Alimoff dan repost
Ҳар беш дақиқада телефонга қараш шахсий эркинликми ёки янгича асирлик?
Технологиялар ҳаётимизда жуда муҳим ўрин эгаллади. Бугун телефонлар нафақат алоқа воситаси, балки иш, дам олиш, ўқиш ва ҳаётнинг деярли барча соҳалари учун асосий воситага айланди. Лекин биз улардан фойдаланишни назорат қиляпмизми ёки аксинчами?
Тадқиқотларга кўра, ўртача инсон кунига 205 марта телефонга қарайди. Бу тахминан ҳар 5 дақиқада бир марта дегани. Ҳолбуки, инсонларнинг фақат 43 фоизи ўзини телефонга боғлиқ деб ҳисоблайди. Реал ҳолат эса анча бошқача: аксарият одамлар телефонсиз кун кечира олмайди. Бунга сабаб нима? Биз ҳақиқатдан ҳам унга муҳтожмизми ёки бу оддийгина одатга айланиб қолганми?
Тонгдаги ҳаракатларимиз ҳам бунга яққол мисол. Кўпчилик, яъни 80 фоиз одам уйғонгандан кейинги дастлабки 10 дақиқа ичида телефонга мурожаат қилади. Бу бир кунлик режани кўриб чиқишми ёки ижтимоий тармоқларда дайдишми — нималигини ҳаммамиз биламиз. Бундай тезкорлик доим ҳам фойдалими? Унга берилиб кетиш ақлий салоҳиятимизга таъсир қилмайдими?
Кўпчилик инсонлар хабарларга жуда тез жавоб қайтаради. Масалан, 76 фоиз одам билдиришнома келиши билан 5 дақиқа ичида уни очади. Бу эса фаолиятимиз қанчалик тўлиқ бошқарилаётганини кўрсатади. Баъзилар телефон заряди 20 фоиздан пастга тушиши билан ҳақиқий ваҳимага тушади. Бу технологияга бўлган боғлиқликни яна бир карра тасдиқлайди.
Ҳатто кинотеатрга борганда ҳам телефондан узила олмаймиз. Тадқиқот натижаларига кўра, 89 фоиз одамлар кино кўраётган пайтда ҳам телефонни текширишга ҳаракат қилади. Бу эса нафақат ўзимиз, балки атрофдаги инсонларга ҳам ноқулайлик туғдириши мумкин. Бундай муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?
Ҳар биримизда савол пайдо бўлиши мумкин: биз технологияларни бошқаряпмизми ёки улар бизни? Бу саволга жавоб бериш учун телефонга бўлган муносабатимизни қайта кўриб чиқиш вақти келди, назаримда.
🧠@nurbekalimov