фақатгина қалби фақирларгина ҳурмат кўрсатади.
Одамлар сени ҳурмат қилиши учун мансабдор бўлишинг ҳам шарт эмас, мансаб ҳам келади-ю кетади, ёнингда сендан фойда кўзлаганларгина ўралашиб юради.
Одамлар сени ҳурмат қилиши учун сенга фақатгина биргина хислатнинг ўзи етарли - МУОМАЛА. Унинг калити - НУТҚ.
Мана, гап нимада. Муомала маданияти. Ҳамма нарсага қулай ва ёқимли ечим бу муомала.
Одамлар сени ҳурмат қилиши учун муомала юксак даражада булиши керак. Муомаланг шу даражада кучли бўлиши керакки, ҳатто, душманларинг сенга ёмонликдан кўра дўстликни жазм қилиши керак.
Муомаланг шу даражада юксак бўлиши керакки, ҳаттоки, подшоҳлар сенга таъзим қилиши керак. Муомалангни йўқотма энг асосийси шу.