24-maktab elektron kutubxonasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


📚🎧 Kutubxonamizda o'zbek va jahon adabiyotidan eng sara asarlarning elektron_audio variantlari joy olgan.
Admin: Gulchehra Mirzatillayeva

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Юрист Хизмати | Расмий канал dan repost
⚡️Бугун, 13 январдан мактабларда III чорак дарслар бошланади

Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этди.

Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилди ҳамда ўқув йилининг III-чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Hayotda yo‘qotmasligingiz kerak bo‘lgan 4 kishi:

1. Jahlingiz chiqqanida kim sizga chidadi?

2. Siz yo‘q bo‘lgan davralarda kim sizni nomingizgi himoya qildi?

3. Tashvishlanganingizda kim sizni xursand qilishga urindi?

4. Yutqazganingizda kim sizni qo‘llab-quvvatladi?

Bu savollarga javob bo‘luvchi insonlarni yo‘qotmang. Ularni borligida qadrlang!


Dangasalik, zang kabi, sizni mehnatdan ko'ra tezroq yeydi.

Benjamin Franklin


   Ishda ko'p kuzataman, ishchilar bo'sh turadi, ozgina vaqtdan keyin o'tiradi, yana biroz vaqt o'tgach o'tirib uxlashadi.


Ish vaqti umr uyqi bilan o'tadi. Topgan pulda baraka bo'lmaydi. Tana kam xarakatlilik natijasida esa, tez qariy boshlaydi.


Diniy tomonlam: Shayton dangasa odamni yaxshi ko'radi, chunki u odamlar uchun xechqanday naf keltirmaydi. Bekor qolganimzda  qulog'imizga yomon ishlarni qil deb shivirlaydi.


Yechim: Doimiy xarakatda bo'ling. Dam olish uchunxam biror yangi joyga boring. Qisqa   dam olishlarga Uy tozalang, avtomabilingizni yuving. Uyingizda divan nimadurla singan uzilgan buyumlar bo'lsa to'g'rilang. Kitob o'qing, biror ilmli odam bilan suxbatlashing. Qarindoshlardan yoshi kattalarni yo'qlab keling.


ХАЙРЛИ ТОНГ
Ассалому алайкум Азиз инсоним!!!

Бетакрор янги тонг  муборак бўлсин!!!

Бошланган янги кун мўъжизаларга

Сизни қувонтирадиган янгиликларга

Ҳаётингизда янги саҳифа очувчи учрашувларга

Сиз истаган Бахт,
Омад, Меҳр, Қувончга
лиммо лим бўлсин!!!

Ушбу кун Сиз кутганданда, юқори кайфиятда ўтсин!!!


... Бир кун келиб бугунингиз ҳам тарихга айланади.
Ўтмишим эслашга лойиқ бўлсин десангиз, эртага арзийдиган иш қилинг!
Ҳеч кимнинг кўнглини оғритманг.
Сўз оғир юкдир.
Тана ҳар қанча юкни кўтара олар, аммо кўнгил ҳамма сўзни ҳам кўтара олмайди...
Хайрли тун! Тунингиз осуда ўтсин!


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
Baho ortidan o‘qituvchiga bosim o‘tkazgan ota-ona jarimaga tortildi

Shahrixon tumanida maktab o‘qituvchisiga bosim o'tkazib, farzandiga baho qo‘yishni talab qilgan ota-ona sud tomonidan jarimaga tortildi.

O‘qituvchi huquqbuzar ota-onadan yetkazilgan moddiy zarar uchun 3 million 325 ming so‘m, ma’naviy zarar uchun esa 3 million so‘m undirish haqida hal qiluv qarori qabul qilishni so‘ragan.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/1043

Telegram I Facebook I YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


​​АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
Юзингизга табассум ва нурни;
Танангизга соғликни;
Ҳаётингизда тавфиқни;
Хонадонингизга тинчлигини давомли бўлишини;
Ўзингиз ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
Аллоҳ ҳар бир тонгни бахт-саодат ила қаршилашингизни насиб айласин!

           ЯКШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК АЗИЗЛАРИМ.


Odam qoʻshishdan toʻxtab qoldik gurupa 10 ta 15 ta bulsa ham qoʻshelik?




​​​​Меҳнатсиз муваффақиятга интилиш бу ўзингиз уруғ экмаган ердан ҳосил олишни исташ билан баробар.
©Девид Блай

Ҳаётингиз 10 фоизга Сиз билан содир бўлаётган ҳодисаларга ва 90 фоизга шу ҳодисаларга Сиз қандай қарашингизга боғлиқ.
©Джон Максвелл


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ..

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 

Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу  тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..

Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Болаларни қизиқишига берилган озгина эътибор, эртага улкан зафарларга сабаб бўлади!


Ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда ўзингизни қораламанг.

Биз инсонмиз, фаришта эмас.
Хато қилишга, адашишга ҳаққимиз бор. Бу дунёдаги сиз учун энг азиз бўлган инсон — ЎЗИНГИЗ!

Сиз бор — ҳаёт бор, сиз бор — оила бор, фарзандларингиз бор. Сиз йўқ бўлишингиз билан ҳаммаси тугайди-ку?! Ўзингизни ҳар доим қўлланг-қувватланг, ўзингиз ҳақингизда фақат ижобий ўйлашга одатланинг.

Бировларга яхшилигингизни исботлашни бас қилинг. Рухсат беринг, улар сиз ҳақингизда хоҳлаганларича ўйлайверишсин...

Агар сиз бирортани қаттиқ севиб, ундан меҳр-эътибор, бахт кутсангиз, у сиз учун буларни берувчи объектга айланиб қолади...

Табиат қонунлари бўйича биз нимани хоҳласак ўшанга эришамиз...

Аслида бахт ўз ичингизда...
Фақатгина ўзингиздан уни қидириб топсангиз, ташқи дунёга эҳтиёж қолмайди. Ўзингиз учун ўзингиз қувонч, яхши кайфият, бахт булоғига айланасиз...


«Одамлар нима дейишар экан» деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир...!

....Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли...!

....Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади...!

....Ишонтириш ~ ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир...!

....Қийинчилик ~ бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир.


Odam qoʻshishdan toʻxtab qoldik gurupa 10 ta 15 ta bulsa ham qoʻshelik?


24-maktab elektron kutubxonasi dan repost
24-мактаб

Янги йилдан олдин бошланғич синф ўқувчиларига янги стол стул келган.

Бугун  юқори синф ўқувчиларига янги стол стул келди

Президентимизга рахмат.


Телебошловчи бир миллионер мехмонидан сўраяпти:
- Хаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?
- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва нихоят чин бахт нималигини англадим.
1. Нарса тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбахо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг хам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойихаларни сотиб олдим. Футбол командасими-ей, саёхатчилар учун оромгоҳларми-ей. Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дархол рози бўлдим.
Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингохларда юргандек қувнашарди.
Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим хам яйраб кетдим.
Шундан кейинги холат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.
Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга махкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигохи юзимга қадалган эди. Хайрон бўлиб сўрадим:
- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?
Бу беғубор, бегунох, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:
- Отажон, Жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.
Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан хушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...
Ё Аллох! Мен қандай хаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Хамма-хаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим хам бахтли бўлолмадим, бировни хам бахтли қилолмадим. 


Дўстингга қарз берсанг, ё пулни ё дўстингни йўқотасан, дейишарди. Бора-бора шунга амин бўлиб боряпман.

Иложи борича, қарз масаласида қаттиқўл бўлган маъқул экан. Агар имконингиз қодир бўлса, қийналиб қолган кишига қарз сифатида эмас, эҳсон сифатида беринг. Агар пулга ўзингизнинг ҳам эҳтиёжингиз бўлса, бермай қўя қолинг.

Аслида қарз бериш фазилатли иш. Бироқ, қарз олувчи тарафнинг айтилган муддатларга амал қилмаслиги муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Бу билан қарз берманг, демоқчимасман. Ўзингиз ва қарз сўровчининг шароитига қаранг. Аввало ишончли одамга қарз беринг.


POP YANGILIKLARI | RASMIY dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат

🛵 Мопед ва скутерларга давлат рақам белгиларини олиш тартиби, ҳамда тўлов миқдори билан танишиб олинг


❗️Энди скутерчилар ҳам права ва техпаспорт олишга мажбур!

Яқинларга юбориб қўйинг!

✍️ @popliklar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.