Zamaxshariy.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги zamaxshariy.uz сайтининг расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Иброҳим Адҳамга савол бердиларким, «Не учун дуоларимиз қабул бўлмас?» деб.

«Ҳақни билиб, амрларини тутмасангиз, пайғамбарнинг суннатларини бажармасангиз, Қуръон ўқиб, амал қилмасангиз, Холиқимизнинг неъматларини еб, шукр қилмасангиз, жаннатни билганингиз ҳолда талаб этмасангиз, жаҳаннамдан қўрқмасангиз, Унинг ҳукми билан ўлим бор деб, ҳозирланмасангиз, она ва отангизнинг жасадларини ўз қўлингиз билан қабрга қўйган ҳолда, ибрат олмасангиз, бундай қабоҳатлар билан дуо қабул бўлурми?!» деб жавоб берди.

Фаридуддин Аттор, "Тазкиратул-авлиё"дан.


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


#оят

وَمَنْ يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَٰئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ نَقِيرًا.

"Эркакми, аёлми–ким мўмин бўлган ҳолда яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирарлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас".
(Нисо сураси, 124-оят).

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌹❄️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹❄️

🕊⛅️🤲🏻Бошланган янги кунингизнинг илк саҳифаси бахтли онлардан бошлансин..!!

🕊🌺❄️
Файзли бугунги пайшанба кун ҳаётингиздаги энг гўзал лаҳзаларга бой бўлишини Аллоҳ насиб қилсин..!!!

🕊❄️🌹Олам ясаниб, гулларга бурканиб, покланиб ва янада файзу-баракотларга тўла сандиқларини туҳфа этиб, гўзал табассум ила пешвоз чиқмоқда.

🕊🌸❄️
Ташрифга чоғланиб турган куннинг ҳар онидан завқланинг, ҳар дамига орзулар рўйхатини битинг!

🕊❄️🌹Бошланган кунингиз хайрли бўлсин! Хонадонингизга файз, тинчлик осойишталик, бахт, қувонч ва барака ёмғири тинмай томчилаб турсин...!!!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#қуръон_тиловати

Фурқон сураси
Шайх Алижон қори

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Сизнинг йўлингизни берсин кўпга ҳам,
Қалбида Қуръонни олиб юрганлар!..

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХАВФ ВА РАЖОДА БЎЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Ражаб ойи қизил чироқдир.
Огоҳ бўлинг, Рамазон эшик қоқиб келмоқда, ғафлатдан уйғонинг!
Шаъбон ойи сариқ чироқдир.
Тайёргарлик кўринг, ўзингизни тоат-ибодатга кўниктиринг, Рамазонда одат бўлиб қолсин!
Рамазон ойи эса яшил чироқдир. Тезликни оширинг, тоат-ибодатдан захира тўпланг, жаннат учун рақобат жуда кўп
.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Кўнгил кўзи билан кўрган ҳеч бир инсонни алдай олмайсиз. Чунки у сизни очиқ бир китоб каби ўқийди.

Жалолиддин Румий

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Инсоннинг нечоғли ақлли эканлиги муҳим эмас, ҳаракат бўлмаса, муваффақият ҳам бўлмайди.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Арабларда шундай мақол бор:

‎بيت بلا بنات كالأرض بلا نبات

Қизи йўқ уй, ўсимлиги йўқ ер кабидир.

Ўғил отасининг исмини кўтариб юради дейдиганлар қиз отасининг ўзини кўтариб юришини унутишади.

Аллоҳ қизларимизни соғ-саломат қилсин
.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​ 🕊Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🕊
🕊🌹🕌❄️🕊🌹❄️✨🕊
Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌
Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Лаа илааҳа иллаллооҳ.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#қуръон_тиловати

Нур сураси
Шайх Алижон қори

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Қийин кунларингда атрофингда ҳеч ким қолмаса, билки муаммоларинг Аллоҳнинг зиммасига ўтибди. У Зот сенга кифоядир, шунга қувонавер!

Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 САРҲИСОБНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Агар, олдингдаги барча йўллар беркилиб қолса, албатта Аллоҳ таоло бирор кимса билмайдиган махфий йўлни кўрсатиб қўяди.

Жалолиддин Румий

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Панду насиҳатдан ким ўгирди юз,
Заҳмати минг бўлур, пушаймони юз.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


"اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

«Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

Бугун Ражаб ойининг биринчи куни. Аллоҳ таоло бу муборак ойни уммати Муҳаммадга барокатли қилсин!

Дўстларга ҳам улашинг
↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

❓CАВОЛ: Ражаб ойи ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.