MAHALLA HUJJATI | МАҲАЛЛА ҲУЖЖАТИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


MAHALLA TIZIMIGA OID QABUL QILINGAN FARMON, QONUN, QARORLARNING ASLI VA ULARGA SHARHLAR BERIB BORILADI.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#субсидия

Меҳнат мигрантларига субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.

Шунингдек, меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:

—чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

—хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

—йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

—немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

@Mahalla_hujjati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#маълумот_ўрнида

Ёшлар дафтарига киритилган шахслар бемалол 25 турдаги ёрдамдан фойдаланишлари мумкин

@Mahalla_hujjati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

Энди иш стажига эга бўлмаган эркакларга пенсия 65 ёшдан, аёлларга 60 ёшдан тўланади

Иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган пенсиянинг миқдори ҳозирги вақтда 745 000 сўм этиб белгиланган.

@Mahalla_hujjati


#маълумот_ўрнида

Имтиёзли кредит ажратилиши тартиби (босқичлари)!

Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида имтиёзли кредит ажратилиши механизми қуйидагича:

1. Электрон тарзда ариза қолдириш

2. Скоринг таҳлил

3. Ҳоким ёрдамчиси томонидан кўриб чиқиш

4. Кредит шартнома тузиш

5. Маҳсулот сотиб олиш ва етказиб бериш

6. Мониторинг ўтказилиши ҳамда тўлов амалга оширилиши

Батафсил юқорида расмда кўрсатиб ўтилган.

Kредитга ариза бериш: https://oilakredit.uz/public/forms/application?locale=uz

@Mahalla_hujjati


#маълумот_ўрнида

Секторлар фаолияти бекор қилиниб, улар ўрнига янги масъуллар белгиланди

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти қуйидагича янги тартиб асосида йўлга қўйилсин:

а) прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади;

б) секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда секторларнинг янги тартиб асосида фаолият юритиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.

@Mahalla_hujjati


#Қарор

❗️Давлат идораларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари мустақиллиги ва фаолияти самарадорлиги оширилади — Президент қарори

Унга кўра:

➖ Коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида эса кузатув кенгашига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади;

➖ Агентлик коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, уларнинг ходимларини стажировка ва аттестациядан ўтказиш ҳамда малакасини ошириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди;

➖ Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ходимларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги тақдимномалари улар фаолият олиб бораётган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади;

➖ коррупцияга қарши курашиш бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди;

➖ Соғлиқни сақлаш, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот” АЖларнинг коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтказилди;

➖ мазкур бўлинмалар раҳбарлигига Агентлик ходимлари тайинланади ва уларга Агентликнинг бўлим бошлиғига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари қўлланилади;

➖ Агентлик бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг ҳар йили қисқа муддатли малака ошириш курслари ҳамда ҳар уч йилда аттестациядан ўтказилишини ташкил этади;

➖ Агентлик томонидан бўлинмалар раҳбар ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этишни келишиш тартиби, улар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ҳамда ходимларнинг касбий стандартлари тасдиқланади;

➖ "E-anticor.uz" электрон платформасида аноним сўровномалар ўтказиб, натижаларини жамоатчиликка эълон қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилади.

@Mahalla_hujjati


#Диққат
#тарқатинг

Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабул қилинмоқда!

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

1. Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).
2. Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).
3. Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб ускуналар учун ссуда (18 750 000).

Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
- Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
- "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

онлайн ариза бериш

@Mahalla_Raisi


#Фармон

«Тадбиркорлар учун енгилликлар»

Президент фармонига кўра:

➖ 1 октябрдан оқ шакарга акциз солиғи бекор қилинади;
➖ 20 ва ундан ортиқ ишчиси бор корхоналар солиқ ва ижара тўловини 2 қисмда тўлашга рухсат берилди;
➖ ҚҚС қайтарилиши учун даромаднинг 80% реализациядан бўлиши керак;
➖ Экотехник жиҳозлаш муддати:
I тоифа — 2026 йил 1 январ,
II тоифа — 2026 йил 1 июлгача;
➖ 1 июндан хорижликлар $200,000 + $100,000 (оила аъзоси) эвазига 5 йиллик яшаш гувоҳномаси олади.

@Mahalla_hujjati


#маълумот_ўрнида

Bugungi kunda, 9 452 ta mahallada 57 ming 132 nafar "yettilik" a’zolari faoliyat olib bormoqda.

@Mahalla_hujjati


#Диққат

❗️Энди 200 минг доллар эвазига Ўзбекистонда 5 йил яшаш гувохномасига эга бўлиш мумкин

2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади - президент фармони.

@Mahalla_hujjati


#маълумот_ўрнида

Рухсатномасиз ўқ отар қурол сақлаш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳеч қандай рухсатномаларсиз, ўқ-отар қуроли ва ўқ дориларини сақласа, олиб юрса ёки ундан фойдаланса, яъни ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда эгалик қилса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади

@Mahalla_hujjati


ТАДБИРКОР АЁЛЛАРГА 100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 14.03.2025 йил кунги ПҚ-103-сон қарори қабул қилинди

✅ Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

➖ 2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
➖ 250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
➖ 250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;
➖ 50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.

❗️ “HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан:

➖ хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади;

➖ ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

➖ аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилади.

@Mahalla_hujjati


#маълумот_ўрнида

Мол-мулк ва ер солиғи ўз вақтида тўланиши лозим


@Mahalla_hujjati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#маълумот_ўрнида

2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир пенсиялар автоматик шаклда тайинланиши амалиётга жорий этилади.

@Mahalla_hujjati


#Амал_қилинг

⚠️Қонунчиликка кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил этса:

🔸БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (18 млн 750 минг сўмдан 28 млн 125 минг сўмгача) миқдорда жарима;

🔸300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланган.

📝Агар ўша ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш мумкин.

✔️Аммо, етказилган моддий зарар 3 карра миқдорида қопланса, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

@Mahalla_hujjati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЖШШИР ҳақида маълумот

ЖШШИРда шахсингизни тасдиқловчи паспортдаги 14 та рақам танлаб олинган ва барча турдаги давлат, банк ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда фуқароларнинг ягона идентификатор хизматларни кўрсатишда фуқаронинг ягона идентификатор рақами ҳисобланади.

@Mahalla_hujjati


#маълумот_ўрнида

ВИДЖОН ЭРКИНЛИГИ НИМА?

Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига асосан,

✔️ Виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.

➖ Фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.

➖ Вояга етмаганларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасига зид тарзда диний ташкилотларга жалб этишга йўл қўйилмайди.

@Mahalla_hujjati


#Фармон

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантирилади, - Президент фармони.

@Mahalla_hujjati


#маълумот_ўрнида

Ҳукумат, вазирликлар ва вазирлар телефон рақамлари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва барча вазирликларнинг ҳозирги раҳбарлари, уларнинг лавозими ва боғланиш учун телефон рақамлари бир жойда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Арипов Абдулла Нигматович. Тел: +998 71 239-86-76 

Бош вазир ўринбосарлари:

1. Раматов Ачилбай Жуманиязович. Йўналиш: атроф-муҳит, ҳудудий ривожланиш. Тел: +998 71 239-86-76 

2. Кучкаров Джамшид Анварович. Йўналиш: иқтисодиёт ва молия. 
Тел: +998 71 239-86-76 

3. Ходжаев Жамшид Абдухакимович. Йўналиш: инвестициялар, саноат ва савдо. Тел: +998 71 239-86-76 

4. Махкамова Зулайхо Бахриддиновна. Йўналиш: оила ва хотин-қизлар ишлари. Тел: +998 71 239-86-76 

Вазирлар:

1. Кудратов Лазиз Шавкатович, 
инвестициялар, саноат ва савдо вазири.  Тел: +998 71 238-51-51 

2. Кучкаров Джамшид Анварович, иқтисодиёт ва молия вазири. Тел: +998 71 203-19-93 

3. Исламов Бобир Фархадович, 
тоғ-кон саноати ва геология вазири.Тел: +998 71 231-05-44

4.Хидоятов Шерзод Саиджанович, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири. Тел: +998 71 210-11-04 

5. Зоҳидов Ботир Эркинович, 
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири. Тел: +998 71 203-01-61 

6.Шарипов Конгратбай Авезимбетович,  олий таълим, фан ва инновациялар вазири. Тел: +998 71 207-87-80 

7.Умарова Хилола Уктамовна, 
мактабгача ва мактаб таълими вазири. Тел: +998 71 241-01-15 

8.Абдухакимов Азиз Абдукахарович, экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири. Тел: +998 71 207-07-70 

9.Икрамов Адхам Илхамович, 
спорт вазири. Тел: +998 71 239-24-00 

10. Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич, қишлоқ хўжалиги вазири. Тел: +998 71 206-70-65

11.Хамраев Шавкат Рахимович, сув хўжалиги вазири.Тел: +998 71 202-47-01 

12. Шерматов Шерзод Хотамович, рақамли технологиялар вазири.Тел: +998 71 238-41-07 

14.Ташкулов Акбар Джурабаевич, адлия вазири.Тел: +998 71 207-04-58 

15.Махкамов Илҳом Рустамович, транспорт вазири  Тел: +998 71Ш 202-05-01 

16. Назарбеков Озодбек Аҳмадович, маданият вазири 
Тел: +998 55 502-33-77 

17.Халмухамедов Шуҳрат Ғайратжонович, мудофаа вазири.Тел: +998 71 262-98-68 

18.Мирзамахмудов Журабек Турсунпулатович, энергетика вазири. Тел: +998 71 231-81-18 

19.Худаяров Асилбек Анварович,  соғлиқни сақлаш вазири. Тел: +998 71 244-10-33 

20.Саидов Бахтиёр Одилович, 
ташқи ишлар вазири.Тел: +998 71 233-80-98 

21.Ташпулатов Азиз Анварович  Ички ишлар вазири.Тел: +998 71 231-43-04 

22.Қудратхўжаев Ботир Баҳромович  Фавқулодда вазиятлар вазири.Тел: +998 71 234-90-12 

@Mahalla_hujjati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Алимент тўлаётган ота чет элга бемалол чиқа олиш мумкин!

Кўп "алиментшиклар" "чет эл энди бизга ёпиқ", деб ўйлайди...
Адвокат Баҳодир Аҳмедовга қулоқ тутамиз.

@Mahalla_hujjati

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.