Ёшлар учун муҳим хабар!🔊🔊🔊
Жорий йилдан
"Бизнесга биринчи қадам" лойиҳаси ишга туширилади. Унга кўра, 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий
солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга
онлайн шаклда асосий қарздан 2 йилгача ва
фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан
7 йилгача муддатга суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида
100 млн сўмгача маблағлар кредит маҳсулотлари бўйича
имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.
Улар қуйидагилар учун:✅
томорқалардан самарали фойдаланиш мақсадида экин экиш ва етиштириш, чорвачилик ва паррандачилик ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларидаги фаолиятни амалга ошириш учун;
✅
ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, шу жумладан,
ҳунармандчилик жиҳозларини сотиб олиш ва
айланма маблағларни тўлдириш;
✅
фан, санъат ва
спорт йўналишларида ўз қобилиятини намоён этган
иқтидорли ёшларни ҳамда
фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун берилади.
Яратилаётган мавжуд моддий имкониятлардан фойдаланинг! 😉
📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Facebook