#кун_ҳадиси
🧎♀️
ЗУҲО НАМОЗИЗуҳо намозини ўқиш суннати муаккада.
💬Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «
Менга Ҳалилим саллоллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар: ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, икки ракаат чошгоҳ–зуҳо намоз ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни». Имом Бухорий, Муслим ва Насоийлар ривояти.✨
Фазилати: Зуҳо намози Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига васиятларидандир. У 360 та садақага тенг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилади», дедилар
.Имом Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Табароний, Баззор ва Ибн Абу Осим ривоят қилишган.
✨Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “
Ким тўрт ракат Зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар.
Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад ривояти.
🌙
Ракатларининг сони: Камида икки ракат ўқилади, кўпининг чегараси йўқ. Энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлари Оиша разияллоҳу анҳодан нақл қилинган. Зуҳо намозида маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган. Ушбу намоз овоз чиқармасдан махфий, ёлғиз ҳолатда ўқилади.
⏰
Вақти: Зуҳо намозининг вақти қуёш тўла чиққандан тахминан 3 соат ўтгач бошланади ва пешин вақтидан 10-15 дақиқа аввал (бу вақтда қуёш тиккага келади ва намоз ўқиш макруҳ саналади) тугайди. Энг афзал вақти – пешин вақти киришидан 30-45 дақиқа аввалги вақтдир.
🤲
Аллоҳим, барчамизни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларига амал қилишни ҳамда зуҳо намозининг ажру савобларидан бахраманд бўлишни насиб этгин.@muminauz