ОПЕН БЮДЖЕТ ДАРСДАН МУҲИМ
Бугун соат 15:10 да(дарс вақтида) қизим телефон қилди юрагим бир ғалати бўлиб қўрқиб телефонга жавоб бердим. Рўза тутган мазаси бўлмай қолдимикан дарс вақтида телефон қиляпти, деб қўрқдим тўғриси.
Қизим «ассалому алайкум, аяжон, хозир телефонизига код келади айтиб юборинг» деди.
Опен буюжедни коди экан. Ҳўп деб кодни айтиб телефонни ўчирдим.
Мендан кейин дадасига, тоғасига, бувиси, бобосига телефон қилиб овоз йиғибди.
Хуллас 45 минут математика дарси уйдагиларга телефон қилиб овоз йиғиш билан ўтибди.
Шу ўлгур опен бюджед дарсдан ҳам муҳимми?
Яна нечта қариндошингни номерини билсаларинг телефон қилиб овоз йиғинглар камида 10 та овоз керак деб 6-синф ўқувчисига шарт қўйиш қанчалик тўғри.?

Шу опен буюжедга ҳам чек қўйилсин, бу нима кўзбўямачилик? Нега давлат ўз мажбуриятларини шундоқ бажаравермайди? Нега қаернидир йўлини таъмирлатиш, қайсидир мактаб ё поликлиникани ремонт қилдириш учун овоз йиғиб ғолиб бўлиш керак? Бу шундоғам давлатнинг мажбуриятику, майнавозчиликнинг нима кераги бор?
eMattabuz
📙 https://t.me/kundalikbuxoro
📗 https://t.me/emaktabuz