Хоразмлик ҳожиларнинг навбатдаги гуруҳи жўнаб кетди.
Бугун, Хоразмлик ҳожиларнинг навбатдаги карвони муқаддас манзилларга йўл олишди. Ҳажга бориш насиб этган киши Исломнинг бешинчи рукнини тўлиқ бажариши шарт. Чунки мукаммал қилинган ҳажнинг мукофоти жуда улуғдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақатгина жаннатдир” (Имом Аҳмад ривояти), деб марҳамат қилганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади”, дейилган (Имом Бухорий ривояти).
🕋Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик. Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.
🔸Қайд этиш жоизки, бўлғуси ҳожиларга Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатиб, тажрибали ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қиладилар.
Улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz