Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Боғланиш:
@azonglobal_bot
Ҳамкорлик таклифлари учун: @azonglobal_ads
Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bas, chiroyli sabr qil.

Ma'orij surasi, 5-oyat.

©️Azon Global


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нега айрим ўзбек нашрлари мусулмонлар хато қилишини пойлаб ўтиради?

©️Azon Global

3k 0 28 11 94

📌 Ўзбекистон Афғонистондан олиб ўтилган вертолётларни АҚШга қайтарди

📌 Фаластин Американики – Трамп

📌 Саудия Трампнинг Ғазони босиб олиш ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди

📌 Австриялик ўсмир Исломни қабул қилди

📌 Ўзбекистон ва Малайзия “ҳалол” стандартлари бўйича ҳамкорлик қилади

📌 АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва UNRWA таркибидан чиқди

📌 Ислом давлатлари душманларига қарши бирлашиши керак – Пезешкиён

📌 ҲАМАС Трампга жавоб берди

Қисқа сатрларда – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/NUEVCCxG9qU

©️Azon Global


Сурия Янги Афғонистонга айланадими?

Башар Асад режимининг қулаши Толибон ҳукмронлиги ҳамда Афғонистоннинг Ашраф Ғани ҳукуматининг кутилмаганда ва тез қулаб тушишига ўхшаб кетади. Толибон Қобулни бир ҳафта ичида эгаллаганидек, ҲТШ ҳам тез суръатда ҳудудий ютуқларга эришди. Бу воқеалар 1990-йилларда Афғонистонда мужоҳидлар гуруҳлари томонидан Нажибуллоҳ режимининг ағдарилишини ёдга солади.

Батафсил: https://azon.global/3168

©️Azon Global


Зеленский: Украина армияси 45 мингдан ортиқ аскарини йўқотди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, 2022 йилда Россия босқини бошланганидан буён Украина Қуролли Кучлари 45 100 аскарини йўқотган. Шу давр ичида 390 минг ҳарбий жароҳатланган. Бироқ, Ғарб разведка хизматлари Украина армияси йўқотишларини 100 мингга яқин деб баҳоламоқда.

Батафсил: https://azon.global/3169

©️Azon Global


Трампнинг Ғазони бошқариш тўғрисидаги баёнотига ҲАМАС жавоб қайтарди

Трампнинг Фаластин аҳолисини кўчириб, Ғазони назорат қилиш қарори эътирозларга сабаб бўлди. Унинг бу баёноти Фаластин озодлик ҳаракати ҲАМАС томонидан кескин танқид қилинди. "Ҳеч бир давлатнинг ерларимизни босиб олишига, халқимиз устидан назорат ўрнатишига йўл қўймаймиз", дейилади ҲАМАС баёнотида.

Батафсил: https://azon.global/3167

©️Azon Global

4.8k 0 10 11 370

Ғазо секторида: куннинг энг муҳим воқеалари

Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.

Батафсил: https://azon.global/3166

©️Azon Global


АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва UNRWA таркибидан чиқди

Дональд Трамп Қўшма Штатларни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ишлари агентлиги (UNRWA) таркибидан чиқариш ҳақидаги фармонни имзолади. "БМТнинг олдингидай салоҳияти қолмади", дейди Трамп ҳужжатни изоҳлаб.

Батафсил: https://azon.global/3165

©️Azon Global

5k 0 9 7 113

Ўзбекистон Малайзия билан радикализм ва исломофобияга қарши курашда ҳамкорликни кучайтирмоқчи

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияда бўлиб турибди. Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда. Музокаралар чоғида терроризм, радикализм ва исломофобияга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Батафсил: https://azon.global/3164

©️Azon Global

5.1k 1 9 42 180

Саудия Трампнинг Ғазо секторини назоратга олиш ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторини назоратга олиш ва анклавни "тозалаш" ниятида эканлигини маълум қилди. Саудия Трампнинг баёнотига муносабат билдириб, фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилувчи ҳар қандай ҳаракатларни, жумладан, босиб олиш ва мажбуран кўчирилишини қоралашини маълум қилди.

Батафсил: https://azon.global/3163

©️Azon Global


Ўзбекистон Афғонистондан олиб ўтилган вертолётларнинг бир қисмини АҚШга қайтарди

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятни қўлга олган пайтда афғон учувчилари томонидан мамлакат ҳудудига олиб ўтилган ҳарбий техникаларнинг бир қисмини АҚШга қайтарди. Маълумотларга кўра, 2021 йил август ойида афғон ҳарбийлари 22 та самолёт ва 24 та вертолётни Ўзбекистонга олиб ўтган.

Батафсил: https://azon.global/3162

©️Azon Global

5.6k 0 15 83 252

Нега айрим ўзбек нашрлари мусулмонлар хато қилишини пойлаб ўтиради?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/YFexmP8wCM8

©️Azon Global


Швецияда мактабга қуролли ҳужум уюштирилди

Швециянинг Эребру шаҳридаги Рисбергска ўрта мактаби кампусида қуролли ҳужум содир бўлди. Ҳужумчи автоматик қурол билан 10 кишини ўлдирган. Маълум қилинишича, ҳодиса террористик мақсадда амалга оширилмаган.

Батафсил: https://azon.global/3161

©️Azon Global


Ўзбекистон президентининг Малайзияга расмий ташрифи бошланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 5 февраль куни бўлиб ўтади.

Батафсил: https://azon.global/3160

©️Azon Global


📌 Тожикистонда маҳкумлар қўзғолон кўтарди

📌 Аббос режими Ғазо устидан назоратни ўз қўлига олмоқчи

📌 Трамп энди Европа Иттифоқига ҳам таҳдид қилмоқда

📌 Туркия Исроил қамоқхоналаридан озод қилинган 15 фаластинликни қабул қилади

📌 Оқ уй USAID харажатлари бўйича ҳисоботни эълон қилди

📌 Афғонистон Трампнинг қуролларни қайтариш талабига жавоб берди

📌 Эрдоғаннинг Сурияга ташрифи эълон қилинди

📌 Конгода юзлаб жасадлар кўчада қолди

Қисқа сатрларда – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/nHIvI3raNqo

©️Azon Global


Радикализация... дерадикализация – мўътадил одам нега радикаллашади?

Бир инсоннинг радикаллашиб, экстремистга айланишида ким айбдор бўлади, деган саволга жавоб – мураккаб. Ислом таълимотига мувофиқ, ҳаёт – синов. Шу боис биринчи айбдор – инсоннинг ўзи: қалбига қулоқ тутмай, нафсига қулоқ тутиб, ножоиз тасарруф қилгани учун. Бироқ радикалликни ҳаммадан кўп урчитадиган куч, бу – нотўғри давлат сиёсати. Муҳаммад Шакур мақоласида.

Батафсил: https://azon.global/3159

©️Azon Global


Туркия Исроил қамоқхоналаридан озод қилинган 15 фаластинликни қабул қилади

Ушбу қарор Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида қабул қилинган. Келишувга мувофиқ, Фаластинни тарк этиши шарт бўлган маҳбуслар Туркияга жўнатилади. Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинликлар сақланаётган бўлиб, айримлари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Уларнинг бир қисми озод этилади, лекин қайтиш ҳуқуқисиз Фаластиндан чиқариб юборилади.

Батафсил: https://azon.global/3158

©️Azon Global

7.2k 0 2 11 178

USAID трансгендерлар лойиҳаси учун 47 000 доллар ажратган - Оқ уй

Оқ уй Америка Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан маблағлар қаерга ва қандай мақсадларда сарфлангани ҳақида ҳисобот эълон қилди. Айтилишича, Ирландияда ЛГБТ тарғиботига қаратилган мусиқий фильмга 70 000 доллар хайрия қилинган.

Батафсил: https://azon.global/3157

©️Azon Global

6.2k 0 12 1 153

Ғазо секторида: куннинг энг муҳим воқеалари

Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.

Батафсил: https://azon.global/3156

©️Azon Global


Австриялик ўсмир Исломни қабул қилди

Австрия фуқароси Бернер Леонард Туркиянинг Кайсери вилояти муфтийлигида ўтказилган махсус маросимда Исломни қабул қилди ва янги "Муса Билаледдин" исмини олди.

Батафсил: https://azon.global/3155

©️Azon Global

7.1k 0 14 7 318
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.