Bosh prokuratura dan repost
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорига асосан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ фойдасига 236 та ижро ҳужжати бўйича 3,5 млрд. сўм ҳамда "Ҳудудгаз" корхоналари фойдасига эса 143 та ижро ҳужжати бўйича 1,5 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилган.
Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 5,7 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатланиб, мулклар электрон онлайн савдоларига чиқарилган ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Мисол учун, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан, "Пастдарғом туман ММТ" бўлимидан ундирувчи "Ҳудудгазтаъминот" АЖ га 803,5 млн. сўм қарз ундириш белгиланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи корхона фойдасига 730,0 қарздорлик қисман ундириб берилиши таъминланди.
Бу борадаги ундирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook