Bosh prokuratura dan repost
Самарқанд вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Самарқанд давлат университети юридик факультети талабалари учун пресс-тур, матбуот анжумани ва "очиқ эшиклар куни" ўтказилди.
Дастлаб, матбуот анжуманида вилоят прокуратураси органлари томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Аттестациядан ижобий ўтган 3 нафар ёш мутахассисларнинг қасамёд қабул қилиш ва уларга даражали унвонларни топшириш жараёни барчага ўзгача ватанпарварлик руҳини улашди.
Шунингдек, қонунчиликни тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда прокуратура органлари фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш борасида самарали ҳамкорлик қилган бир қатор журналист ва блогерларга вилоят прокурорининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Бундан ташқари, университетга қатағон йиллари давомида ноҳақ судланган, ўлим жазосига маҳкум этилган прокуратура органлари ходимлари ҳаёт йўли ва хизмат фаолига бағишланган “Тарихий хотира беқиёс” номли китобининг 1, 2-жилдлар топширилди.
Тадбир давомида иштирокчилар вилоят прокуратураси музейи, кутубхонаси, маънавият бурчаклари, махсус криминалистика автомашинаси, махсус тергов хонаси, ходимларнинг хизмат фаолияти, девонхона фаолияти, прокуратура органларида ташкил этилган штаблар фаолияти билан яқиндан танишишди.
Мазкур тадбир барча тадбир иштирокчиларга бой таассуротлар қолдирди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook