#фойдали_маълумот
Таҳрир — бу ҳам асли арабча,
“озод қилмоқ”, “матнни тузатмоқ” маъноларини билдиради. Матндаги камчиликларни тузатиш деб тушунса бўлади.
Муҳаррир эса таҳрир иши билан шуғулланувчи киши, гапнинг қанчалик тўғри тузилганини текшириб, тузатади.
Баъзи китоблар — хоҳ таржима, хоҳ ижодий иш бўлсин — ўта таҳрирталаб бўлади.
Таржимоннинг тажрибаси, ҳатто луғати етарли даражада эмас. Баъзи ижодкорлар ҳам худди шундай: ичида айтмоқчи бўлганлари тўлиб ётибди, айтай деса луғати кам, ёзишга қўли кўп ўрганмаган. Айтмоқчи бўлганларини фақат ўзи ҳис қилади, лекин ҳиссиётларни бошқаларга етказиб беролмайди. Ёзади, таржима қилади, лекин уни ўқиган одам зерикади, — сўзлар тўғри қўлланмаган. Таржима ёки асарини нашр қилишдан олдин муҳаррирга беради, у эса қийналади. Чунки
муҳаррирнинг вазифаси — гапдаги сўзларни тартиблаш, яъни баъзи сўзларнинг ўрнини ўзгартириш, зарурат бўлса, сўз ва баъзи гапларни олиб ташлаш ёки қўшиш. Агар олиб ташлаш ва қўшиш кўпайиб кетса, бу қайта ёзиш деб баҳоланади.
Давоми бор...
t.me/tahrirchi