Аттестациядан ўтказиб бераман деб бир киши 5 млн 200 минга алдади. Пулни қандай қайтариб олсам бўлади?Савол:
Assalomu-alaykum! Attestatsiyadan o'tkazib beraman deb bir kishi 5mln200 ming so'mni olgan edi. Hal qila olmadi. Pulni ham qaytarmayapti. Kimga murojjat qilish kerak?ЖАВОБ:Бу вазиятда
туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.
Қаранг! Жиноят кодексининг 210-моддасига асосан давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши
– пора олиш ҳисобланиб, бунинг учун:👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Олий суди Пленумининг 1999-йил 24-cентабрдаги 19-сонли “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 1-бандига кўра пора берувчининг манфаати учун тегишли ҳаракатларни бажариш ваколатига эга бўлмасада, лекин ўзининг эгаллаб турган лавозими мавқейига кўра пора учун ушбу ҳаракатлар бошқа мансабдор шахс томонидан бажарилиши учун чора кўриш мумкин бўлган мансабдор шахслар ҳам ушбу жиноятнинг субекти деб топилиши лозим.
Шунга кўра ўша шахснинг ҳаракатларига нисбатан юқоридаги тартибда
жиноят иши очилиши мумкин. 💁♂
Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Агар ўша шахс ҳақиқатда танишингиздан олган пул суммасини бирор ишни ҳал қилиш мақсадида мансабдор шахсга беришни мақсад қилган бўлса, унда ЖК 212-моддаси қўлланилиши мумкин.
Унга кўра пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш
жиноий жавобгарликка сабаб бўлади (ЖК 212-м).
✅ Шунга кўра сиз айтган ҳолат ҳақиқатда шундай бўлган бўлса,
ўша шахсга юқоридаги модда билан иш қўзғатилиши мумкин. Юқоридаги ҳолатларда танишингизга нисбатан ҳам ЖК 211-моддасига асосан пора бериш
жинояти учун жавобгарлик қўлланилиши мумкин.
Агар ўша шахс
пулни олиб ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган бўлса, унда бу шахсга нисбатан Жиноят кодекси 168-моддасида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш
жинояти учун иш очилиши мумкин. Агар ўша шахсга шу модда билан (168)
жиноий иш очилса, танишингиз пулларини қайтариб олиши мумкин.eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz