МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ РАСМИЙ | MAHALLA YETTILIGI RASMIY


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Маҳалла Еттилиги расмий канали
Маҳалла мурожаатлари
Маҳалла муаммолари
Маҳалла ҳуқуқи
ва турли янгиликлар билан танишишингиз мумкин.
Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot

Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/Mahalla_Raisi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


#Диққат
#Тарқатинг
#эслатма

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.

31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба  — Янги йил байрами, дам олиш куни.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Контракт маблағларини тўлаш муддати 31-декабрга қадар узайтирилди

Давлат қабул комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2024-йил 31-декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

@Mahalla_Raisi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат
#no_comment

Мурод Назаров

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#ис_гази

Яна бир ўлим: Чорвоқда ҳам бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси – эр-хотин ва фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Марҳумларнинг бири, оила бошлиғи Б.С. 43 ёшда, хотини Н.С. 35 ёшда ва уларнинг фарзанди Б.М. 8 ёшда бўлган.

Ҳодисага қишлоқда табиий газнинг ўчиб қайта ёқилгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, Бўстонлиқ туман СТЭнинг дастлабки маълумотномасига кўра, Н.С.нинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида содир бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Аввалроқ, Қашқадарёда ота ва 3 фарзанди ис газидан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Тошкент вилоятида чиқинди хизматлари нархи ошади

Бир киши учун нархлар ҚҚС билан 7840 сўмни ташкил этади. 

@Mahalla_Raisi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат
#Тарқатинг

Марказий банк огоҳлантиради!

Банк ходимлари сизга телефон қилиб, шахсий маълумотларингизни сўрашмайди. Мессенжерлар орқали суҳбатни таклиф этишмайди ва Марказий банк муҳри туширилган ҳужжатларни юборишмайди!

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#мулоҳаза_учун

Ммм да Бакироо яна жиддий муаммони кўтариб чиқибди.

Ўзбекнефтегаз Оруэлл антиутопиясини Ўзбекистонда жорий этдими?

Ўқиганлар билади, Океанияда шоколад нормаси 30 граммдан 20 граммга туширилиши ортидан телекран орқали “шоколад нормаси 20 граммгача оширилди” дея эълон қилишади.

Ўзбекнефтегаз раиси 1984’ни синчиклаб ўқиган бўлса керакки, газ қазиб олиш суткасига 88 млн.кубдан 76 млн.кубгача тушиб кетганига қарамай, “газ қазиб олиш кўпайиб, суткасига 76 млн.кубга етди” дея эълон қилинмоқда.

Ўзбекнефтегаз раиси кулиб юбормади, уни эшитаётган юқори мартабали масъуллар ҳам кулиб юборишмади (худди Уинстон Смит сингари). Жиддий эшитишди.

Бу кулгули эмас, шунақа жиддий бўлса, Ўзбекнефтегаз Оруэлл антиутопиясини амалда жорий қилдими?

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бўлиб ўтади.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Янаги йилдан "Маҳалла еттилиги" олдида "Маҳалла банкири" ҳам бўлади.

Банк ва банк ходимлари 5 млн дан ортиқ аҳолини даромад билан банд қилади, 1,5 млн одамни камбағалликдан чиқаради.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Барча олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#муносабат

“Hududgaztaʼminot” AJ rasmiy munosabati

Ijtimoiy tarmoqlarda gaz hisoblagichlarining “batareyka”lari haqida eʼlon qilingan murojaatlar yuzasidan quyidagilar maʼlum qilinadi.

“Hududgaztaʼminot” AJ mutaxassislari tomonidan isteʼmolchilardagi (“batareyka” yoki aloqadagi muammo sabab) aloqaga chiqmayotgan elektron gaz hisoblash uskunalari (EGHU) monitoringi yuritilib kelinadi. Ushbu monitoring asosida kamchilik aniqlangan EGHUlar respublikadagi 2 mingga yaqin mahalla gazchilari tomonidan oʻrganilib, muammolar hal etilmoqda. Shu bilan birga isteʼmolchilarning “batareyka” yoki aloqa sim kartasi bilan bogʻliq murojaatlari zudlik bilan bartaraf etilmoqda.

Qayd etish kerak, isteʼmolchilarga oʻrnatilgan EGHUlar xotirasi doimiy ravishda koʻrsatkichlarni hamda 3 oylik (90 kunlik) kunlik va soatlik gaz sarfi hajmlarini saqlab borish imkoniga ega. Turli sabablarga koʻra EGHUdagi gaz sarfi hajmlari maʼlumotlari oʻz vaqtida isteʼmolchi shaxsiy hisob raqamiga yuborish imkoni boʻlmagan taqdirda, aniqlangan muammolar bartaraf etilganidan soʻng EGHU xotirasida maʼlumotlar qaysi kunga tegishli boʻlsa oʻsha kunga yoʻnaltiriladi va mazkur davr boʻyicha hisob-kitob amalga oshiriladi.

Shu oʻrinda “Hududgaztaʼminot” AJ isteʼmolchilardan vaqti-vaqti bilan EGHU va shaxsiy kabinetdagi koʻrsatkichlarni oʻzaro solishtirishni tavsiya qiladi. Koʻrsatkichlar haqida “Hudud Gaz Taminot” mobil ilovasi orqali yoki shaxsiy kabinet orqali maʼlumot olish mumkin. Agar EGHU va shaxsiy kabinetdagi koʻrsatkichlar farq qilsa yoki hisob-raqamingizdagi mablagʻlar oʻzgarishsiz qolganini sezsangiz, darhol 1104 qisqa raqamiga yoki mahalla gazchisiga murojaat qiling.

“Hududgaztaʼminot” AJ matbuot xizmati


@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#мулоҳаза_учун

Энергетик тарифлар 2028 йилгача бошқа оширилмайдими?

Кеча Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳозирги тарифлар харажатларни тўлиқ қоплаш даражасига чиқмагани, энергетика соҳасини субсидиялаш 2028 йилдан тўхтатилишини маълум қилди.

Табиийки, мазкур баёнот камида бир неча саволларни туғдиради.

Биринчидан, энергетикани субсидиялаш яқин 3 йилда тўхтатилмас экан, нима учун энг катта субсидия ўзлаштирилаётган табиий газ бўйича экспорт тўхтатилмаяпти? Нима учун ҳам импорт, ҳам ўзимизда қазилаётган ва бюджетдан субсидияланаётган газ махфий қарорлар ва яна кулранг схемалар билан экспорт қилинмоқда. Олигархик тузилмаларнинг чўнтагини тўлдиришдан ташқари яна қандай иқтисодий асоси бор бунинг? Ўзбек бизнесини газдан узиб хитойга сотишнинг иқтисодий маъносини тушунтириб беринглар.

Иккинчидан, келаси йил апрелдан тарифларнинг навбатдаги оширилиши ҳеч қурса 2028 йилгача охиргиси бўладими? Шонли энергетиклар зараркунанда лойиҳалари ва тинимсиз ўсаётган ташқи қарзларини рўкач қилиб таннархни шиширмасликларига ким кафолат беради, ким бу шонлиларни тийиб туради?

Учинчидан, субсидиялаш давом этар экан, ўзбек солиқ тўловчилари эвазига шаффофликни олишадими? Қачон UzGazTrade ва Ўзэнергосотиш битимлари ва молиявий ҳисоботлари очилади. Қачон бу ёпиқ бассейнлар ўзбек халқига ҳисобдор бўлади? Ё шонлиларнинг ҳомийлари гонконгдаги конторалари орқали бюджетимизни ўзаро сўришда давом этаверадими? Иқтисодиётимизни тубга индираётган энергоколониализмга барҳам бериладими?

Бакироо

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистонда янги йил корпоратив кечаларини ўтказиш тақиқланди

Давлат муассасалари ва давлат органларида жорий йилда Янги йил байрами муносабати билан бюджет ва бошқа маблағлар ҳисобидан корпоратив тадбирлар ўтказиш тақиқланади.

@Mahalla_Raisi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат
#Тарқатинг

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ипотека кредитига ариза бериш йўриқномаси тушунтирилади.

Маҳалла гуруҳларига тарқатиб қўйинг, маҳалладошларга фойдаси тегади деган умиддамиз.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#ис_гази

Маълумот тўлдирилди.

Қаршида ота ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ота 46 ёшда, ўғли 18, икки қизи 16 ва 10 ёшда бўлган.

@Mahalla_Raisi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат
#Тарқатинг
#мулоҳаза_учун

Бир нарсага ҳайронманда. Одамлар ўз жонини ҳавфга қўйиб бўлар бўлмас техник регламентга тўғри келмайдиган ишлар қилишадида.

Дамасга қўшимча газ улаб олибди. Гап йўқ омадини берсин, лекин шу иши яхшими? Ширин жонидан азизми?

Газ йўқ, бензинга қиммат нима қилсин бечорани тирикчилиги шуни орқасидан бўлиябдику, ўғирлик қилиб бюджетни ўмармаябдику деб, ақлпарастлик қиладиган биомурослар ҳам топилади.

Лекин ўйлаб кўринг, мана шу каби кашфиётчилик қилиб юрган биологик гумонойидларнинг бу иши орқасидан ўзи портлаб кетса майлику лекин бегуноҳ одамлар жабр кўриши қанчага тушади?

Кеча Фарғонада портлаган пропанчи? Нечта гўдак ва одамлар ёниб кетдику.

Мани ёмон кўрса ҳам бир гап айтай бу каби чала кашфиётчиларни мошинига қўшиб ўзини ҳам штрафнойга тиқиш керак.

Холбуки бу ишидан бегуноҳ одамлар жабр кўрмасин.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#ис_гази

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этгани айтилмоқда.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

AI-80 нархи кескин ошди

Тошкентда монопол компаниялардан бирига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида энг арзон бензин AI-80 нархи бир йўла 450 сўмга қимматлаб, 7850 сўмгача кўтарилди. Яқиндагина бу ерда бензин нархи 7400 сўмга ошганди.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Уй-жой таъмири учун 120 млн.сўмлик кредитга ариза бериш йўриқномаси


https://youtu.be/4PmlBz7ObrM

Видеони кўриш натижасида аризани онлайн топширишингиз мумкин.

Ҳурматли ботга ёзаётган кузатувчилар сизлардан келаётган мурожаатларнинг кўпи шу кредит бўйича келмоқда.

Шу ўринда мазкур видеоролик сизларга ариза топширишда ёрдам бўлади деган умиддамиз.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

“Ижтимоий карта” ҳаётимизни осонлаштиради

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан ўтказилган давра суҳбатида Ижтимоий ҳимоя тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама этилибди.

Айтишларича яқин кунларда одамлар ҳаётини енгиллаштирадиган бир янгилик жорий қилинаркан. Янги йилда 600 минг нафар фуқарога “ижтимоий карталар” тарқатиларкан. Ушбу лойиҳа аввалига Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, ҳаммаси жойида бўлса, йил охиригача бутун мамлакат бўйлаб ишга туширилади.

Нимага бу лойиҳа муҳим, деган савол туғилади. Айтилишича, бир дона “ижтимоий карта” орқали жуда кўп масалаларни осон ҳал қилиш мумкин бўлади. Масалан:

➖метро ва автобусда текин юриш;
➖электр ва газ тўловлари учун компенсация олиш;
➖ўқиш харажатларини қоплаш имконияти;
➖ижтимоий нафақа ва ёрдам пули каби тўловларни ҳам шу картанинг ўзида қабул қилиш.

Менимча, энг муҳими — ҳужжатлар йўқолиб қолса, қайта тиклаш учун овора бўлишга ҳожат йўқ. Барча маълумотлар бир жойда, бир картанинг ўзида сақланади. Ҳамёнда олиб юрасиз ва керак бўлганда осонгина фойдаланасиз.

Бугун ўтказилган йиғилишда ҳам бу ҳақида кўп гапирилди. Айтишяптики, ҳозирча синов босқичида ҳаммаси яхши ишласа, бутун республика бўйлаб бундай карталар жорий этилади. Шу лойиҳа ҳаётимизга тезроқ кириб келса, кўплаб қийинчиликлардан халос бўлармидик.

Shokirjonov news

@Mahalla_Raisi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.