NAMOZ NORMO'MIN RASMIY


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ushbu kanalda siyosiy muxolifatchi Namoz Normo'minning ijodi o'rin oladi. N.N

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Геосиёсат | Politics dan repost
🇺🇸🇺🇦 Британиянинг Daily Mail газетаси Доналд Трампнинг Украинадаги урушни тўхтатиш режасини қўлга киритганини даъво қилмоқда:

1. Оташкесим 20 апрель қадар амалга оширилади.

2. Украина НАТОга аъзо бўла олмайди.

3. Украина Россиянинг назоратидаги ҳудудлар устидан суверенитетини тан олади ва қўшинларини Курск вилоятидан олиб чиқади.

4. Демилитаризация зонаси ташкил этилади. Европа кучлари, эҳтимол Британия қўшинлари, АҚШнинг ҳарбий иштирокисиз вазиятни назорат қилади.

5. Европа Иттифоқи ўн йил давомида Украинани қайта тиклашга 468 миллиард доллар сармоя киритади.

Музокаралар жадвали:

1. Февраль бошида – Путин ва Зеленский ўртасида телефон суҳбати.

2. Февраль охири – март бошида – Путин ва Зеленский учрашуви.

3. 20 апрель – оташкесимнинг амалда бошланиши.

4. 9 май – Барча келишувлар эълон қилинади, Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик бекор қилинади.

5. АҚШ Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам беришда давом этади.

6. Украина 2030 йилгача Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлини сақлаб қолади.

👉 @GeoPolitico


Nurulloh Muhammad Raufxon dan repost
"Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати КОНЦЕПЦИЯСИ" тайёрланибди ва муҳкомага қўйилибди.
Ушбуларни қоралаб, муносабатимни билдириб қўйдим.

1. “Консепсия” деб тақдим этилган ушбу лойиҳа нари борса бирон йўриқномага ёки ҳукумат идораларининг соҳавий иш режалари баённомасига ёки қанақадир норматив ҳужжатларга ўхшаб қолган. Консепсия БОШ ҒОЯ, БОШ ТАМОЙИЛ деганидир, иш режаси эмас. Консепсия қонун ҳам эмас. Аксинча, қонунлар унга кўра яратилади, сиёсатлар унга кўра юритилади.
2. Ушбу лойиҳадаги тавсиялар янгилик эмас. Шу ҳолида қабул қилинса ва сиёсатини давлат бунга кўра юритса, биринчи иқтидор даврида юритилган қўпол диний сиёсат яна такрорланади, ҳатто ундан ёмонлашади.
3. Консепсия кўпроқ ишонч, адолат, марҳамат, ҳақ-ҳуқуқ, эркинлик руҳида тузилади, ҳеч бўлмаганда ҳуқуқ билан бурч элликка-эллик бўлиши лозим. Ҳозирги ҳолида эса шубҳа, хавотир, ваҳима, чеклов, тақиқ, пўписа оҳанглари босиб кетган.
4. Лойиҳада асосан Ислом дини ва мусулмонлар назарда тутилгани билиниб турибди. Демак, ўттиз йилдан бери бўлаётганидек, таёқ яна мусулмонлар бошида синишда давом этади. Чекловлар Ислом динига, бошқа диндагилар учун фақат бағрикенглик.
5. “Радикализм”, “ақидапарстлик”, “терроризм”, оқимлар” каби сўзлар ишлатилганида кимлар ва қайси дин назарда тутилаётганини биламиз, бироқ насронийликдаги бузғунчи оқимлар, секталар ҳақида лом-мим дейилмаган. Ҳолбуки, “Иеҳова шоҳидлари”, “баптистлар”, “декабристлар”, “протестантлар”... сингари ўнлаб, юзлаб катта-кичик оқим ва секталар анъанавий насронийлик назарида ҳам бузғунчи, реаксион ва радикал тоифалардир. Ҳозирда дунёнинг бошига кулфат келтираётганлар асосан шу протестантликка эргашганлардир. Булар Ўзбекистонда “бағрикенглик” қаноти остида ва қонун ҳимоясида яйраб юрибдилар, мўмин-мусулмонлар эса кўпи сохта айбловлар билан таъқиб-тазйиқда, қамоқда, қувғинда, ўз юртидан қочиб чиқиб кетишга мажбур...
6. Радикал, ашаддий худосиз (атеист)лар ва шайтонга сиғинувчи (сатанист)лар ҳақида ишора ҳам йўқ.
7. “Консепсия” матни ўрис тилида ёзилгану сўнгра ўзбекчага ўгирилганга ўхшайди, ўзбекчага ёт тушунарсиз ифодалар тиқилиб ётибди. Жумла хатолари ҳам кўп.
8. “Қанча тушунарсиз бўлса, шунча яхши” деган совет қоидаси бўларди, бу “консепсия” ҳам ортиқча тафсилоту мавҳум гап-сўзларга тўла. Қонунлар, қарорлар, консепсиялар қанча сергап ва мавҳум бўлса, унга амал қилиш, риоя этиш эҳтимоли шунча озаяди. Бундан ташқари, ифодалардаги мавҳумлик қоидани ҳар ким ўз қаричи ва тушунчасига кўра талқин этишига олиб келади.
9. Консепсия қисқа, лўнда, аниқ, тиниқ битилиши керак. Бир бетга, нари борса икки бетга сиғдирса бўлади.
10. Лойиҳани халқ муҳокамасидан ўтди деб бўлмайди. Ўн-йигирма, нари борса юз одамда сайтга кириш имкони бор. Буни ҳақиқатан халқ муҳокамасига қўйилиши, иложи бўлса, очиқ мулоқот тарзида катта бир йиғин ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Чунки масала шунга лойиқ, жиддий масаладир.

Ва ҳоказо. Моддама-модда мулоҳаза билдирмадим, чунки бу гарса, менинг қатъий қаноатимга кўра ва бошда айтганимдек, консепсия эмас. Консепсия бунақа бўлмайди, бунақа ёзилмайди.

ХУЛОСА. Ушбу лойиҳани тасдиқлашга шошилмаслик керак. Ўртада юрт тақдири, диндорлар тақдири, тинчлик-тотувлик тақдири, демак, жамиятимиз ва давлатимиз тақдири, келажагимиз турибди. Президент буни қайтариши, бутунлай бошқатдан ишлаб чиқилиши лозим!

https://parliament.gov.uz/regulation/35


Rost24 | Расмий канал dan repost
⚡️Ўзбекистон аҳолисининг даромадларида ҳудудлар ўртасидаги табақаланиш кучайди

Аҳолининг умумий даромадларида хориждан келиб тушган пул ўтказмаларининг улуши 16,9 фоиздан 16,5 фоизга камайди. Пул ўтказмалари асосан Андижон (жами даромаддаги улуши — 27,6%), Фарғона (25,6%) ва Хоразм (22,8%) вилоятлари аҳолисига келиб тушяпти.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2091

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Швейцария «Гулнора Каримова иши» доирасида мусодара қилинган яна 182 млн долларни Ўзбекистонга қайтаради

Маблағлар Ўзбекистон аҳолиси манфаатлари учун, хусусан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши кўзда тутилган.

👉 https://kun.uz/kr/38819726

Kun.uz расмий канали


"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰 dan repost
"Ким олади-ё, шугинани-ё 2025" танловига!

“УРУШ ҚАТНАШЧИСИ”

Ҳаётий ҳангома


Шифокор кўригидан ўтиш учун тиббиёт муассасасига бордим. Қирққа яқин киши навбатда турибди. Кўпчилиги ёшлар. Ёшим олтмишга яқинлашган бўлса ҳам ҳеч ким навбат берай демайди. Аксига олиб ҳамширалар таниш-билишларини навбатсиз кирита бошлади. Шундан жаҳлим чиқдими, шифокор эшигини қаттиқ ура бошладим. Бирдан бир ҳамшира чиқиб жаҳл-аралаш деди:
– Ким эшикни тақиллатаяпти?
– Мен!
– Нега бунчалар тақиллатаяпсиз?
– Эшикка “Уруш қатнашчилари навбатсиз киритилади” – деб ёзиб қўйибсизлар-ку, нега мени навбатсиз киритмайсиз?
Ҳамшира сал юмшагандай бўлиб, “Киринг”, – деди.
Шифокор обдон текшириб, хулосаларни ёзиб бўлгач, сўради:
– Ака, қайси урушда қатнашгансиз?
– Мен ёлғон гапирмайман, ука. – дедим нимтабассум билан. – Тўғрисини айтсам, бир ҳафтадан бери уйда ун йўқ. Шунинг учун эрталаб хотин билан роса урушиб, урушдан чиқиб, шу ерга келдим. Бугун ун топиб бормасам, яна уруш бўлиши аниқ!
Хонага бирдан кулги жаранглади. Шифокор-у, ҳамширалар “уруш қатнашчиси”ни кулги билан кузатиб қўйишди.

Пўлат МАНСУР.
Навоий вилояти, Қизилтепа тумани.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


bakiroo dan repost
5 йилдан бери ундирилаётган утилизация йиғими қаерга кетаяпти?

Буни ҳеч ким билмайди. Импортни чеклаш учун 2020 йилда жорий қилинган утилизация йиғими қаерга, қайси чўнтакка тушаяпти, ким тақсимлаяпти, нимага ишлатилаяпти, ҳеч ким билмайди.

Бюджетда утилизация йиғимидан тушумлар ҳам, харажатлар ҳам бирон марта очиқланмаган. Халқ тугул, парламент олдида ҳам. Яъни бу утилизация йиғими солиқ эмас (солиқларни парламент жорий қилади), қип-қизил ўлпон.

Буям майли. Кулгулиси, утилизация йиғимини 4 карра ошириш тўғрисидаги қарор ижроси ЖСТга кириш учун масъул бўлган Ходжаевга топширилган.

Ходжаев ЖСТга кириш бўйича музокараларда импортни чеклаш учун утилизация йиғими жорий қилингани, каррасига оширилгани, лекин маҳаллий чўнтак чайқовчилар учун дарча ва яширин қарорлар билан имтиёз берилганини қандай тушунтираркин?

Ё ЖСТга киришни тўхтатиб турамизми?


"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰 dan repost
“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

АЛДОҚЧИ ШОҚОЛ


Шоқоллар, ўтлоқда тўдаси,
Изғирди қишлоқда биттаси.

Бехос катта бўёқ идишга,
Тушди улгурмаёқ қочишга.

Хайрият бир кимса кўрмади,
Қинғир ишин сеза билмади.

Қора буёққа бўялиб, қаранг,
Тўдасига қўшилди аранг.

Кўришган шоқоллар ҳайратда,
Шоқолвой қолдирди ғафлатда.

У ўзини-чи ошкор қилмади,
Шериклари таний билмади.

Тўпланиб бир гала шоқоллар,
Тўдабоши-ю, оқсоқоллар.

Уни илоҳий қудратли ўйлаб,
Тўдаларига сардор сайлаб,

Кўнгиллари жойига тушди,
Шоқолвойни иши юришди...

Бир куни ҳаво айниб қолди,
Момақалдироқ ташвиш солди.

Ёмғир ёғиб, бўлди кучли сел,
Барча шоқол бўлди жиққа ҳўл.

* * *

Алдоқчи шоқол жуни ювилди,
Риёкор тез тўдадан қувилди.

Ҳаким КАМОЛОВ.
Бухоро вилояти, Шофиркон тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
Марказий Осиё давлатларидаги этник таркиб

▪️Ўзбекистон


2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 37 миллион 543 минг кишини ташкил этган.
2021 йил бошида (34,6 млн киши) ўзбеклар 84,4% ёки 29,2 млн кишини ташкил этган. Бошқа йирик миллатлар:

Тожиклар1,7 млн киши (4,9%)
Қозоқлар821,2 минг киши (2,4%)
Қорақалпоқлар752,7 минг киши (2,2%)
Руслар720,3 минг киши (2,1%)
Қирғизлар291,6 минг киши
Туркманлар206,2 минг киши
Татарлар187,3 минг киши
Корейслар174,2 минг киши
Украинлар67,9 минг киши
Озарбайжонлар41,2 минг киши
Белоруслар18,5 минг киши
Бошқа миллатлар426,4 минг киши

▪️Қозоғистон


2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси 20 миллион 286 минг 84 киши бўлган.
2024 йил бошида (20 033 546 киши) қозоқларнинг умумий аҳолидаги улуши 70,98% ёки 14,2 млн нафарга етган. Энг йирик миллатлар қаторида:

Ўзбеклар660,6 минг киши (3,3%)
Руслар2,98 млн киши (14,89%)
Украинлар375,9 минг киши (1,88%)
Уйғурлар301,6 минг киши (1,51%)

▪️Қирғизистон

2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, Қирғизистон аҳолиси 7 миллион 219 минг кишига етган.
2022 йил бошида (аҳоли сони 6,7 млн киши) қирғизлар 4,9 млн киши ёки 73,13% ни ташкил этган. Бошқа миллатлар эса:

Ўзбеклар999,3 минг киши (14,9%)
Руслар335,2 минг киши (5%)
Уйғурлар61 минг киши (0,9%)
Тожиклар60 минг киши (0,9%)
Турклар45,8 минг киши (0,6%)
Қозоқлар36,8 минг киши (0,5%)
Татарлар26 минг киши (0,3%)
Озарбайжонлар21,6 минг киши (0,3%)
Корейслар16,9 минг киши (0,2%)

Бу маълумотлардан келиб чиқиб, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда асосий этник таркиб шакллангани ва муайян миллатларнинг аҳолидаги улуши сақланиб қолаётганини кўриш мумкин.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X


Улар шу қадар шоду хуррам эдиларки, кўзлари кўрмайдиган дунё қалбларига сиғмайдиган даражада бахтли ҳис қилардилар ўзларини. Бечора кўзи ожиз куёвнинг бахту хуррамлик ичида кўнглидан шу гап ўтди:
“Ўғлимизнинг кўзлари бутун дунёни кўрсин, аммо шу ўгай акам ва унинг янгамнинг юзини кўрмасин!”
У кўнглидан ўтган бу гапни ёрига айтиб ўтирмади. Бунинг ўрнига тили зикрга айланди:
“Аллоҳ, Аллоҳ...”
Намоз НОРМЎМИН
2025 йил


КЎР ОДАМ
Бу бола туғилишдан кўр эди. Шунинг учун ота -онаси уни етимхонага ташлаб кетганди. Шу кўр болани кки ёки уч ёшига етганида бир “бобо” асраб олганди. Бобоси жуда яхши одам эди, уни кундузлари қўлидан етаклаб масжидга олиб борар, кечалари эса қучоғида олиб ётарди. Аммо бобосининг икки ўғли кўр болани жуда ёмон кўришарди. Улар катта ёшда бўлсалар ҳам оталарини қизғанар эдилар. Шунинг учун оталари уйда бўлмаганда бу икки ака кўр ўгай укаларининг додини беришарди: истаганча муштлашар ёки қўлларида таёқ бўладими, тош бўладими, ҳатто оёқ кийимлари билан уни калтаклашарди...
Кўр боланинг момоси йўқ эди, бобосининг хотини анча йиллар олдин вафот этганди. Шунинг учун кўр болани ўгай акаларидан ҳеч ким ҳимоя қилмасди. Аммо бобоси уйга қайтиб келгач икки ўғлининг адабини бериб қўярди. Бобоси кўр ўғлонга Аллоҳга иймонни ўргатганди. Аҳволинг яхши бўлса ҳам, ёмон бўлса ҳам Аллоҳ, Аллоҳ, дегин дер эди унга бобоси. Шунинг учун кўр боланинг тилидан “Аллоҳ, Аллоҳ” зикри тушмасди. Ёши беш ёки олтига етганда бобоси унга таҳорат олишни ва намоз ўқишни ҳам ўргатиб қўйди. Шу тарзда кўр ўғлон бобоси билан масжидга қатнайдиган, жамоат билан намоз ўқийдиган ҳам бўлди...
Тақдир экан, кўр ўғлоннинг бобоси у тўққиз ёшга етганда вафот этди. Орадан вақт ўтиб, унинг иккала акаси ҳам уйланди, кичкина акаси хотини билан шаҳарга кўчиб кетди. Кўр ўғлон катта акасининг инсофига қолди. Аммо унда инсоф деган нарса жуда оз эди. У энди кўр ўғлоннинг ягона хўжайини эди. Истаса урар, истаса туртарди. Истаса овқат берар, истамаса бермасди. “Кўрга шу ярашади”, дерди акаси уни ҳақорат қилиб. “Сендан ҳовлидаги итим яхши, унинг кўзлари кўради, ҳовлини қўрийди. Сен эса ейиш ичишдан бошқа нарсага ярамайсан, кўр телба...”
Аслида кўр ўғлон томорқа ишларини қила оларди, томорқанинг тўридаги икки сигир, бузоқлари, беш олти қўй ва товуқларга ем бера оларди. Аммо акаси учун булар иш ҳисобланмасди...
Кўр ўғлон акасининг хўрлашлари ва таёқларидан жуда эзиларди. Кечалари бобосининг ҳиди қолган ёстиқни қучоқлаб, ҳўнгир ҳўнгир йиғлари. Унинг кўз ёшлари юзига шошқатор бўлиб оқар экан, тили эса “Аллоҳ, Аллоҳ”, дея зикр қилишдан тўхтамасди...
Шу тарзда кўр ўғлон ҳам катта йигит бўлди. Бир куни акаси унга ҳақоратомуз шундай деди: Ўзинг кўр бўлсанг ҳам, бахтинг очиқ экан. Сенга қўшни қишлоқдан ўзингга ўхшаган кўр қиз топилди...
Акаси уларга тўй қилиб ўтирмади. Қизнинг уйида никоҳ ўқилди ва ош ейилди. Аммо кўзлари ожиз келин ва куёв жуда бахтли эдилар. Акаси ва унинг хотинининг ҳақоратлари ва уришлари ёш келин куёвни бахтларидан ажрата олмасди. Ҳаёт шундай эканда, у баъзан кўзи кўрадиганларни золим, кўзи кўрмайдиганларни ҳалим қилар экан...
Дунё кўзлари ёпиқ, лекин қалб кўзлари очиқ куёв- келин жуда бахтли эдилар. Улар ёлғиз қолганларида тўхтамай суҳбатлашар, бир бирини севиб эркалашарди. “Осмондаги ойимсиз”, дер эди кўзлари ожиз куёв ёрига. “Кўкдаги қуёшимсиз”, дер эди кўзи ожиза келин ҳам эрига. Улар бир -бирларини ҳам, осмонни ҳам, қўёшни ҳам, ойни ҳам, юлдузларни ҳам ҳеч қачон кўрмаган эдилар. Шунинг учун бўлса керак уларнинг онгида қуёш ва ой тенгиз қийматга эга эди ва шунинг учун ҳам улар бир -бирларини ойга ва қуёшга қиёслашарди...
“Биласизми”, деди кўзи ожиза келин тўйларидан уч ойдан кўпроқ вақт ўтиб. “Биласизми, қуёшим?”
“Билмайман”, деди кўзи ожиз куёв ёрини қучоқлаб, “билмайман осмондаги ойим...”
“Сиз ота, мен она бўламан”, деди кўзи ожиза келин ҳам ёрини қучоқлаб.
“Аллоҳ, Аллоҳ”, деди кўзи ожиз куёв кўзларида севинч ёши билан.
“Инша Аллоҳ, ўғлимиз бўлади”, деди кўзи ожиза келин ҳам севинчдан йиғлаб....
“Биласизми, қуёшим”, деди яна кўзи ожиза келин. У кейин эрининг жавобини кутиб ўтирмай гапида давом этди:
“Ўғлимиз инша Аллоҳ қуёшни ҳам, ойни ҳам, юлдузларни ҳам кўради. У бутун дунёни кўради. Шунда бутун дунё бизники бўлади... ”
“Ҳа, ҳа”, деди кўзи ожиз куёв ёрига жўр бўлиб. “Инша Аллоҳ, ўғлимиз катта дўхтир бўлади. Бизга ўхшаган барча кўзи ожизларнинг кўзларини амалиёт қилиб, уларга дунёни кўрсатади.


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Томорқаларда ишларни ташкил этиш билан ҳоким ёрдамчилари шуғулланади

Ўзбекистонда яратилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини текшириш тизими кучайтирилади, деди бош вазир ўринбосари. Ҳоким ёрдамчилари ишини «жонлантириш ва янги туртки бериш» мақсадида томорқаларда ишларни ташкил этиш вазифаси юклатилади.

👉 https://kun.uz/kr/21902638

Kun.uz расмий канали


Daryo | Rasmiy kanal dan repost
O‘zbekiston va Malayziya mahsulotlar “halol” standartlariga muvofiqligini baholashda hamkorlik qiladi

Shavkat Mirziyoyevning Kuala-Lumpurga tashrifi davomida qanday hujjatlar imzolangani e’lon qilindi.

Batafsil — https://daryo.uz/remiHTWV

👉 Obuna bo‘ling - @daryo


bakiroo dan repost
Аккумлятор” қарор бекор қилиниши керак

Юлий Юсупов огоҳлантираётганидек, “иқтисодиётни ютиб юбораётган улкан бюрократик маҳлуқ” мақсадига эришишига йўл қўйилса, Ўзбекистоннинг келажаги йўқ.

Мазмунига кўра бож ҳисобланган утилизация йиғими оширилишидан мақсад импортни чеклаш ва бусиз ҳам триллионлаб яширин имтиёзларга эга бўлган олигархик гуруҳларга
ўзбекистонликларни
кўпроқ талаш имкониятини тақдим этиш холос.

Лекин маҳаллийлаштириш ёлғонларининг иштирокчиси бўлган бюрократия тушуниши керакки, энди шартли Seagull Хитойдагидан 1,5 баробар эмас, 1,8 ва ҳатто 2 баробар қиммат бўлади, лекин ҳимоя қилаётганингиз учҳарфли аждарҳолар тўдаси рақобатли бўлиб қолмайди. Уч бошли Аждарҳоларнинг иштаҳаси қонмайди, янги ва янги тақиқлар талаб қилади ҳали. Ўзи жимитдек экономика янада кичраяди, қашшоқ халқ янада абгорлашади, тамшаниб бўлишадиган пирогингиз эса ўша-ўшалигича қолади. Худди Каримов давридагидек. Кейин бир-бирингизни чайнашни бошлайсиз.

Шундай экан, ўз оёғингизга болта уришдан бошқа натижа бермайдиган “аккумлятор” қарорингизни бекор қилинг, эртани ўйласангиз, бу сизнинг ҳам фойдангиз аслида.


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
🔴Ўзбекистонда энди ойига 669 минг сўм топган одам камбағал ҳисобланмайди

Камбағал ҳисобланмаслик учун энди ҳар бир фуқаро кунига 22 300 сўм топса кифоя.

Шу давргача бу камбағаллик чегараси 648 сўмни ташкил қилар эди, энди эса унга 21 минг сўм қўшилди.

“Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”
ги қарорга асосан минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта ҳисобланди.

2024-йил декабрь ойида май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025-йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди (2024-йил 1-майда эълон қилинган қиймат 648 сўмни ташкил этган).

Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибига асосан, келгуси йил учун минимал истеъмол харажатлари озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, маҳсулотлари ва хизматлар нархлари даражасидан келиб чиқиб, индексация қилиб борилади.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X


platforma.uz dan repost
Энди 670 минг сўм даромадга эга ўзбекистонлик камбағал эмас

2025 йил учун минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди, - Статистика агентлиги.

@platformauzb


bakiroo dan repost
Пойтахт бозорларида патта пули яна кескин ошади

Муҳокамага қўйилган ҳоким қарори лойиҳасига кўра, пойтахт бозорларидаги (Фарҳод бозоридан тортиб, Сергели машина бозори ва Ўрикзор улгуржи бозорида ҳам) халқ тилида патта пули дейиладиган бир марталик йиғимлар ва ижара ҳақи миқдорларини ошириш режалаштирилмоқда.

Агар 2024 йилда тасдиқланган ва ҳозирда амалда бўлган йиғимлар билан солиштирилса, патта пули миқдорлари 29%гача кўтарилаётганини кўриш мумкин.

Масалан, патта пули мева сотувчилар учун 22%гача, сабзавот сотувчилар учун 21%гача, дуккакли маҳсулотлар сотувчилар учун 26%гача оширилади. Йиғимлар миқдори қурилиш материаллари сотувчилари учун 27%гача, автомобиллар сотуви учун 25%га, мол бозорида эса 25%га оширилади.

Энг юқори ошиш бозор ҳудудида пойафзал таъмирлаш хизмати учун. Нақ 29%. Одатда, бозорлар ҳудудида пойафзал таъмирлаш билан имконияти чекланган ватандошларимиз ишлашади. Уларнинг номидан пойафзалини яматмайдиган ва оёғи ердан узилган ўзбек чиновникларига алоҳида дуо етказиш керак.

Йиллик инфляцияни 9,8% даражасида чизаётган чиновниклар бозорлардаги патта пулини 3 карра юқори даражада оширилаётганига қанақадир тушунтириш бера олишадими?

Бу тўланадиган патта пули ҳаммаси бориб, истеъмолчи сотиб олаётган мева-чева, сабзавот, товар ва хизматлар нархига ўтиради.

Ўзи охирги 4 йилда патта пули 2 каррага қимматлапти. Қойилмисиз? Турли важлар билан бозорларимизни эгаллаётган ўғри олигархлар ўз мақсадларига эришгач, кейин нима бўлади?


bakiroo dan repost
Умид фақат қуёшдан, қуёш қиздирсагина газ бўлиши мумкин

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов "Энергетика вазирлиги келгуси 2025—2026 йил қиш мавсуми учун айнан водий метан газ заправкалари фаолияти билан боғлиқ масалага ёзда жиддий ёндашиши керак бўлади" дея навбатдаги умидларга берилмоқда.

Эркинжоннинг, унга қўшиб, қишни ёпиқ газ заправкаларга термулиб ўтказаётган миллионлаб водийликларнинг кайфиятини туширмоқчи эмасман, шу кунларда ва баҳоргача бўлган даврда умид фақат қуёшдан, қуёш яхши қиздирсагина газ бўлиши мумкин (худди декабрнинг иккинчи ярмида бўлгани каби). Келгуси мавсумларда аҳвол яхшиланиши ҳақида эса ҳатто қиш аномал иссиқ келса ҳам орзуларга берилмаслик зарур, вазият фақат мураккаблашиб боради.

Зеро ёпиқ тарзда ясалаётган 2035 йилгача энергетикани ривожлантириш бўйича Мастер-режа метан газ шохобчалари учун мутаносиб равишда газ ажратишни назарда тутмайди. Агарда шонли энергетикларнинг тор манфаатлари кесилиб, Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар манфаатлари устун қўйилмаса.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ALEKSANDR DUGIN MUSULMON BO'LSIN


Rost24 | Расмий канал dan repost
⚡️Ўзбекистонда январь ойида картошка нархи 23,9 фоизга қимматлади

2025 йилнинг январида ойлик инфляция 0,7%, йиллик инфляция эса 9,9%ни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ой давомида озиқ-овқатлар 0,8%га, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 1,1%га ошган.

Масалан, картошка 23,9%, пиёз 3,4%, сабзи 2,9%, кунгабоқар ёғи 2,2%, пахта ёғи 1,9%, қўй гўшти 1.2%, мол гўшти 1,1% қимматлагани қайд этилган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлаши аҳоли учун катта таъсир кўрсатади. Айниқса, картошка, пиёз, сабзи каби кундалик истеъмол қилинадиган маҳсулотлар нархининг ўсиши халқ хўжалигида асосий эҳтиёжларни қондиришни қийинлаштиради.

Статистикага кўра, январь ойида пропан 13,2%га, метан ёқилғиси эса 0,1%га арзонлаган.

Аммо иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, январь ойи давомида пропаннинг биржа нархлари 20%дан кўпга қимматлаган (3 январь, 31 январь) метан заправкаларида эса ҳатто пойтахтда ҳам тақчиллик сақланиб қолмоқда, Фарғона водийси туманларида метан заправкалар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган ҳолатда бўлган.

Маълум бўлишича, 2025 йилнинг қиш-баҳор мавсумида картошка танқислиги кузатилиши мумкин.
Нархлар ошгандан сўнг эса унга энди ечим излана бошланди. Масалан, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, танқисликни бартараф этиш мақсадида Афғонистон, Қирғизистон, Покистон ва Эрондан картошка импорт қилинмоқда. 2025 йил 1-28 январь кунлари 94,2 минг тонна картошка олиб кирилган. Шунингдек, 2025 йил ҳосили учун 122 минг гектар майдонга картошка экилиши режалаштирилган.


Расмий статистика, одатда, давлат муассасалари томонидан йиғилган маълумотларга асосланади. Отабек Бакиров эса бозорда кузатилаётган вазиятга эътибор қаратган. Яъни, расмий маълумотлардан ташқари, аҳолининг кундалик тажрибасини ҳам таҳлил қилган. Шунда, статистика агентлиги тўлиқ ва мавжуд маълумотларни тақдим этиш учун фақат рақамларга эмас, атрофдаги вазиятга ҳам қараб иш тутса, мақсадга мувофиқ бўларди.


ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


AntiRTÜK dan repost
Beşar Esad'ın, Rusya tarafından Yeni Suriye Hükümeti'ne teslim edileceği yönünde haberler geliyor.

(Fotoğraf temsilidir)

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.