ВИЛОЯТ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БОШҚАРМАСИ УНИВЕРСИТЕТ ҲАМКОРЛИГИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТДИ
Гувоҳи бўлмоқдамизки, юртимизда «Корррупцияга қарши кураш ойлиги» доирасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Натижада турли корхона, ташкилот, муассаса ходимлари ва фуқароларда коррупцияга қарши муросасиз муносабат шаклланмоқда. Давлатимиз сиёсати бу иллат ва жиноятга қарши биргаликда курашиш лозимлигини тақозо этмоқда.
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида бўлиб ўтган "Коррупциясиз фаолият - ривожланиш гарови" мавзусидагы маънавий-маърифий тадбирда ана шундай фикрлар таъкидланди.
Тадбир аввалида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, штаб бошлиғи, полковник Акмалжон Ўринбаев машғулот иштирокчиларини кун тартиби билан таништирди, Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан янги лавозимга тайинланган ходимлар рўйхати ўқиб эшиттирилди.
Сўнгра Наманган давлат университетининг Социология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Муҳриддин Содиржоновнинг “Коррупциясиз фаолият - ривожланиш гарови” мавзусидаги маърузаси тингланди.
Тадбир иштирокчилари маъруза юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мазмунли маъруза бошқарма ходимларида катта таассурот қолдирди.
⌛
Наманган давлат университети
«Пресс клуб»
➡️Каналга обуна бўлинг
😀https://t.me/namdupressklub