Nasoimul_hikmat 🌱


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


📜 Ҳикматлар
📄 Тафаккур
🗞 Иқтибос
📚 Улуғлар ҳаёти
🔎 Ибратли сўзлар.
❓Савол-жавоблар
👉 Оят ва ҳадислар
👉 Мулоҳазалар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


​​​​🆕 #Иқтибос #Қаҳва

Усмонли империясининг 7 хил қаҳвахоналари

Зиёратчилар, савдогарлар, талабалар ва саёҳатчилар орқали қаҳва бутун Ислом оламига тарқалди. Ал-Азҳар қаҳва ичиш маданиятининг дастлабки марказларидан бирига айланди. XVI аср муаллифларидан бири Ибн Абдулғаффор Қоҳирадаги дарвешларнинг учрашувларини шундай тасвирлайди: «Улар ҳар душанба ва ҳар жума кунлари қизил сополдан ясалган катта идишга қуйилган қаҳва ичишган. Уларнинг бошлиғи уни қуяр ва бошқалар зикр, асосан "Ла илаҳа иллаллоҳ ..." ("Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ") калимасини айтар экан, ўнг томондан узатар эди.

Яманлик сўфийларнинг яна бир диний одатича қаҳва ичиш "ротиба" – 116 марта "Я Қавий!" ("Эй барча кучларнинг эгаси!") сўзларини айтиш билан давом этган.

Вақт ўтиши билан қаҳва атрофида афсоналар ривожланиб, унинг пайдо бўлишини фаришталарнинг аралашуви билан ҳам изоҳлаганлар. Форс ривоятларига кўра, у биринчи бўлиб уйқудан уйғонган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга фаришта Жаброил томонидан берилган эмиш. Бошқа бирларининг иддаоларига кўра, Сулаймон алайҳиссалом аҳолиси сирли касалликка чалинган шаҳарга кириб келганда Жаброил алайҳиссаломнинг буйруғи билан қовурилган қаҳва донларидан дамлама тайёрлаган ва шу билан шаҳар аҳолисини даволаган экан.

XVI асрнинг бошларида қаҳва ичиш дунёвий жиҳатга ўтди ва бутун ислом дунёсида ижтимоий ҳаётни ўзгартирган янги институт – қаҳвахона пайдо бўлди.

Ёқуб Умар. azon.uz

🔸Қаҳва шарафига қасида ҳам ёзилган
🔸Қаҳва сўфийлардан қолган мерос
🔸Усмонли империясининг 7 хил қаҳвахоналари
🔸Нима учун ҳукмдорлар Мисрдаги қаҳвахоналарни ёпган эди?
🔸Мирра, бу – махсус байрамлар учун қаҳва

••••━━━❉•ৡ🌾ৡ•❉━━━••••
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇👇👇
https://t.me/nasoimul_hikmat

Ижтимоий тармоқларда кузатинг ⤵️
instagram 🔸 facebook 🔸 telegram


#Тарихда_бугун
#Бутунжаҳон_ҳижоб_куни

1 феврал Бутунжаҳон ҳижоб куни

#Эслатма #Тасаттур #муслима #Ислом
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг ↙️
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


#Мулоҳаза

ФИДОКОРЛИК ЙЎЛИ

Бизнинг йўлимиз — устозга ва дўстларимизга жонни фидо қилишни тақозо қилади. Чунки бу йўл — ҳазрати Абу Бакр (Аллоҳ у зотдан рози бўлсин)нинг йўлларидир. У зот Аллоҳ йўлида барча нарсаларини дўстлари ҳазрати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун фидо қилган эдилар. Нафақат у зот, балки барча асҳоби киром ҳам мана шундай эдилар ва бундан жуда катта фойдалар кўрдилар.

Сайдои Тоҳий
•••┈┈•••✦✍️✦•••┈┈•••
♻️ Каналимизга уланинг:
🆔 t.me/nasoimul_hikmat




#Жума

⚜️БУГУН ЖУМА АЙЁМИ!⚜️

🌸 Бошланаётган кунингиз хайрли бўлсин!

✨ Жумъа - ҳафтанинг закоти, кунларнинг ҳайити, барака мавсумидир.

✨ Бу кунда дуолар қилиб, Каҳф сурасини ўқиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар йўллаб хайр - баракаларга сазовор бўлишимизни насиб қилсин!

✨ РОББИМИЗ...
Қалбларга хотиржамлик,
Дилларга сокинлик,
Хонадонларга файзу- барака,
Барчага машаққатсиз, фойдали, омадли кун ато этсин!
Кунимиз хайрли ўтсин! Омин!

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


Hilol Nashr dan repost
#янгилик

🎉 «Омина» журналининг 5-сони нашрдан чиқди!

✅ Журналда ўн бешдан ортиқ рукн, жумладан, тафсир, ҳадис, ақийда, сийрат, фиқҳ, аёлларга хос масалалар, савол-жавоблар, оила аҳкомлари, маслаҳатлар, фарзанд тарбияси, буюк шахсиятлар ҳақидаги маълумотлар, уй-рўзғор ишларига оид рукнлар бор.

Мазкур сондан «Қиш сизу бизга баҳор бўлсин!», «Тафсири Ҳилол»дан нодир битиклар», «Қуръонда зикри келган аёллар қиссаси», «Иймон ва ислом», «Расулуллоҳнинг минбарлари», «Аёлларга хос нозик масалалар», «Хушбўй ҳидли қори» каби мақолалар ҳамда хонадонимиз бекалари учун Трайфл ширинлиги рецепти ўрин олган.

Журналнинг ушбу сонини «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz онлайн саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 10 000 сўм

☎️ +998712175999

Эслатиб ўтамиз, журнал учун обуна хизмати мавжуд.

📞 Биз билан боғланиш

✔️ «Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr


Имом Абу Довуднинг ривоятида келган, иймоннинг мукаммал бўлиши учун лозим бўлган амаллар қуйидагилардан иборат:

1. Аллоҳ учун муҳаббат қилиш.

Кимга ёки нимага муҳаббат қиладиган бўлса, Аллоҳ учун муҳаббат қилган кишигина иймонининг мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади. Бировга муҳаббат қиладиган бўлса, ўша одам Аллоҳнинг амрида юрганлиги учун, Аллоҳга иймони борлиги учун, Аллоҳга ибодат қилиб яшаётганлиги учун Аллоҳни севади, Унга муҳаббат қилади. Бунга бошқа ғараз, мақсад аралашиб қолса, муҳаббат Аллоҳ учун бўлмай қолади. Шунингдек, бирор ишни, гуруҳни, жамоатни ва шунга ўхшаган нарсаларни яхши кўриш ҳам Аллоҳ учун бўлгандагина муҳаббат эгаси ўз иймонининг мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади.

2. Аллоҳ учун ёмон кўриш.

Кимни ёки нимани ёмон кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрадиган кишигина иймонини мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади. Бировни ёмон кўрадиган бўлса, ўша одам Аллоҳнинг амрида юрмагани учун, Аллоҳнинг динига амал қилмагани учун, гуноҳ ишларни қилгани учун ёмон кўради. Бошқа сабабдан ёмон кўриш эса мумкин эмас. Шунингдек, бирор ишни, гуруҳни ёки шунга ўхшаш нарсаларни ҳам Аллоҳ учун, Аллоҳнинг таълимотларига тескари бўлгани учун ёмон кўрган одамгина иймони мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади.

3. Аллоҳ учун бериш.

Бунга моддий, маънавий ҳамма нарсалар киради. Бировга бир яхшилик қилса, Аллоҳ учун, ўша яхшиликдан манфаатдор одам ҳам Аллоҳнинг йўлида юргани учун қилсагина, иймони мукаммал бўлиши учун ҳаракат қилган бўлади. Демак, мусулмон одам ўзгаларга моддий ва маънавий атолар бериш пайтида фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб иш тутса, иймони комиллиги учун интилган бўлади.

4. Аллоҳ учун ман қилиш.

Бунга моддий, маънавий ҳамма нарсалар дохилдир. Бировдан бир нарсани ман қилса, фақат Аллоҳ учун, ўша иш Аллоҳнинг амрига тўғри келмаганлиги учун, ўша шахс Аллоҳнинг амрида юрмагани учун бериладиган нарсани ман қилиши керак.

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q




#Солиҳлар_гулшани

📌Аллоҳга итоат қилсанг, сенга ҳам итоат қилишади

Абу Саъид ибн Иброҳим Хавлоний айтади:
«Бир киши Абу Робиъ Соиҳдан Аллоҳ таолонинг исми аъзамини (улуғ исмини) ўргатишини сўради. У:
«Қоғоз қаламинг борми?» деди. У:
«Ҳа», деди. Унда:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» деб ёз! Аллоҳга итоат қилсанг, сенга ҳам итоат қилишади», деди.

Ҳоний ал-Ҳажнинг
«Солиҳлар гулшани» китобидан

———
📚 Ўқинг:
Ибн Сино фойдали китоб ўқиш ҳақида
••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🌺🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
✒️ https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

Ижтимоий тармоқларда кузатинг ⤵️
👉 Telegram🔸Instagram🔸Facebook


#Солиҳлар_гулшани

📌Дунё ҳам худди шундай

Абу Мусо Имрон ибн Мусо Турсусийдан ривоят қилинади:
«Фатҳ Мусилий икки ёш бола олдидан ўтиб қолди. Бирининг қўлида асал суртилган нони, бирида эса тузламали нон бурдаси бор эди. Тузламали нонни ушлаган олдидаги болага:
«Нонингдан бер», деди. У бўлса:
«Агар менинг итим бўлсанг, бераман», деди. У рози бўлди. Кейин унга асалли нонидан берди ва бўйнига арқон солиб судради. Фатҳ Мусилий:
«Агар ўз нонингга рози бўлганингда, бунга ит бўлмасдинг», деди. Абу Мусо шундай деди:
«Дунё ҳам худди шундай».

Изоҳ: Баъзилар арзимаган дунёга эришаман деб, бўйнига арқон соли-нишига ҳам рози бўлади. Ваҳоланки, ато қилинган ризқига қаноат қилишса, азиз бўладилар, бировнинг олдида хор бўлмайдилар.

Ҳоний ал-Ҳажнинг
«Солиҳлар гулшани» китобидан

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🌺🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
✒️ https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

Ижтимоий тармоқларда кузатинг ⤵️
👉 Telegram🔸Instagram🔸Facebook


#Солиҳлар_гулшани

📌Шоядки Аллоҳ манфаат берса

Абу Абдураҳмон Асадийдан ривоят қилинади:
«Саъид ибн Абдулазизга:
«Эй Абу Муҳаммад, нега намозда бунчалик кўз ёш тўкасиз?» дедим. У:
«Эй биродаримнинг ўғли, нега бундай савол беряпсан?» деди.
«Амакижон, қанийди шу билан Аллоҳ менга манфаат берса!» дедим. Саъид:
«Намозда турсам, менга худди жаҳаннам кўрсатилаётгандек бўлади», деди.

Ҳоний ал-Ҳажнинг
«Солиҳлар гулшани» китобидан

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🌺🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
✒️ https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

Ижтимоий тармоқларда кузатинг ⤵️
👉 Telegram🔸Instagram🔸Facebook


Nasoimul_hikmat 🌱 dan repost
#Жума муборак!

📚@nasoimul_hikmat 📚
╚═┅۩۞۩✯🎁✯۩۞۩┅═╝


#Жума

🌷Ассалому алайкум!🌷

┈•┈•❁🔅🔸🕋🔸🔅❁•┈•┈
ҚИСҚА УМРИМИЗ АБАДИЙ ЖАННАТНИ
ҚОЗОНАДИГАН ДАРАЖАДА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!
Ж У М А М У Б О Р А К!

┈•┈•❁🔅🔸🕋🔸🔅❁•┈•┈

♻️УЛАШИНГ! Каналга уланиш:↙️
🕋 https://t.me/nasoimul_hikmat


🌹 #Жума оқшоми Салавотлар карвонига марҳамат!

Муборак Жума оқшоми #истиғфор айтайлик, #салавотлар йўллайлик, #дуо қилайлик.

👉
"Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа Муҳаммад"

▫️🔸▫️🔹🤲🔹▫️🔸▫️
♻️ У Л А Ш И Н Г ⤵️
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


#Жума
#Илтижо

🌙 ЭРТАГА ЖУМА!

🔸Ё АЛЛОҲ!
🔸 Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
🔸 Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
🔸 Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
🔸 Жаннатинг билан ризқлантир!
🔸 Эй оламлар робби!

••••━••━•━❉••ৡ❀ৡ••❉━•━••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


#Жума

🌹ЭРТАГА ЖУМА! 🕋

🔅Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади:

🔶 Покиза кийимлар ва сепиладиган хушбўйликлар тайёрланади.
🔶 Қалб дунё ташвишларидан фориғ қилиниб, зикр ва ибодатга ҳозирланади.
🔶 Жума кечаси (яъни пайшанба кунги кеча) зикр, тиловат, тавба ва истиғфорлар қилиниб, нафл намозлар адо этилади.

▫️🔸▫️🔸▫️🔸▫️🔸▫️
📲 У Л А Ш И Н Г
⤵️
📚 t.me/nasoimul_hikmat


Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».

Абу Довуд ривояти.

@nasoimul_hikmat


#Солиҳлар_гулшани

📌Муҳаммад ибн Назр ва ўлимни зикр қилиш

Ибн Муборак айтади:
«Ўлим зикр қилинса, Муҳаммад ибн Назрнинг тили айланмай, қалтираб қоларди».

Ҳоний ал-Ҳажнинг
«Солиҳлар гулшани» китобидан

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🌺🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
✒️ https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

Ижтимоий тармоқларда кузатинг ⤵️
👉 Telegram🔸Instagram🔸Facebook


🌙Эртага пайшанба!
23 январь, 2025 милодий,
23 ражаб, 1446-ҳижрий йил

Рўза – тақвога ёрдам берадиган энг катта омил


Рўза – касалликлардан шифо топишнинг сабабларидан биридир. Ташқи аъзоларни муҳофаза қилишда, ички аъзоларга қувват беришда, уларни зарарли моддаларни жалб қилувчи хусусиятлардан ҳимоя қилишда рўзанинг ажойиб таъсири бор.

Ҳадиси шарифларда «Рўза тутинглар, саломат бўласизлар» дейилган (Имом Ибн Сунний ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб. У сутдан ҳам оқ, асалдан ҳам ширин. Ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло мана шу дарёдан уни сероб қилади” (Имом Байҳақий ривояти).

⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 23.01.2025
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:19
Ифторлик бошланиши: 17:32


Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни.


••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


📖Уйдан фақирликни қувишда Ихлос сурасини ўқиш ҳақида

Саҳл ибн Саъд Суъадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб фақирлик ва яшаш қийинлигидан шикоят қилди.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Уйингга кирсанг, уйда бирон ким бўлса салом бер. Ҳеч ким бўлмаса менга саловот айт ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқи”, дедилар.

🗣У киши шундай қилганди, Аллоҳ таоло унга мўл ризқ ато этди, ризқини кўпайиб берди ва ҳатто (орттириб) қўшниларига эҳсон қила бошлади.

📚“Тафсири Абул футуҳ” ва “Мустадрок”дан.

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.