❗️Иш ҳақи кечиктирилган кунлар учун компенсация ундириш ҳақида жуда муҳим иш.
Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан иш ҳақи тўловларини кечиктирганлиги учун иш берувчи ҳар бир кечиктирилган кунлар учун ходимга Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши белгиланган.
Бироқ, мана шу компенсацияни ҳисоблашда фуқаролик судларида турли амалиёт кетяпти. Айниқса, пойтахтдаги туманлараро фуқаролик судларида.
Айрим судлар МБнинг қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизини ҳам 365 кунга бўлиб, ходимлар фойдасига арзимаган “сариқ чақа” ундирмоқда.
❗️Ана шундай судлар эътиборига шуни етказмоқчиманки, Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2024 йил 22 октябрдаги қарорига асосан, ФИБ Миробод туманлараро судининг 2024 йил 7 августдаги қарори ўзгартирилди.
Ва туман суди чиқарган қарорнинг МБнинг 10 фоизини 365 кунга бўлиш қисми бекор қилиниб, ходим фойдасига 164.108 сўм эмас, 59.899.500 сўм пуллик компенсация ундириш белгиланди.
👉@yuristkadr