Bosh prokuratura dan repost
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2024 йилда иш юритувдаги банк ундирувлари бўйича жами 5 трлн. 852 млрд. сўмлик 31 мингга яқин ижро ишлари мавжуд бўлиб, шундан 22 мингдан ортиқ 5 трлн. 12 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган.
Шунингдек, 842,6 млрд. сўмлик 1 602 та гаровдаги мулклар аукцион савдосига чиқарилди ҳамда банклар фойдасига ундирув амалга оширилди.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор корхоналардан ундирувчи Бизнесни ривожлантириш банки фойдасига 7 млрд. 941 млн. сўм миқдорида кредит қарз суммаларини ундириш белгиланган, қарздор корхона қарз суммаларини ўз вақтида қопламагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаровда бўлган 4 та кўчмас мулк объектларидан 2 таси хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган. Ҳозирда жами 6 млрд. сўмга хатланган мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди. Аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари банк фойдасига йўналтирилади.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook