bakiroo dan repost
Соғлом ақлга мулоҳаза қилиш учун: бу хусусий чўнтакка тушадиган янги аждарҳо солиқ
Мопед ва скутерларга давлат рақами олиш ва рўйхатдан ўтказилиши учун ўрнатилган фавқулодда қиммат тўловлар бу аввало янги аждарҳо солиқ. Тасаввур қилишингиз учун, тўловлар янги скутерлар учун 40 фоизлик солиққа айланади. Эски ва фойдаланилган скутерларнинг нархига тенг қўшимча тўлов.
Бу ҳаммаси эмас. Тошкентда курьерлик қилаётган хоразмлик ё сурхондарёлик мопед ёки скутерини рўйхатдан ўтказиши ва давлат рақами олиш учун Хоразм ва Сурхонга бориб келиши керак. Бу яна камида бир миллион харажат дегани.
Янада чуқурроқ тасаввур қилишингиз учун, скутер миниб доставкада ишлаётган талаба бўйнига тушган тўлов бу учта стипендияси дегани (ўзбек чиновниклари стипендияни оширишни эсдан чиқариб қўйишганига 3 йилдан ошди).
Баъзи-баъзида, ҳадеб олигарх ва корчалонлар билан ош-қатиқ бўлавермай, халқ бўйнига илинадиган тўловларни кўз юмиб тасдиқлаб юборишдан олдин, солиқ тўловчилар ҳисобидан минилаётган мерседесдан тушиб ёки ялтироқ сарой ва пўрим кабинетлардан ташқарига, Ўзбекистонга, Ўзбекистон халқи яшаётган маконга чиқиб ҳам туриш керак.