Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
Кадр танлашдаги палапартишлик
Вазир ўринбосари лавозимида бир ой ҳам ишламаган З.Азимов бугун яна бошқа вазифага қўйилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият бошлаганига 1 ой ҳам бўлмаган Зафар Абдумажидович Азимов бугун Жиззах вилоятига ҳоким ўринбосари бўлди.
У энди вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб боради.
Зафар Азимов 1985 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.
Нима учун бизда кадрлар қўнимсизлиги, палапартишлик бор? 20 кун олдин янги вазифага қўйилган кадрни яна ўзгартириб, бошқа лавозимга шунга тенг бўлган вазифага қўйиш амалиёти қачон тугатилади? Қачон масъуллар масъулиятни ҳис қилишади?
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Ғофур Мирзаев ҳисобланади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X