Мактабни битиргунимча футболчи бўлиш учун ҳаракат қилганман, лекин уйдагилар жуда жиддий қаршилик қилишмаса-да, бундан доим норози бўлишарди, тайинли қўллов ҳам бўлмасди.
Чунки, “Футболдан нима фойда, барибир ўқиганинг яхши!”, деб кўп бора таъкидлашарди. Шу-шу, футболдан кўнгил совуб кетган.
Масалан, ҳозир ўқиш ва илм учун уйдагиларим менга катта харажат қилишган, қилишяпти, бу учун, албатта, улардан миннатдорман.
Албатта, ўқишни ҳам ўз хоҳишим билан танладим, университетга киришдан аввал айрим жойларда ишлаб-ишлолмай бошим деворга урилгандан кейин, “Йўқ, барибир ўқишим керак экан!”, деб ўқишни бошлаганман.
Лекин, барибир юракнинг туб-тубида футболчи бўлиш орзуси қолиб кетган. Баъзан, “Уйдагиларим ҳозир ўқиш учун ажратаётган инвестицияларини ўша ёшлигимда футбол учун ажратишганда, балки футболчи бўлармидим?”, деб ўйлаб ҳам қоламан.
Албатта, футболчи бўлиш учун ота-она ёки яқинлар томонидан қўлловларнинг ўзи етарли бўлмасди, буни ягона фактор деб айтолмайман.
👉
@melievuz