Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга "Оила - маҳалла - туман ва ҳудуд" тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади
2024 йил 1 июндан бошлаб:
а) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш ҳавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;
б) хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг "102" телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан рўйхатга олинади;
в) тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш ҳавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:
хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;
профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;
тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;
расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар "Инсон" марказларига реал вақт режимида "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали юборилади.
@Mahalla_hujjati