Postlar filtri


Жарималар миқдорига қарши курашнинг энг самарали йўли қарши ИҚТИСОДИЙ ЗАРБАдир.
Бутунўзбекистон ҳайдовчилари ўзора келишган ҳолда БИР ОЙ мошина минмасак, ДАН чўнтагига бир тийин ҳам тушмайди!
Шунда ўзлари ялиниб: "Илтимос, бойкўт қилманглар. Майли, жарималар миқдорини беш бараварга қисқартирамиз", деб қолишади.
Нима дедиларинг?

Ўзб.да мошина ҳайдай бошлаганимга ҳали беш кун бўлмади, 3 (УЧ)та жарима келиб ўтирибди!
Бунинг устига, учаласи ҳам шубҳали, тортишувли.

824 0 13 10 76

2022 йили лифтимиз янгиланди. Советдан қолгани ишламай турганидагина товуш чиқармасди, бошқа пайти эшиги очилиб-ёпилишидан бошлаб то тўхтагунича бутун тўққиз қават эшитадиган даражада қалдир-қулдир қилиб ётарди.
Янгиси қилт этмаскан. Яхши!
Фақат, битта қилиғи ёқмади -- жиҳозига "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" деб ёзиб қўйилибди-ю, тили хитойча экан! Кираётганингизда ҳам , чиқаётганингизда ҳам "Чанг чунг чинг", деявериб ғашимга тегди. Ўзбекистонда давлат тили ўзгардимикан, деб ҳайрон бўлиб бир мақола ёздим.
Кейинги келишимга (2023 йили) тилини ўзгартириб қўйишибди.
Қайси тилга?
Тўғри топдиларинг: ЎРИС ТИЛИга!
Мана, битта ҳам ўрис яшамайдиган уй лифти ўшандан бери ўрисчалаб ётибди!
Бўларкан-ку!
"Энди ёзмайман!" деб қўйдим. Тағин, тилини инглизча қилиб қўйишмасин...

1.8k 1 15 4 100



РАНГЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТЛАРИ

Жуда ҳам фойдали!

Обуначим Шоҳруҳ Қосим укамиз юборибдилар.


#Ўзбекча_ўрганамиз

ТИЛИМИЗ НАҚАДАР БОЙ ВА ГЎЗАЛ

От -- кишнайди.
Эшак -- ҳанграйди.
Мушук -- миёвлайди.
Илон -- вишиллайди.
Мол -- мўрайди.
Қўй -- маърайди.
Эчки -- баърайди.
Ит -- вовуллайди.
Туя -- пишқиради.
Товуқ -- қақағлайди.
Хўроз -- қичқиради.
Ари -- визиллайди.
Қурбақа -- қуриллайди.
Чигиртка -- чириллайди.
Сичқон -- чийиллайди.
Қарға -- қағиллайди.
Чумчуқ -- чирқиллайди.
Мусича -- қуқулайди.
Бўри -- увуллайди.
Чиябўри -- уулайди.
...
...

Давом эттиринг.

1.3k 1 25 40 67

Трамп томи кетганга ўхшайди!
Бу менинг гапим эмас, амрикалик демократ сенатўр шундай деди.
Бир давлатнинг бошлиғига ўхшамаётгани аниқ лекин. Баёнотлари бари телба-тескари! Бир ойдан бери гапираётган гаплари ичида битта "Мен иккита жинсни -- эркак билан аёлни тан оламан", дегани ва қилган ишлари орасида трансгендерларни ҳарбий хизматдан қуваётгани пичоққа илинади, холос.
Бошқалари...
Бу тентак дунёнинг бошини ҳали кўп гаранг қилади чоғи.
Оллоҳ асрасин.




Истанбул бу йил ҳисобидан энди қор кўрди! Ўшанда ҳам ёғаётганида, ўтлоқларда, томларда кўрди. Ерга тушгани эриб кетаверди.

Бир қўқонлик танишимнинг саккизинчи синфда ўқийдиган қизи дарс пайти деразадан лайлакқор ёғишини томоша қилиб турса, ўқитувчиси унга танбеҳ берибди.
Икки-уч синфдоши қизни қўллаб қарсак чала бошлабди. Сўнг бутун синф қарсакка қўшилибди.
Бир бола қарсакка мослаб: "Таъ-тил берилсин, қор ўйнаймиз биз! Таъ-тил берилсин, қор ўйнаймиз биз!" деб товуш берибди. Ҳамма жўр бўлибди.
Қўшни синфлар ҳам эшитиб қарсак ва шиорга қўшилибди.
Бирпасда бутун мактаб синфхоналаридан қарсак ва: "Таъ-тил берилсин, қор ўйнаймиз биз!" деган ҳайқириқ янграй бошлабди!

Болалар бошқа мактаблардаги ўртоқларига ҳам ўзларининг "намойиш"лари ҳақида ёзган шекилли, тадбир уларга ҳам ёйилибди.

Хуллас, кечаги душанба-сешанба кунлари бутун Истанбул мактаблари ўқувчиларига таътил бериб юборилди!


Учоқда зикрдан сўнг энг фойдали иш китоб ўқишдир, дедим-да... қўрқмасдан бошладим.


Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали dan repost
«Ҳалол» сўзидан нега қўрқилади?

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 53-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/4evwt0wftSo

©️Azon Global


1. Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (ДИҚ) тугатилиши, у бажариб келган вазифалар Президентнинг диний соҳадаги давлат маслаҳатчиси хизматига берилиши керак. Бу дегани, давлат сиёсий орган ўлароқ бош йўл-йўриқни белгилайди, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва мачитлар ижро қилади. Ўртада ДИҚқа эҳтиёж йўқ. Ҳозирги ҳолатда кўпгина тушунмовчилик Диний қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси ишларига бевосита аралашуви ва ҳукмронлиги орқасидан юзага келяпти.
2. Президент ҳузурида эл-юрт орасида обрўли уламолардан ва тажрибали маҳалла фаолларидан иборат Маслаҳат кенгаши ташкил этиш лозим.
3. Ўзбекистон мусулмонлари идорасини тузилишидан тортиб иш тутимигача тўла ислоҳ қилиш, Низом ва Дастурларини қайта кўриб чиқиш, ходимларининг илмий-амалий салоҳиятини юксалтириш керак.
4. Диний идора таркибида аҳли сунна ва жамоа доирасидаги тўрт мазҳабни ҳамда бу мазҳаблар ичидаги турлича қарашларни ўрганадиган, улар билан ишлайдиган махсус бир бўлим очиш керак. Бу тўрт мазҳабдан бирига эргашган мусулмонни бошқа мусулмонларга қарама-қарши қўйиш тажрибасидан воз кечилса, мамлакатда диний вазият анча юмшайди.
5. Ҳар тўрт йилда Ўзбекистон мусулмонларининг қурултойини ўтказиш тажрибасини тиклаш лозим. Идора раисини қурултой сайласин.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, ёзувчи.
2018 йил июлининг 18-куни.


Диний соҳада давлат сиёсатига янги консепсия (ғоя) керак деб етти йил бурун ёзган эдим. Олий мажлис қонунчилик палатаси ишлаб чиққан “Янги консепсия” муҳокамаси баҳона қайтадан эълон қиляпман.
Эслатма: бу бир лойиҳа, шу руҳда қўшимча қилиш ёки ўзгартириш мумкин.

***

Лойиҳа

ДАВЛАТНИНГ ДИНИЙ СИЁСАТ КОНСЕПСИЯСИ

Мустақилликнинг илк чорак асри давомида юритилган диний сиёсат ўзини оқламади. Мамлакатда диний вазият тобора чигаллашди. Ўзора бир-бирига таяниш ўрнига бир-биридан чўчийдиган-хавфсирайдиган бўлди.
Мусулмонларнинг бир қисми ҳақсиз жабр-ситамлар чекди – қамалди, қувилди, тазйиққа учради. Жамият қўрқиб қолди.
Ўрта ислоҳ бўлиши учун давр давлатдан диний сиёсатини тамоман янгича ғоявий асосга ўтказишини талаб этади. Муносабат ўзгарса, ёндашув ўзгаради.
Янги иқтидор жумладан диний соҳада ҳам жиддий ислоҳотга киришган экан, биринчи иқтидор даврида йўл қўйилган хатоларни такрорламаслиги, тушиб қолинган оғир вазиятдан талофатсиз ва тинчлик билан чиқиши керак.
Ҳар қандай муаммони оқилона ҳал этса бўлади – Давлат манфаати бугун будир! Халқ манфаати ҳам шу!
Тўплам яқин ўн етти йил диний идора нашриётида ишлаган, яхши-ёмон кўп воқеага ичдан гувоҳ бўлган, ҳолатни яқиндан билиб, хато ва камчиликларни ўз кўзи билан кўрган бир одам сифатида, яқин ўтмишдаги кўнгилсизликлар, фожиалар қайтарилмасин деган ниятда ҳамда янги Президент бошлаган ислоҳотларга ёрдам бўлар деган умидда, узоқ йиллик тажрибам ва кузатишларим асосида диний сиёсат учун янгича ғоявий асосларни таклиф этаман.

I. Дунёвийлик шароитида диний сиёсат юритишда суяниладиган бош ғоя (консепсия)

Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлатдир. Асосий Қонунга кўра, дин давлатдан, давлат диндан ажратилган. Бу дегани давлат динга қарши дегани эмас, балки давлат дин ишларига, дин давлат ишларига аралашмайди деганидир. Давлат диндорларнинг эътиқод эркинлигини тан олади, диний йўл-йўриқларига эмин-эркин риоя этишларини қонунлар билан кафолатлайди. Диний соҳадаги сиёсатини қуйидаги тамойиллар асосига қуради:

1. Дин ва давлат муносабати бир-биридан ҳадиксираш ва қўрқишга эмас, ўзора ҳурмат ва ишончга асосланади.
2. Давлат динни, дин давлатни ўзига душман деб билмайди.
3. Давлат, Асосий Қонун кафолатчиси ўлароқ, динларга ва мазҳабларга муносабатда ўртада холис туради.
4. Диннинг ички, хос масалаларига аралашмайди, уларни дин олимлари илмий йўл билан ўзлари ҳал этишига йўл қўйиб беради.
5. Давлат билан дин ўртасидаги ва дин ичидаги муаммолар мамлакат Асосий Қонуни доирасида, ҳуқуқий йўл билан, оқилона ҳал этилади.
6. Динлараро тотувлик ўзора бағрикенглик асосида ўрнатилади.
7. Диний асосда низолар чиқарилишига, фитналар қўзғалишига, бировни эътиқоди учун камситиш ёки ҳақоратлашларга йўл қўйилмайди.
8. Кимдир динли бўлса ҳам ўзига, динсиз бўлса ҳам ўзигадир. Аммо бир-бирининг эътиқодини ҳурмат қилишга, маданий муносабатда бўлишга мажбур.
9. Аҳолининг диний таълимга бўлган эҳтиёжи тўла қондирилади.
10. Дин давлатдан ажратилган, аммо диндор шахс давлат идораларида ишлаши мумкин.
11. Давлат хизматчилари фуқароларнинг диний ҳаётини тўғри ҳис этиш ва тўғри ёндашиш учун энг камида бирламчи диний билимга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир.

II. Янги консепсия шиорлари

1. Ҳар хил, лекин аҳил!
2. Зулм эмас, илм!
3. Жаҳолат эмас, маърифат!
4. Жанжал эмас, муроса!
5. Нафрат эмас, муҳаббат!
6. Куч эмас, адолат!

III. Янги консепсия татбиқи йўлида айрим ташкилий ишлар


"Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати КОНЦЕПЦИЯСИ" тайёрланибди ва муҳкомага қўйилибди.
Ушбуларни қоралаб, муносабатимни билдириб қўйдим.

1. “Консепсия” деб тақдим этилган ушбу лойиҳа нари борса бирон йўриқномага ёки ҳукумат идораларининг соҳавий иш режалари баённомасига ёки қанақадир норматив ҳужжатларга ўхшаб қолган. Консепсия БОШ ҒОЯ, БОШ ТАМОЙИЛ деганидир, иш режаси эмас. Консепсия қонун ҳам эмас. Аксинча, қонунлар унга кўра яратилади, сиёсатлар унга кўра юритилади.
2. Ушбу лойиҳадаги тавсиялар янгилик эмас. Шу ҳолида қабул қилинса ва сиёсатини давлат бунга кўра юритса, биринчи иқтидор даврида юритилган қўпол диний сиёсат яна такрорланади, ҳатто ундан ёмонлашади.
3. Консепсия кўпроқ ишонч, адолат, марҳамат, ҳақ-ҳуқуқ, эркинлик руҳида тузилади, ҳеч бўлмаганда ҳуқуқ билан бурч элликка-эллик бўлиши лозим. Ҳозирги ҳолида эса шубҳа, хавотир, ваҳима, чеклов, тақиқ, пўписа оҳанглари босиб кетган.
4. Лойиҳада асосан Ислом дини ва мусулмонлар назарда тутилгани билиниб турибди. Демак, ўттиз йилдан бери бўлаётганидек, таёқ яна мусулмонлар бошида синишда давом этади. Чекловлар Ислом динига, бошқа диндагилар учун фақат бағрикенглик.
5. “Радикализм”, “ақидапарстлик”, “терроризм”, оқимлар” каби сўзлар ишлатилганида кимлар ва қайси дин назарда тутилаётганини биламиз, бироқ насронийликдаги бузғунчи оқимлар, секталар ҳақида лом-мим дейилмаган. Ҳолбуки, “Иеҳова шоҳидлари”, “баптистлар”, “декабристлар”, “протестантлар”... сингари ўнлаб, юзлаб катта-кичик оқим ва секталар анъанавий насронийлик назарида ҳам бузғунчи, реаксион ва радикал тоифалардир. Ҳозирда дунёнинг бошига кулфат келтираётганлар асосан шу протестантликка эргашганлардир. Булар Ўзбекистонда “бағрикенглик” қаноти остида ва қонун ҳимоясида яйраб юрибдилар, мўмин-мусулмонлар эса кўпи сохта айбловлар билан таъқиб-тазйиқда, қамоқда, қувғинда, ўз юртидан қочиб чиқиб кетишга мажбур...
6. Радикал, ашаддий худосиз (атеист)лар ва шайтонга сиғинувчи (сатанист)лар ҳақида ишора ҳам йўқ.
7. “Консепсия” матни ўрис тилида ёзилгану сўнгра ўзбекчага ўгирилганга ўхшайди, ўзбекчага ёт тушунарсиз ифодалар тиқилиб ётибди. Жумла хатолари ҳам кўп.
8. “Қанча тушунарсиз бўлса, шунча яхши” деган совет қоидаси бўларди, бу “консепсия” ҳам ортиқча тафсилоту мавҳум гап-сўзларга тўла. Қонунлар, қарорлар, консепсиялар қанча сергап ва мавҳум бўлса, унга амал қилиш, риоя этиш эҳтимоли шунча озаяди. Бундан ташқари, ифодалардаги мавҳумлик қоидани ҳар ким ўз қаричи ва тушунчасига кўра талқин этишига олиб келади.
9. Консепсия қисқа, лўнда, аниқ, тиниқ битилиши керак. Бир бетга, нари борса икки бетга сиғдирса бўлади.
10. Лойиҳани халқ муҳокамасидан ўтди деб бўлмайди. Ўн-йигирма, нари борса юз одамда сайтга кириш имкони бор. Буни ҳақиқатан халқ муҳокамасига қўйилиши, иложи бўлса, очиқ мулоқот тарзида катта бир йиғин ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Чунки масала шунга лойиқ, жиддий масаладир.
Ва ҳоказо. Моддама-модда мулоҳаза билдирмадим, чунки бу, менинг қатъий қаноатимга кўра ва бошда айтганимдек, консепсия эмас. Консепсия бунақа бўлмайди, бунақа ёзилмайди.
ХУЛОСА. Ушбу лойиҳани тасдиқлашга шошилмаслик керак. Ўртада юрт тақдири, диндорлар тақдири, тинчлик-тотувлик тақдири, демак, жамиятимиз ва давлатимиз тақдири, келажагимиз турибди. Президент буни қайтариши, бутунлай бошқатдан ишлаб чиқилиши лозим!

https://parliament.gov.uz/regulation/35

1.6k 1 17 11 78

Янги Тошкент қурилаётгани яхши.
Аҳоли кўпайди ва яна йилдан-йилга кўпайиб боряпти. Ўзбекистон кучайяпти. Тошкентни дунё пойтахтларидан қолишмайдиган замонавий шаҳарга айлантириш керак.
Битса, шаҳарнинг умумий аҳолиси беш милён, айрим хабарларга кўра етти милён бўлармиш.
"Янги Тошкент" битгунича ёки битганидан кейин "Эски Тошкент" ҳам замонавийлаштирилса, аҳоли ҳаммаси бўлиб "ўҳ-ҳў" бўлиб кетса керак!
Бир савол қизиқтириб қолди: Янги Тошкент лойиҳасида мачитлар қурилиши ҳам бормикан? Минг одамга биттадан мачит мўлжалланса, бу ҳам "ўҳ-ҳў" бўлса керак?
Демоқчиманки, мабодо "Янги Тошкент"да мачитлар учун ҳам ер ажратилган бўлса, биратўла энг замонавий услубларда қуриш керак! Янги шаҳарга янгича жомелар ярашади!


Шу кунларда кетма-кет икки тарихий воқеа содир бўлди:
1. Тошкентда Турк давлатлари халқаро университети ташкил бўлди.
2. Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон давлатлари ўртасида ўзора иқтисодий, ҳарбий ҳамкорлик ҳақида битим тузилди.
Қутлайман ва қўллаб-қувватлайман! Оллоҳ таоло хайрли ва давомли қилсин.

2.2k 1 14 15 148

gazeta.uz ёзишича, Ўзбекистонда 2017 йилдан бери ҳар йили бир милённинг устида ошиб келган туғилиш 2024 йили озайиб, 926,4 мингга тушиб қолибди. Сабабини айтмабди лекин.
Ҳой ёшлар, балки сизлар биларсизлар сабабини?! Нима гап ўзи, тинчликми?!
Ўрисиядаги ишчи муҳожирларимиз ёппасига қайтиб келса-ку, Ўзбекистон яна илгарилардагидек болалаб кетган бўлармиди...

2.5k 1 10 24 66

Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Исломий фонни тушириш» – биринчи ҳукумат даврида дин билан қандай курашилди?

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 52-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/QWxnPtXeWXk

©️Azon Global


#Ўйлар

Роса ўйладим.
Нимага одамлар, давлатлар бир-бирини раҳмсизларча, шафқатсизларча ўлдиради, қиради?!
Нимага тинч-тотув яшаб бўлмайди?!
Кўз очиб юмгунча ўтиб кетадиган бу қисқа ҳаётда нимани талашади?!
Нимага сиғиб турган ерига кўнмайди-да, бошқасининг ерига ҳам кўз олайтиради?!
Нимага топиб турган ризқи унга оз кўринади ва бошқаларнинг оғзидагини ҳам тортиб олмоқчи бўлади?!
Роса ўйладим. Ҳеч бир жавобим ўзимни тўла қониқтирмади. Диний ақидамдан келиб чиқиб: "То бутун дунё халқлари битта Оллоҳга имон келтирмас, Унинг йўриғига юрмас экан, бу адолатсизлар, зулмлар, босқинчиликлар, қирғинбаротлар, шафқатсизликлар, ғирромликлар... давом этаверади!" деганим билан Қиёматгача — ер юзига Маҳдий ва Исо (алайҳимуссалом) тушмагунларича инсоният Тўғри йўлга тушмаслигини ҳам биламан.
Демак, ҳозирги ҳол йилдан-йилга, кундан-кунга баттар бўлса бўлади, асло яхши томонга ўзгармайди, инсониятнинг ақли кирмайди — бир-бирига душманлигини қўймайди.
Демак, бугун бу дунёдан виждон, инсоф кутиб ҳам, талаб этиб ҳам бўлмайди.
Демак, ҳар ким, ҳар қайси давлат оёқлар остида қолиб кетмасликнинг чорасини ўзи ахтаради.
Демак, бугун Ўзбекистон, Туркистон, Турон, бутун Ислом олами ҳам оғзидаги нонини бировга олдирмаслиги учун, бошқалардан марҳамат кута-кута йиғлаб ўтирмаслик учун КУЧЛИ бўлишимиз, КУЧЛИ бўлишимиз, КУЧЛИ бўлишимиз керак!
Ҳозирча охирги келган тўхтамим шу бўлди: КУЧ, КУЧ ва яна КУЧ!!!
Кучли бўлиш учун эса, бизга уч нарса сув билан ҳаводек зарур: ИМОН, ИЛМ ва АДОЛАТЛИ БОШҚАРУВ!
Агар ўсайлик десак, бошқаларнинг оёғи тагида пийпаланиб юрмайлик десак, қадримизни тиклайлик десак, одамга ўхшаб яшайлик десак, бошқалар ҳам бизни ҳурмат қилсин десак... шу тўрт нарсага — ИМОН, ИЛМ, АДОЛАТ, КУЧга эришишимиз лозим ва шарт!
Миллий мафкурамиз ҳам (энг қисқаси), шиоримиз ҳам ИМОН, ИЛМ, АДОЛАТ ва КУЧ бўлиши керак!

2.3k 1 22 10 95



Бугун эшитганим энг яхши ва қувонтирарли хабарларимдан бири: Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Оврупа давлатларига учадиган учоқлари январнинг 20-кунидан бошлаб Ўрисия ва Беларус осмонларидан ўтмайдиган бўлибди!
Озарбойжон ва Туркия устидан учаркан.
-- Охирги воқеалардан кейин Ўрисия осмони хавфли деб ҳисоблангани учунми? -- деб сўраган мухбирга,
Мутасаддимиз Ўрисия хафа бўлиб қолмаслиги учун эҳтиётини қилиб:
-- Йўқ, унгамас, -- деб жавоб қилибди.
Тўғри қилибди. Муҳими -- қарор тўғри!
Шунда ҳам сўзи охирроғида барибир "...йўл хавфсизлиги учун..." деб қистириб қўйибди.
Сиёсат дейдилар буни!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.