Olimjon Allohquli | Qalamdor


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Кундаликлар;
Фикр-мулоҳазалар;
Таржималар;
Мутолаа қайдлари...
————
telegram - http://t.me/OlimjonAllohquli
Телеграм: https://t.me/+JjJ5PlPcf-A2OGFi
instagram - https://www.instagram.com/olimjon_allohquli/
facebook - https://www.facebook.com/allohquli

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


«Албатта, Мен бугун уларни сабр қилганлари учун мукофотладим» (Мўминун сураси, 111-оят).

Агар Аллоҳ хоҳласа, сенинг орзуларингни бир зумда амалга оширган бўлар эди.
У сенинг илтижо билан тўккан кўз ёшларингни ҳам, қалбингдаги оғир нафасларингни ҳам билиб турибди.
Лекин У собитлик, қатъийлик билан ва доимий илтижо қилувчиларни яхши кўради.

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook


​​#Ибрат

КАСАЛЛИК ҲАМ БИР НЕЪМАТ

Кувайтдаги Аҳмадийя шифохонаси доктори ҳикоя қилади:
“Чамаси 60 ёшлардаги қандли диабет хасталигига чалинган киши ҳузуримга келар эди. Ҳар гал келганида:
Ё Роббим! Қандли диабет хасталигини неъмат қилиб берганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин, деб айтар эди.
Бир гал:
"Амаки, қанд касаллиги неъмат эканини фақат сиздан эшитдим", десам, у киши:
"Эй болам, қанд касали ҳақиқатда неъматдир. Унинг қуйидагича сабаблари бор", деб қуйидаги сўзларни айтди:
– Аллоҳ менга ушбу беморликни берди, аммо унда ҳеч қандай оғриқ йўқ. Аксар одамлар беморликдан оғриқ тотишади.
– Аллоҳ менга ушбу касалликни муолажаси топилган даврда берди. Кўпчилик одамлар давоси ҳануз топилмаган касалликларга дучор бўлишмоқда.
– Аллоҳ менга номи ширин бўлган қанд касалини ато қилди.
– Аллоҳ менга сен каби тили ширин дўхтирни учраштирди.
– Менга шундай касаллик бердики, ҳар тўрт ойда дўхтирга учрайман, қонимни таҳлил қилдираман ва соғлигим ҳақида аниқлик киритиб оламан.
– Сабр қилиб, шукр қилишим учун Аллоҳ менга қанд касалини берди. Бу билан хато ва гуноҳларим ҳеч бир машаққатсиз мағфират қилинишига сабаб бўлади.
– Алҳамду лиллоҳ, шу касаллик сабаб тунги таҳажжуд намозини ўқийман, чунки тунда икки марта ҳожатхонага бориш учун уйқумдан уйғонаман.
Бу Аллоҳнинг фазлидир. Шукр қилувчи киши ушбу муаммони неъматга айлантириб олган.
Доктор:
"Қандли диабет ҳақида ижобий фикрларни ўқиганман ва бу ҳақдаги йиғинларда ҳам кўп фикрларни эшитганман. Аммо икки дақиқа мобайнида бу отахон айтганчалик каби ижобий фикрни асло эшитмагандим", деди.

•••➤  t.me/OlimjonAllohquli


​​#Ибрат Воқеа

Бир кекса чўпон қўй-сигирларини боқиб, эрта саҳардан то кечгача яйловда юрар эди. Аксарият ҳолларда тепаликка яқин ўсган олма дарахти тагида дам олар, олмалари пишган маҳал ўша дарахт билан суҳбатлашар эди:
— Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди.
Худди шу пайт мазаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, ҳиди ҳам ўзгача уфуриб турган бир олма тўп этиб ерга тушар эди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, қўлидаги кичкинагина пичоқчаси билан тилим-тилим қилиб кесар, халтасидан айронини чиқариб, енгилгина тамадди қилиб олар эди. Сўнг отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олар ва сокин ўқий бошларди.
Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан эди. Ўша вақтда кўчатни тез-тез суғориб турарди. Бундан ташқари, намоз учун таҳорат олганида ҳам обдастадаги ортиб қолган сувларини яхши ниятда кўчатга қуйиб турди.
Қариянинг юзи ювилган таҳорат сувида ҳам ҳикмат бордир, ким билсин. Хулласи калом, Аллоҳнинг инояти билан ҳалиги олма кўчати тезда кўкариб, гуркираб ўса бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай мева ҳам беришга тушди.
Чўпон ота у пайтларда ёш бўлгани учун қайси чиройли олмага кўзи тушса, дарҳол қўлини чўзиб олаверарди. Ҳа... Аммо, орадан йиллар ўтди, ҳалиги қирчиллаган ёшгина йигитча эндиликда қариб, бели букилиб, мункиллаган чол бўлди. Олма дарахти эса, аксинча, кун ўтган сайин бўй чўзиб, гўёки чинор дарахтидай баланд бўлиб бораверди.
Олма дарахти қанчалар ўсиб-улғаймасин, барибир чол учун у ёш боладай эди. Ҳалигача уни “болам” дея эркалатарди. Йиллар ўтиб анчагина қариб қолган чол ўз боласидай бўлиб қолган олма ёнига келиб, силаб-сийпар эди-да, сўнг:
— Қани болам, шохингдан бугунги насибамни тушир-чи, дер эди.
Худди айтганидай: ҳеч қанча вақт ўтмай бир олма тўп этиб тушарди. Бу ҳолат бир неча йиллар давомида узлуксиз, бир хил такрорланиб турди. Ҳақиқатан, чол сўраган вақтда олманинг тушмай қолиши бирор марта ҳам юз бермаган эди. Қишлоқ аҳли қариянинг бундай ғайритабиий кароматларини бир неча бор кўргач, “чўпон ота авлиё экан” деган гап ҳам тарқатиб юборишди.
Кунларнинг бирида чўпон ота яна ҳалиги олма дарахти соясида ўтириб, бироз мизғиб олди. Озгина дам олган бўлиб, сўнг таҳорат қилиб намозини ўқиди. Кейин олмага қараб, ҳар доимгидай ўша кунги олмасини сўради. Лекин, нимагадир олма мевалари ғарқ пишиб турган бўлса-да, қариянинг қўлига бирорта ҳам тушмади.
Қария ҳайрон... Бироз кутиб, ўз хоҳишини такрор ва такрор билдирса ҳам қўлига ақалли битта ҳам олма тушмади. Кутди, кутди. Охири натижа бўлмагач, бу ҳолатдан жуда қаттиқ таъсирланиб, кўзлари ёшга тўлди, киприклари-ю соқоллари йиғидан ҳўл бўлиб кетди. Сўнг қўйлари томон юриб кетди...
Мевага кирганидан буён бу дарахт чолнинг қўлини бирор марта ҳам бўш қайтармаганди-я! Нима бўлди экан?! Ўй-хаёли, фикри-зикри фақат шунда бўлди. Ўйлайвериб, ўйига етолмади. Қайғуга ботди, дили ғаш бўлди. Худди дарахтдан кўнгли қолгандай бўлди. Чол ўзини бўйи яна-да кичрайиб, бели букилиб, мункиллаб қолгандай чорасиз ҳис қилди.
Шу алфозда аллақанча вақт юриб, молларини қайтарди-да, қишлоғи сари йўлга отланди.
Бир пайт масжид томондан азон айтилаётганини эшитиб қолди. Бу азон жуда ўзгача, таъсирли айтилаётган эди. Гўё азоннинг ортида қандайдир бир хурсандчилик, қувонч ҳислари хам яширингандай. Бироз ҳаяллаб, ўйга чўмган қария бирданига хаёлини жамлади, ўзини қўлга олди. Тўсатдан хурсанд бўлиб, йўқотган нарсасини топгандай, табассум қилиб табассум қилди. Шубҳасиз, хаёлига бир фикр қадалди. Бироз олдин ғам-қайғу ёшлари оққан кўзидан энди қувонч ёшлари оқаётган қария шоша-пиша олма дарахти томон йўлга тушди. Дарахт ёнига етиб келган заҳоти уни эркалаб, кенг қулочи билан қучоқлади ва:
— Эй, болам-а... Болагинам. Узр. Менинг вафодор дарахтим. Ахир, ҳамма нарса ёдидан кўтарилаверадиган мендек чолни хафа қилмасдан билдирсанг бўлмасмиди?! Мен бўлсам тушунмабман-а... Ахир, бугун Рамазон ойининг биринчи куни экан-ку!

•••➤  t.me/OlimjonAllohquli


Hilol Nashr dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📝 «Ҳазрат шу китобни ёзиш учун ижод қилганлар»

👉 Китоб ҳақида батафсил

🌐 Суҳбатни тўлиқ томоша қилинг

@hilolnashr


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сизнинг режангиз / Аллоҳнинг режаси...

📌 t.me/OlimjonAllohquli


Замон тез, фурсат оз, Ҳар лаҳза зиқдир,
Ҳар лаҳза зиқлиги билан қизиқдир.
Ҳаёт йўли надир? Қабр тошида
Икки сана аро қисқа чизиқдир.

© Эркин Воҳидов

📌 t.me/OlimjonAllohquli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Таровиҳ.


Маҳтумқули

Дардим бордир диёримдан, давримдан,
Хайр қайси, эҳсон қайси – билинмас.
Золимларнинг жафосидан, жабридан
Ислом қайси, иймон қайси – билинмас.

Суҳбатларда Ҳақ каломин айтар йўқ,
Мажлисида бир насиҳат қилар йўқ,
Ҳалол қайси, ҳаром қайси – билар йўқ,
Фойда қайси, зиён қайси – билинмас.

Халойиқда ибрат хам йўқ, кўрим йўқ,
Бойларида саховат йўқ, берим йўқ,
Аёлида уят, қизида шарм йўқ,
Адаб қайси, аркон қайси – билинмас.

Кишининг молига кўзни солдилар,
Таассуб-ла дилга кийна тўлдирар,
Бир-бирини ноҳақ ҳолда ўлдирар,
Нажот қайси, омон қайси – билинмас.

Махтумқули, жон меҳмондир, гавда – лош,
Яхшига дўст кўп, ёмонга йўқ қардош,
Бу айёмда бош оёғдир, оёқ – бош,
Яхши қайси, ёмон қайси – билинмас.

📌 t.me/OlimjonAllohquli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🥹 Эшитиб би-ир ҳузур қилинг! #2👆

Шайх Муҳаммад Маҳмуд Таблавий.

📌 @OlimjonAllohquli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Одам ўғли, гар ўзингга икки жаҳон
Дорул-амон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Тирик жонинг нафас олган ҳар бир замон
Нурли замон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Мирзо КЕНЖАБЕК

📌 t.me/OlimjonAllohquli


🧐 Сиз 10 йил кимсиз қолишдан қўрқасиз?

•••➤  t.me/OlimjonAllohquli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Келдилар, кетдилар,
Келдик, кетамиз,
Келадилар, кетадилар…

•••➤  t.me/OlimjonAllohquli


Olimjon Allohquli | Qalamdor dan repost
🌙 #Жума айёмингиз муборак бўлсин..!!! 

Олинг дўстим олинг таҳорат! 
Дуоларингиз бўлсин ижобат! 
Бугун бордир улуғ ибодат! 
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 

Кетсин ғамлар, қувончлар тўлсин! 
Амалингиз фарзандингиз кўрсин! 
Ўрнак олиб комил иймонли бўлсин! 
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 

Сизга бўлсин дуою саломлар! 
Дил тубидан хуш рўй каломлар! 
Савоблардан олинг инъомлар! 
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 

Бу кунни таърифлашга ожиз тилим! 
Қани намозга кетдик, мусулмон элим! 
Фарзимиз бажаришга юр эй дўстим! 
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 

Йўлимизга тўлсин савоблар ҳар он! 
Тоату ибодат қилайлик топиб имкон! 
Эртага қийналмасин армондан виждон! 
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 

Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз! 
Амал дафтарингизда қолдиринг из! 
Ҳамду санолар айтингиз ҳаргиз! 
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 

Камбағал-мискин ҳажидир бугун! 
Гуноҳкор қалблардан ечилар тугун! 
Масжидга шошилинг биродар бугун! 
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook


#Тавсия

Рамазон учун: "Ramazon kundaligi"

👉https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.hilal.ramazon

•••➤  t.me/OlimjonAllohquli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳим!
Бизни ҳам Қаъбага чақир...
Шундай гўзал манзарага гувоҳ қил!

Омийн...

📌 @OlimjonAllohquli




АЛЛОҲ ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕР.

Булутларга "менга Аллоҳ ҳақида сўзлаб беринг" десам улардан шаррос ёмғир қуйилди.

Дарахтларга "менга Аллоҳ ҳақида хабар беринг" десам улар қийғос гуллади.

Паррандаларга "менга Аллоҳ ҳақида гапириб беринг" десам улар чуғурлашиб сайраб кетишди.

Қуёшга "менга Аллоҳ ҳақида сўзлаб бер" десам у ўз тафти билан борлиқни қизита бошлади.

Коинотга "менга Аллоҳ ҳақида сўзлаб бер " десам у Аллоҳнинг қонуниятидан заррача четга чиқмай ҳаракат қилаётганини менга англатди.

Бутун коинот Аллоҳга тасбиҳ айтади. Аммо кўпчилик уларнинг тасбиҳини эшитмайди. Уларнинг тасбиҳи Аллоҳ уларга юклаган вазифани мутлоқ вафо билан нуқсонга йўл қўймай адо қилишидир. Инсон эса.....
Инсон эса Аллоҳ уни азиз қилиб ато қилган ихтиёр неъматини суистимол қилиб кўп ҳолларда Унга осий бўлди. Аслида эса вафо намунасини бошқа махлуқотлардан кўра кўпроқ намоён қилиши лозим эди. Зеро унинг Роббиси бутун коинотни унинг хизматида камарбаста қилгандир. Ҳолатимиз нақадар хижолатли!

📌 t.me/OlimjonAllohquli


🧠 Дунёдаги энг мураккаб нарса - мия. У 1 литр сув, 160 грамм ёғ, 110 грамм оқсил, 15 грамм шакар ва 10 грамм туздан иборат.

Аллоҳ нақадар гўзал Яратувчи, У нақадар Ҳаким зот!

•••➤  t.me/OlimjonAllohquli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🥹 Эшитиб би-ир ҳузур қилинг!👆

📌 @OlimjonAllohquli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ТАНБЕҲ

• Неъматни исроф этманг!
• Ҳар бир бурда нон ортида ётган меҳнат машаққатининг қадрига етинг!
• Рўзангиз қабул бўлсин!
• Омийн!

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.