nasiحat


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


фойда топсангиз, ҳурсандмиз.
яқинларга эслатинг.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир маъруф садақадир. Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир», дедилар».

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Tirik Kitob ️| Xayrulla Asatov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bu o'zbeklarga juda xayron qoldim:
– Uylari juda hashamdor;
– Ayollari umrini g'iybatga sarflamoqda;
– Xonadonlarda bitta ham kitob topa olmadim....

📌Bugundanoq kitob o'qishni boshlaylik – millat umidi kitobxon yoshlarda!

↩️ Yaqinlaringizga ham ulashing!
@Tirik_Kitobuz – Xayrulla Asatov 🌟


Тирик китобни телеграмда кузатинг...

👉Каналга қўшилиш

Админлар ўчирмасидан аввал уланиб олинг👇


Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали dan repost
Халқимизга мурожаат

Хабарингиз бор, устоз Мубашшир Аҳмад тутқунликда ушлаб турилганларидан бери у кишидан хабар бўлмаяпти. Адвокатлар, жамоат фаоллари ва инсон ҳуқуқларига нисбатан бефарқ бўлмаган сиз азизлар билан ушбу жараённи таъқиб этишга ва қўлимиздан келган жисмоний қўллов ва ҳуқуқий ёрдамларни кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шу билан бирга шубҳасиз, ёрдамларнинг аввалида мусибат аҳлига қилинадиган дуо келади. Ушбу асосий жиҳатни ҳам маҳкам тутиш қабилида сиз азизларнинг устознинг ҳақларига дуо қилиб, қуйида тавсия этилган кўринишда Аллоҳ таолодан ушбу қийинчилик ортидаги енгилликни тезроқ насиб этишини сўрашингиз биз учун катта аҳамият касб этади:

Ҳожат намози ва унда ўқиладиган дуо:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَلِيمُ الكَرِيْمُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ وَالغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ وَالسَّلاَمَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ لَا تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلاَّ غَفَرْتَهُ وَلاَ هَمًّا إِلاَّ فَرَّجْتَهُ وَلاَ حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلاَّ قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.

Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»

Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.

©️Azon Global


Камончини вазифаси – отиш!

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Кимни ғафлат ўлдирган бўлса, бахтсизлигу-балолар унинг кўзини очолмайди. Чунки ақли ноқис аёл, боласи ўлганда ҳам тиржайиб туради.

Шунга ўхшаб сен ҳам тун намозидан ва кундуз рўзасидан четда қоласан, лекин озорланмайсан. Бу ҳолат қалбингнинг ўлиб қолганидан пайдо бўлади. Чунки тирикка тикон кирса озорланади, ўликни пичоқ билан қиймаласа ҳам сезмайди. Демак сенинг қалбинг ўлибди.

Шундай бўлса, ҳикмат мажлисларида ўтиргин. Чунки уларда жаннат неъматларидан тортиқлар бор. Уларни йўлларингда, ҳовлингда ва уйингда топасан.

Ушбу мажлислардан қолиб кетмагин. Агар маъсият устида бўлсанг ҳам: "Мажлисга ҳозир бўлишимдан не фойда? Гуноҳкор бўлсам, гуноҳни тарк этишга кучим етмаса", демагин. Балки камончи отиши керак. Нишонга бугун тегмаса, эртага тегади."
--------
Ҳикмат мажлисларига мисол: солиҳлар билан ўтиришлик, устозларни суҳбатлари тинглашлик, китоб ўқишлик....
Ҳар қанча маъсият қилсак ҳам

Роббимизни раҳматидан умид узмасдан Унга қайтайлик!
Аллоҳ таоло қалбларимизни тирилтирсин!

@nasihatda


Висол кунига таййоргарлик...

Имом Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Билгинки, эй ўғилчам! Кунлар соатларга ва соатлар эса, нафасларга ёйилган. Ҳар бир нафас бир қутидир.

Нафасинг бекорга кетишидан эҳтиёт бўлки, Қиёмат куни бўш қутини кўриб, надомат чекмагин!

Сарфлаётган соатларинг нималарга кетаётганига қара! Уларни энг улуғ нарсаларга йўналтир!

Ўзингга илтифот қил ва энг шарафли амалларни қилишга одатлан! Ишингни гўзал ва пухта қил!

Висол куни келганида сени хурсанд қиладиган амалларни қабр сандиғига юборгин!».

@nasihatda


Mubaşşir Ahmad dan repost
«Бўлди, ҳаммаси тугади», «Етиб келдик», каби гаплар менга ҳечам ёқмайди. Гўёки, «Ҳаммасини мен билардим, мана сенларга айтганим бўлди», дегандек.

Бу дунё синов дунёси. Агар ҳаммаси силлиқ кетса, Аллоҳнинг синовлари қаерда қолади?

«Алиф. Лом. Мим.

Одамлар "иймон келтирдик" дейишлари ила имтиҳон қилинмай, тарк этилишларини ўйладиларми? (Иймон калимасини оғизда айтиш осон. Ҳар ким ҳам, иймон келтирдим, деб айтавериши мумкин. Аммо тил билан айтилган калима дилдан чиққанми ёки йўқми, буни аниқлаш учун банда синов-имтиҳондан ўтиши керак.)

Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак».
(«Анкабут» сураси, 1-3-оятлар).

Умидсиз бўлиш мусулмонга ярашмаган иш. Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиш фарз!

«Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!» («Зумар» сураси, 54-оят).

Зеро амал биздан, натижа Аллоҳдан!

©Устоз Мубашшир АҲМАД ҳафизаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad


Aqoid asoslari dan repost
Тажриба

Иш қилиш билан йўл очилади. Олдин йўл очилсин, кейин олға қадам ташлайман, деб кутиб турманг.

Уммат Ҳакими Ашраф Али Таҳонавий (роҳимаҳуллоҳ)

@aqoid_asoslari


Aqoid asoslari dan repost
УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ

Рaсулуллоҳ (сaллoллоҳу алайҳи ва саллам):
مثل العلماء في الأرض كالنجوم في السماء
“Ер юзидаги уламоларнинг мисоли осмондаги юлдузлар кабидир“,
дея марҳамат қилганлар.

Ушбу муборак ҳадис олимларнинг уммат орасида тутган ўрнини ўзига хос тарзда баён этади.
Бу иккисининг орасидаги ўхшашлик нимада?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда юлдузларнинг учта фойдасини зикр қилган:

وَلَقَدۡ زَيَّنَّا ٱلسَّمَآءَ ٱلدُّنۡيَا بِمَصَٰبِيحَ وَجَعَلۡنَٰهَا رُجُومٗا لِّلشَّيَٰطِينِۖ
Ва дарҳақиқат Биз яқин осмонни чироқлар билан зийнатлаб қўйдик ва у (чироқ)ларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик.

(“Мулк“ сураси, 5-оят)

Демак, юлдузлар осмон учун зийнат ва ўғринча эшитишга уринадиган шайтонлардан муҳофаза қилувчи экан.
Худди шунингдек, илмига амал қилувчи ва Рaсулуллоҳ (сaллoллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳақиқий меросхўрлари бўлган уламолар ҳам ер аҳли - Ислом уммати учун зийнатдир. Бирон бидъатчи бир бидъатни пайдо қилса ё адаштирувчи – залолатга бошловчи чиқса ёинки диннинг аслларига шубҳа пайдо қилувчи намоён бўлса, буларнинг барчасини илм соҳиби бўлган олимлар ўзларининг илму ҳикмати ва тақвоси ила сукут қилдириб қўядилар. Ана шундай зотларгина бу кабиларнинг қаршисида туришга қодир бўладилар. Яъни, инсонлардан бўлган шайтонлардан ҳимоя қиладилар.

Учинчи сифатлари эса:
وَعَلَٰمَٰتٖۚ وَبِٱلنَّجۡمِ هُمۡ يَهۡتَدُونَ
Ва аломатлар ҳамда юлдузлар ила улар йўл топурлар.

(“Нахл“ сураси, 16-оят)
Яъни, ушбу олимлар инсдан бўлган шайтонлар учун оловли учқун бўлишлари билан бир қаторда атрофларидаги ҳидоят истаган ва яхшиликка интилган солиҳлар учун йўлбошчидирлар. Мусулмонлар уларнинг нурларидан ўзларига фойда оладилар...

@aqoid_asoslari


Olimjon Allohquli | Qalamdor dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Уламо, шариат ходими, ҳадис таъбири билан айтганда инсонларга яхшиликни таълим берувчи муаллим, устоз Мубашшир Аҳмадни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин. Фитналардан узоқ қилсин, офият ато этсин. Бу айтган сўзларига минглаб уламолару талабалар, ота-оналару жамият аҳли шоҳид.

📌 @OlimjonAllohquli


🌟


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Устоз Мубашшир Аҳмаднинг Мезана халқаро илмлар академияси талабаларига насиҳати...

©@MubashshirAhmad


Ўйлаб қарасам, Mubashshir Ahmad домла ҳақида қандайдир тавсифномага ҳожат йўқ экан. Домланинг тарафи, бутун мақсади, нияти, ҳаракатлари доим очиқ-ойдин кўриниб, билиниб турар эди. Ҳар қандай дардлари бўлса, очиқ айтиб келдилар.

Ҳар қандай фаолиятлари бўлса, хоҳ Ватанда бўлсин, хоҳ ташқарида, очиқ юритдилар.
Кўп синов кўрдилар лекин бировни айбламадилар, одамларни қайрамадилар, кимларнидир сўкиб лаънатламадилар.

Дилидаги тилида бўлган мўътадил манҳажли, бағрикенг, муросали, етук бир мутахассис — олим бўлса, домладек бўлар.

Аниқки, бу каби ёндошувдан домла ҳеч нарса йўқотмайдилар.
Йўқотган миллатимиз бўлади, Ватанимиз бўлади!..

Латиф Роббимиз тез фурсатда нажот берсин!

Ikrom Sharif


Toshkandi dan repost
Мубашшир Аҳмаднинг қамалиши янгилик эмас. Бу тарихнинг такрорланишидир.

Ўзининг “Ал жомеъ ас-Саҳиҳ” ҳадислар тўпламининг муаллифи, ҳадисшуносликда инқилоб қилган Имом ал-Бухорий ислом дунёсидаги энг буюк муҳаддислар ичида етакчи ўринни эгаллайди.

Аммо бутун дунёга кенг танилган “1-рақамли” муҳаддис аллома ҳам ўзи туғилиб ўсган Бухоро шаҳридан Бухоро амири Халид ибн Ахмад аз-Зухли ва унинг сарой муллалари томонидан тақиб қилинган, қувилган ва сиқиб чиқарилган. Фақат зиндонга қамал қилинишига ҳалқ кўтарилиб қўймаган.

XII асрда яшаган Аҳмад Яссавий ҳам очиқчачсига таъқиб қилинмаган бўлса ҳам, лекин унинг фаолияти доимий назорат, шубҳа ва босим остида бўлган.

ХХ аср бошларида бизнинг ўлкаларда жадидлар пайдо бўлишди. Улар халқ уйғониши учун кўп ҳаракат қилишди. Мактаблар очишди, китобларни нашр қилишди, газета ва журналлар чиқаришди, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишди, илм ва маърифатни кенг тарқатишга уринишди. Улар ўз халқини жаҳолат зулматидан чиқариш учун кўп ҳаракат қилишди.

Аммо бу ҳаракат ҳукмрон Совет тузумига ёқмади. Натижада 1930-йилларга келиб, жадидлар “миллатчи”, “панисломчи”, “туркчи”, “халқ душмани” каби туҳматлар билан жиноий ишларда айбланиб қамоққа ташланди, сўроқ қилинди ва айримлари шафқатсизлик билан қатл этилди.

Уларни сотган, қамаган, қамоқда эса қийнаган ва кейинчалик уларни қатл қилганлар ҳам кўп ҳолларда руслар эмас, балки ўзимизнинг совет тузумига хизмат қилган ватандошларимиз бўлган.

Оққан сувнинг қадри йўқ деганидек, вақт ўтиб юқорида номи келтирилган мутафаккир инсонлар тарихимизда катта мерос ва из қолдирган миллатимизнинг ёрқин намоёндалари бўлиб танилишди ва уларга бугун биз ҳурмат-эҳтиром кўрсатамиз, мактабдан бошлаб уларнинг ижод, фаолият ва қилган хизматларини фарзандларимизга ўргатамиз, уларга бағишлаб масжидлар, мадрасалар ва илмий марказлар қурамиз, улар ҳақида китоблар чоп этамиз, кинофильмлар оламиз.

Мубашшир Аҳмадга ўхшаган ватанпарвар инсонларни ҳам кўп йиллар ўтиб бизнинг набираларимиз тарих китобларида улар ва улар қилган ишлар ҳақида ўрганишади, уларни хотирлаблаб китоблар ёзишади, кутубхона ва илмий марказлар очишади.

Биз ҳар сафар буюкларни йўқ қиламиз. Кейин эса уларга ҳайкал қўямиз.

@alitoshkandi


Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Ичида Қуръондан бирор бир нарса бўлмаган киши ҳароба уйга ўхшайди»

@nasihatda


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кимнинг ташвиши оҳират, дунё ташвишига Аллоҳ кифоя қилади!

🌟Устоз Ҳусайн Бухорий

➡️@nasihatda


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Илмни тарқатаверинг, ҳатто эшитмасалар ҳам!"


Видеони кўринг, давоми бор...

@nasihatda


Хар намозда Пайғамбаримизга салом йўллашимизни биламизми?

Шайх Маҳмуд Дурро айтадилар:

"Кўп инсонлар Мадинайи Мунавварага кетаётганларга мендан Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга салом йўлланг дейишади.

Агар намозларимизни ҳушу-ҳузур билан ўқиганимизда эди ҳар бир намозимиздаги ташаҳҳудда "Ассаламу алайка айюҳан набий" деганимизда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга салом бераётганимизни, у Зот саломимизга алик олаётканларини ҳис қилган бўлар эдик.

Афсуски бизни намозларимиз ибодат эмас, одат шаклига кириб қолган."

➡️@nasihatda


Солиҳ салафларимиздан бири Аллоҳ таолонинг: "Эй иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда–то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча, намозга яқинлашманг" оятини эшитди ва шундай деди: "Қанча намозхон бор, ароқ ичмаган, лекин намозида нима деётганини билмайди. Чунки уни дунё ўз машғулотлари маст қилиб қўйган".

Дарҳақиқат, бошқа пайт хаёлимиз чалғимаса ҳам, намозга киришимиз билан дунё фикри, унинг ташвиш ва муаммолари вужудимизни қамраб олади. Намозда эканимизни, унинг зикрларини ва ҳатто ракатларини унутамиз.

Айрим аҳли илм бунинг ечими осон, намозда хушуъ ва қалб ҳузурида бўлиш учун дунё муаммоларини ҳал қилиб, ихлос билан дуолар ўқиб намозни бошлаш керак ва намоз ичида Аллоҳнинг буюклигини ҳис қилиб туриш керак, дейишади. Бу тавсия ҳеч ҳам бундай манфаат бера олмайди. Балки бу тавсиянинг ўзи битта муаммо.

Чунки қалб ҳам бир идишга ўхшайди. Бир нарса билан тўлса, бошқа нарсани сиғдира олмайди. Дунё муҳаббати билан лиммо-лим қалб, ўзида Аллоҳнинг муҳаббатини, Унинг азамати ва буюклигини ҳис қила олмайди. Бундай улуғ мартабани қозониш учун "Аллоҳ таолони кўриб тургандек ибодат қилиш" мақоми бўлган эҳсон рукнини ўрганиб, амал қилиш лозим. Яъни, мусулмон руҳий тарбия олиши керак.

Буни бутун бошли тасаввуф илми таълим ва тарбия беради. Бу мақомни чала-чулпа тавсиялар билан эмас, солиҳ салафларимизнинг қадам изларига қадамимизни қўйиб юриш билан эришамиз.

Аллоҳ таоло: "Намозни Менинг зикрим учун қойим қилинг!" дейди("Тоҳа", 14-оят). Демак, намозда хушуъ-хузуъ, ихлос ва Аллоҳнинг ёди билан туришимиз лозим. Бунинг учун тасаввуф ёки руҳий тарбияни ўрганишимиз ва улардаги бор таълимот - Аллоҳнинг розилиги учун яшаш ва Суннатни маҳкам тутишни ҳаёт мақсади қилишимиз керак.

Бу осон иш эмас. Давомли зикр ва доимий мужоҳада (нафсга қарши жиҳод) мўлжалга элтади. Булар қалбдан дунё ташвиши ва муҳаббатини кеткизади, қалб идишини Аллоҳ муҳаббатига бўшатиб беради. Ана шунда банданинг кўнглида Аллоҳ ва Унинг буюклиги гавдаланади, қалбида Унинг маҳобати тарбияланади.

Шунчаки тавсия ва тажрибалар эса муддаони ҳосил қила олмайди.

@MubashshirAhmad


📖Саҳифалар китобидан
---------
Буларни кечалари билан илм ўрганишини ўқиб, кунлари қандай ўтган экан дейди киши...

Умрини охирида илм талабига бўлган иштиёқини кўриб, унинг бошида ҳолат қандай бўлган экан деган савол ҳаёлга келади...

@nasihatda


Ўзига баҳо берган кишидан тавфиқ олиб қўйилади. Тавфиқ олиб қўйилса (киши ибодатларда) сустлашиб кетади.

Ҳусайн Бухорий
––––––
Аллоҳ паноҳ берсин!
➡️ @nasihatda

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.