Bosh prokuratura dan repost
Бош прокуратура масъуллари Президентнинг 03.01.2024 йилдаги “Cуд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-1-сон Фармони ижроси юзасидан ваколатли органлар томонидан Самарқанд вилоятида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган тақдимотлар билан танишди.
Унда Мажбурий ижро бюроси, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД учунчи минтақавий ҳудуди ва вилоят ИИББ Пробация бошқармаси раҳбарлари иштирок этди.
Маълумот учун, 2024 йилда жами ижро ҳужжатларининг 524 051 таси амалда ижроси таъминланган бўлса, 2025 йилда 681 266 таси амалда ижроси таъминланган. Ундирув кўрсаткичи 2024 йилга нисбатан сон жиҳатдан 157 215 тага ёки сумма жиҳатдан 800 млрд. сўмга ошган.
Шунингдек, аҳлок тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 58 нафар 1 млн. сўмлик ойлик олувчи шахсларни 2 млн. сўм ва ундан юқори ойлик маошли иш жойларига босқичма-босқич ўтказиш ҳамда 472 нафар меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва тузалиш йўлига ўтган маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари шартли равишда озод этиш йўлга қўйилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook