Nurulloh Muhammad Raufxon dan repost
Жавоб. Умид қилса бўлади. Мақсад ўзи шу! Бунинг учун Туркистон давлатлари ички ва ташқи сиёсатларини белгилашда, ўтмишга, бугунга ва келажакка боқишда ниҳоятда донолик кўрсатишлари, узоқни кўзлашлари, бир-бирларининг кўнгилларини инжитмасликка тиришишлари лозим бўлади.
9. Turkiy хalqlar to’laqoni birlashishiga qancha vaqt ketishi mumkin deb o’ylaysiz?
ЖАВОБ. Бу нарса аъзо давлатлар бошлиқларининг сиёсий иродалари ва халқларнинг бир-бирларига талпиниш истакларига боғлиқ. Биз оддий туркистонликлар бирлашишни истаймиз ва бу иш қанча тез юз берса, шунча яхши.
10. O’zbekistonning bu tashkilot doirasida olib borayotgan ishlari sizni qoniqtiryaptimи?
ЖАВОБ. Бу саволингизга бир-бирига қарама-қарши икки хил жавоб бериш мумкин: ҳам қониқтиряпти, ҳам қониқтирмаяпти!
1. Ўзбекистоннинг бу ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиб киргани энг катта ютуғимиз. Кўп масалаларда давлатларимиз фикри бир ердан чиқаётгани ҳам қувонарли ҳол. Аъзо бўлганимиздан бери ўтган барча йиғилишларда Ўзбекистон қатнашди, янги-янги ташаббуслар кўрсатди. Бу томонлардан қониқиш ҳосил қилаётганимни айтсам бўлади. Бироқ...
2. Жаҳонда сиёсий воқеалар кейинги йилларда, айниқса, 2024 йили жуда тезлашиб кетди. Йирик давлатлар аллақачон дунёни қайта тақсимлаш ишига киришган. Бу жараёнда майда ва кучсиз давлатлар осонгина ем бўлиб қолиш хавфи кучайди. Мавзумизга шу ҳолатдан чиқиб келиб боқсак, Ўзбекистонимиз Турк давлатлари ташкилоти ичидаги ишларини янада тезлатиши ва чуқурлаштириши керак. Шу нарса унча сезилмаяпти, хоссатан, охирги ойларда бу ишлар тўхтаб қолганга ҳам ўхшаяпти. Масалан, ёзув бирлиги масаласига Ўзбекистон (Қозоғистону Қирғизистон ҳам) ҳалигача бир тўхтамга келолмаётганга ўхшайди. Ва яна ҳарбий, иқтисодий бирлик сари одимларимиз жуда суст. Пул бирлиги ҳақида ҳали сўз ҳам очилмаяпти. Бу томонлардан қониқмаяпман десам бўлади.
Шу муносабат билан бир мулоҳазамни билдирмоқчиман.
Тўғри, Туркистон тупроқларининг ўз сиёсий ва иқтисодий қучоғидан чиқиб кетишини ҳеч ҳам истамайдиган Ўрисия, тарих бўйича туркийлар бирлашишидан доим хавфсираб келган Хитой ва яна бошқа давлатлар жаҳонда янги сиёсий-ҳарбий-иқтисодий куч бўлиб туғилишга ҳозирлик кўраётган Турк давлатлари ташкилотига она қорнидаёқ зарар бериш, ҳатто у қориндан чиқариб ташлаш пайидалар. Бундай шароитда Ўзбекистондек, Туркистонимизнинг бошқа давлатларидек янги, ёш давлатлар шу каби йирик давлатларнинг қаттиқ босимига учраётган бўлиши эҳтимоли кучли, шунинг учун ниҳоятда эҳтиёткорона ҳаракат қилаётгандир.
Аммо эҳтиёт учун ҳам тезроқ бирлашишимиз лозим. Энг муҳими ‒ Турк давлатлари ташкилоти нақадар зарурат эканини халқларимиз теран ҳис этсалар ва давлатларимиз орқасида туриб берсалар, теваракдаги хавфлардан қўрқмасак бўлади.
2024 йил декабирининг 17-куни,
сешанба, соат 18:32.