Юрист Хизмати | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Ишдан ҳайдаш учун нималар асос бўлади?

@Yurist_Xizmati 5014-савол:

Ассалому алейкум.Ишдан хайдаш учун нималар асос булолади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишнинг (сизнинг сўзингиз билан айтганда, ишдан ҳайдашнинг) асослари Меҳнат кодексининг 161-моддасида белгиланган.

Ушбу норманинг иккинчи қисмига кўра Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:
⭐️1) ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;
⭐️2) технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;
⭐️3) ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;
⭐️4) ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлиги меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузишдир;
⭐️5) ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини белгилаш ушбу Кодекснинг 162-моддасига мувофиқ амалга оширилади;
⭐️6) ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар).
Айнан шу ҳолатлардан бирининг мавжудлиги ходимни ишдан бўшатиш учун асос бўлади. Агар ҳолатни батафсил баён қилсангиз, саволингизга аниқ жавоб беришимиз мумкин.


✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Хотин-қизлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 7 март куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Фурсатдан фойдаланиб, эртанги 8 март Хотин-қизлар куни билан барча аёлларимизни табриклаймиз. Узоқ умр, бахт ва икки дунё саодатига эришишлик насиб этсин!

👉 @Yurist_Xizmati


❗️Касбий сертификатнинг йўқлиги ишга қабул қилмаслик учун асос бўлмайди

@Yurist_Xizmati 5013-савол:

Ассалому алайкум. Маълумки 2023-2024 укув йилидан бошлаб янги ишга кирган педагогларни мажбурий касбий сертификатдан утказилиши хакида конун имзоланган. Камида 55 балл тўплаши керак. Саволим шундан иборатки, мен ўтган йили май ойидаги бепул сертификатлашдан хам ва августда бўлиб ўтган пуллик касбий сертификатдан хам ўта олмадим ва ишдан чикиб кетдим. Энди кейинги ўкув йилида ишга кирмокчи бўлсам ишга кира оламанми ёки касбий сертификатим йуклиги учун энди педагог сифатида ишлай олмайманми. Яна навбаттан ташкари касбий сертификат имтихони боладими?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

⚠️ Касбий сертификатнинг йўқлиги сизни ишга қабул қилмаслик учун асос бўлмайди. Чунки ишга қабул қилишда сўраладиган ҳужжатлар қаторида касбий сертификат мавжуд эмас.

Меҳнат кодексининг 124-моддасида иш берувчи ишга қабул қилаётганда ходимдан олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни, қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳномани (сертификатни) ёхуд бошқа тегишли ҳужжатни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.

❗️Шунга кўра сиздаги касбий сертификатнинг йўқлиги ишга қабул қилмаслик учун асос бўлмайди. Бироқ сиз яна қайта касбий сертификат олишингиз керак бўлади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Ҳоким ёрдамчиси каналига аъзо бўлинг!

Мазкур каналда, камбағал оилалар учун берилаётган имтиёзлар, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича сўнги маълумотлар бериб борилади.

⚠️Мазкур долзарб мавзулар билан танишиб кўринг:
🟡Германиядаги 3000 евролик иш жойи
🟡Жанубий Кореяда 2500 АҚШ долларилик иш жойи
🟡Маҳалла еттилиги (раис, ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар)нинг асосий вазифалари
🟡Нархи ошган Коммунал хизматларининг янги таърифи
🟡Бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш
🟡Маҳалла кўчаларини таъмирлашга ким масъул?

телеграмда аъзо бўлиш учун ҳавола:
https://t.me/hokim_yordamchilar

Шунингдек, инстаграмда ҳам каналга обуна бўлишингиз мумкин.
Инстаграмда кузатувчиларга кунлик моддий рағбатлантиришлар бериб борилади.

🌐инстаграмда аъзо бўлиш учун ҳавола:
https://www.instagram.com/hokim_yordamchisi2022?igsh=MXNkZGxzZ3BiYWwxcQ==


Баҳоларни ўз вақтида қўймайдиган ўқитувчиларга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5012-савол:

Assalomu aleykum. Men ingliz tili fani o'qituvchisiman. 6 A sinfidan Bsb 3 ni oldim. Lekin baholarni 17 kun kechigib qo'ydim. Va buning uchun zavuchim tushuntirish xatini yozdirdi. Boshqa takrorlanmaydi agarda takrorlansa chora ko'rilishiga roziman deb yozdim. Menga og'zaki holda oyligingnan ushlayman dedi. Men 200 mingdan ushlanadi deb o'ylab xo'p dedim. Lekin 500 ming ushlangan. Shu to'g'rimi? Oldinnan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.

Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда баҳоларнинг ўз вақтида қўйилмаслиги, бу меҳнат интизомини бузиш ҳисобланиши мумкин.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.


☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади. Бунда ходим содир этган қилмиш учун фақат битта интизомий таъсир чораси қўллаши мумкин.

💁‍♂ Айтиш керакки, бунда ходимга юқоридаги интизомий таъсир чоралари навбатма-навбат қўлланилмайди. Меҳнат интизомини бузишнинг даражасига қараб иш берувчи юқоридаги чоралардан бирини танлашга ҳақли.

Ундан ташқари ходим бундай ҳолатда биринчи марта огоҳлантирилиши талаб этилмайди. Шундай экан бу ҳолатда сизлар ҳам юқоридаги қоидалардан бирини танлашингиз мумкин. Бунда ушбу кодекс 313-моддаси қоидаларига риоя қилиш талаб этилади.

Яъни иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Қоиданинг мазмунига кўра сиздан биринчи галда тушунтириш хати олиш керак. Агар сиз тушунтириш хати ёзишдан бош тортсангизгина ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштиирлиши керак.

Шундан сўнг иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

‼️Агар бу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, унда интизомий таъсир чораси нотўғри қўлланилган. Бунда сиз туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Эндиликда нобуд бўлган ҳосил ёки чорва зарари тўлиқ қоплаб берилади

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Педагогика ва психология йўналиш сиртқи 4-курс талабаси мактабда ёки боғчада психолог бўлиб ишлаши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5011-савол:

Assalomu alaykum men pedogogika psixologiya yoʼnalishi boʻyicha sirtqi 4-kurs talabasi man bogʻchada maktabda psixolog boʻlib ishlashim mumkinmi? ishga olishmayapti

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 1 августдаги 238-сонли буйруғига 12-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг асосий лавозимларининг малака тавсифларига кўра психолог лавозимининг малака тавсифларига биноан: 
📌 Маълумот: камида бакалавр даражасидаги психологик ёки олий маълумот ва унга қўшимча психология йўналиши бўйича қайта тайёрлов курсини тугатганлик; (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради);

📌 Мутахассислик: Психология, Педагогика-психология йўналиши;

📌 Меҳнат стажи: Меҳнат стажи талаб этилмайди;

📌 Компютер саводхонлиги: Микрософт Оффисе дастури (Ворд, Эхсел, Повер Поинт ва ҳ.к), замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши;

📌 Қўшимча талаблар: Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига оид қонунчилик ҳамда идоравий ва ички локал ҳужжатлардан, шунингдек, таълим стандартларидан хабардор бўлиши; Давлат тилини билиш (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш афзаллик ҳисобланади).


❌ Шунга кўра сиз тугалланмаган олий маълумот билан мактабда ва МТТда психолог лавозимида ишлай олмайсиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Хотин-қизлар куни муносабати билан неча кун дам оламиз?

Хотин-қизлар куни байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни байрами - барча учун дам олиш куни;

🔹9 март (якшанба) — Дам олиш куни;

🔹10 март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Yakuniy imtixoni 2025.pdf
106.7Kb
Ilova 1-(Yakuniy imtihon).pdf
156.5Kb
Ilova 2-(Yakuniy imtihon) 7.2.pdf
187.7Kb
Ilova 3-(Yakuniy imtihon).pdf
192.2Kb
2024/2025-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ММТВни 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи.


Эртага, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкаларга қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади.

Энергетика вазирлиги

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


#YIL_MAKTABI_2024

🔹 Xabaringiz bor, 2024-yil 26-noyabr kuni @Yurist_Xizmati telegram kanalida yilning eng yaxshi maktablarini aniqlash va ularni rag'batlantirish maqsadida ijtimoiy loyiha sifatida "Yil maktabi-2024" tanloviga start berilgandi.

🔹 Ushbu tanlovda Toshkent viloyati, Bekobod tumani, 46-sonli umumta‘lim maktabi 12234 ovoz to'plab respublikada 3-o'rinni olgan edi.

🔹 Bugun @Yurist_Xizmati telegram kanali yuristi Doniyorjon (Toshkent davlat yuridik universiteti o'qituvchisi) ushbu g‘olib maktabga tashrif buyurdi va 3000000 so'm pul mukofoti, katta miqdordagi kitoblar jamlanmasi va maxsus sertifikatlar bilan taqdirladi.

🔹 Yana bir bor ushbu tanlovda faol ishtirok etgan barcha ustozlarga o'z minnatdorchiligimizni bildiramiz.

📩 Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati


🎗"Йил мактаби — 2024" танловида Республика миқёсида 3 ўринни қўлга қиритган Тошкент вилояти, Бекобод тумани, 46-сонли умумтаълим мактаби пул мукофоти, катта миқдорда китоблар жамланмаси ва махсус сертификат билан тақдирланди.

Хабарингиз бор, 2024 йил 26 ноябрь куни Юрист хизмати телеграм каналида йилнинг энг яхши мактабларини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ижтимоий лойиҳа сифатида "Йил мактаби — 2024" танловига старт берилганди.

Маълумот учун: Тошкент вилояти, Бекобод тумани, 46-сонли умумтаълим мактаби 12 234 овоз билан, Республика бўйича 3 ўринни эгаллади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Мактабларда ташкил этилган пуллик курслардан қанчаси ўқитувчига тўланиши керак?

@Yurist_Xizmati 5010-савол:

Ассалом алекум пуллик синфларга утилган тугарак дарслари учун неч пул туланади ва канча кисми давлат божиси олиб колинади

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Агар сиз тўгарак эмас (чунки тўгарак бепул  ўтилади), дарсдан ташқарида пулли курслар ҳақида айтаётган бўлсангиз, қуйидагича жавоб берамиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 343-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.

Шунингдек, низомнинг 8-бандига кўра буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Maktab hojatxonalari: gapirilmaydigan, unutilgan, kichik e’tibordagi katta mavzu!

SUBYEKTIV maktab ta’limiga bagʻishlangan yangi sonida ushbu ogʻriqli masalaga ham toʻxtaldi.

Koʻp narsa yozmaymiz. Videoni koʻrib, e’tibordan chetdagi tanish mavzu haqida xulosa qiling.

📩 Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati


Qoʻriqlash xizmati IIVga qaytmoqda!

Vazirlar Mahkamasi 03.07.2019 yildagi Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻriqlash хizmatining faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi 555-son qaroriga asosan IIVning Qoʻriqlash bosh boshqarmasi va uning hududiy boʻlinmalari Milliy gvardiya tarkibiga oʻtkazilgan edi.

6 yillik faoliyatdan soʻng Gvardiyadan olinib, oldingi egasiga qaytarib berilmoqda.

📩 Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati


⚡️Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Ўқувчилар учун баҳорги таътил 21 март санасидан бошланади ҳамда 27 мартга қадар давом этади.

Шундай экан, IV чорак 28 март санасидан бошланади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Тезлик учун жарима солишда чегириладиган 5 км/соат 10 км/соатга кўтарилиши мумкин

Бош вазир ўринбосари А.Раматовнинг топшириғига кўра, техник қурилма ва транспорт воситаларидаги хатоликларни инобатга олган ҳолда, умумий аниқланган тезликдан амалдаги 5 км/соат айириб ташлаш амалиётини 10 км/соат кўтаришни жорий этиш кўрсатиб ўтилган.

Маълумотларга кўра, бу борадги норматив ҳужжат лойиҳаси аллақачон тайёрланган.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.