Ustoz Kundaligi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Хусусий мактаб устози — Моҳир Мирзахмедовнинг шахсий кундалиги.
• Шахсий фикрларим;
• Педагогикага оид фойдали постлар улашаман!
Админ: @light_upon_light2

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Сен нимани кутиб яшаяпсан?

Ўзимни таҳлил қиламан. Одамларни кузатаман. Кўпчилигимизда ғалати одатимиз бор:

Кутиб яшаш!

Ҳамма ниманидир кутиб яшаяпти:

Қачон ўқишга кираман?

Қачон ўқишни битираман?

Қачон ишга жойлашаман?

Қачон машина оламан?

Қачон қиз топаман?

Қачон уйланаман?

Қачон қарздан қутиламан?

Қачон ойлик чиқар экан-а?

Қачон фарзандим катта бўлар экан?

Қачон тўй қилар эканман-а?

Қачон нафақага чиқаман?

Қачон нафақа пули тушар экан?

Қачон? Қачон Қачон?..

Ҳамма ниманидир кутяпти, ҳамма қаергадир шошяпти.

Бир ҳарбий танишимдан нега бу касбни танлаётганини сўраганимда:

13 йил сабр қилиб кутсам, нафақага чиқаман! - деганди.

Ҳали ишга кирмасдан, нафақа орзусини эшитиб, раҳмим келганди..

Орзу, ҳавас, келажакка умид бўлиши — яхши.

Ёмон тарафи эса — кутиш:

Бугунги куннинг қадрига етмаслик.

Натижалар учун умримизни сарфлаб, бебаҳо вақтимизни исроф қиламиз. Бугунимизни йўқотамиз.

Пайғамбаримиз (с.а.в) дан қиёмат қачон деб сўрашганда:

Нима тайёргарлигингиз бор? - деб жавоб бергандилар.

Хуллас, нима демоқчиман?

Келажакни ўйлаб, бугунги кунингизни бой берманг!

Ўша кун бугун, ҳозир, айни дақиқалар!


— — —

Бир обуначимизнинг изоҳлари менга қаттиқ таъсир қилганди:

Мени энг кўп афсуслантирадиган нарсалар:

Фарзандларим туғилганда кундалик тутиб (хоҳ қоғозда, хоҳ онлайн) уларни ҳар кунлик ҳаракатларини, чиқарган қилиқлари, айтган сўзлари, гапларини ёзиб кетмаганим. Кейинчалик улар катта бўлганда буларни ўқиш жуда-жуда мароқли.

Кейинги афсусланадиган нарсам лаҳзада яшамай фақат яхши кунни кутганим. Ҳали уй олсак ҳаммаси яхши зўр бўлиб кетади, ҳали ўқишга кирсак, ҳали ишга жойлашсак, ҳали виза олсак, ҳали ундай қилсак, ҳали бундай қилсак ва ҳ.К деб яхши кунларни кутаверганман фақат. Лекин уша лаҳзада яшаш ўша вақтда қувониш, хурсанд бўлиш,шукр айтиш кк экан.

Инсон зотини энг кўп соғинадиган нарсаси фарзандларини ёшлиги бўларкан.


@Ustoz_kundaligi

951 0 52 4 54

Бағрикенглик тарбияси: устозларга бир дастак

Бугун “таълимда инновацион ёндашув”, “замонавий таълим технологиялари” шиорлари фонида педагогиканинг иккинчи улкан миссияси — тарбия масаласи қандайдир орқла фонда қолиб кетаётгандай.

Ваҳоланки, одам боласининг инсоний қиёфаси шаклланишида ота-онадан кейин устознинг ҳам улкан ўрни борлигини бот-бот такрорлашни биламиз.

Муҳаммад Содиқ Қошғарийнинг “Одоб ас-солиҳин” асарини Шарқона тарбия қомуси, дейиш мумкин.

Асарнинг “Касал кўриш, таъзия, аҳли мусибат баёни” да биринчи қоида — касалнинг оғир-енгиллиги, туридан қатъий назар ҳол сўраш керак дейилса, иккинчиси қоида — “Касал гарчи кофир бўлса ҳам ҳол сўраш жоиздир”.

Хўш, одам боласи ўз-ўзидан шундай бағрикенг ёки замонавий тилда айтганда толерант бўлиб қолмаса керак?

Устоз ҳам бу сифат тарбиясига озми-кўпми ҳисса қўша оладими?

Илмий асарлар таҳлили ва ҳаётий кузатувлар асосида устозга бу йўналишдаги тарбиявий ишлар учун шундай схемани таклиф этиш мумкин:

А. Ўқувчи эътиборини оламдаги хилма хилликка қаратиш:

Ақлий ҳужум: ўқувчиларга бирор нарса-буюмнинг имкон қадар кўпроқ турлари, навларини айтишни таклиф қилиш.

Масалан, мавзу “Нон” – қора нон, оқ нон, батон, патир, кулча, кепакли нон ва ҳ. (албатта, катта синфларда, қандайдир “жиддийроқ” нарса-буюмларни – автомобиль, уяли алоқа воситаси ва ҳ. ларни мисол қилиш мумкин).

Б. Ўқувчини хилма хилликнинг сабаби ҳақида ўйлаб кўришга ундаш:

Ақлий ҳужум: агар аввалги муҳокамада айтилган нарса-буюмлар дунёда фақат ягона турда бўлиб қолса, бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини сўраш (масалан, фақат қора рангли машиналар ишлаб чиқарилганда ёки фақат комедия кинолар яратилганда ва ҳ.).

В. Хилма хилликнинг сабабини одамларга боғлаб тушунтириш:

Ақлий ҳужум: ўқувчиларни аввалги (Б) босқичда айтилган қайси оқибат қандай гуруҳ одамларига ноқулайчилик туғдириши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришга ундаш (масалан, дунёда фақат ихчам ва рақамлари майда тугмали уяли алоқа воситалари бўлганда, кексалар қийиналиши мумкинлиги, оламда фақат боғичли оёқ кийим қолса, кичик болаларга қийин бўлиши эҳтимоли ва ҳ.).

Хулоса босқичи:

а) демак, дунёдаги хиллик заминида шунчаки кимнингдир орзу-ҳаваси эмас, балки одамларнинг ёш ва жинсга, дунёқараши ва эътиқод, қизиқишлари ва феъл-атвор бўйича ҳар хиллиги экани турибди;

б) демак, азиз ўқувчим, ҳамиша атрофингдаги олам турфа одамлардан ташкил топишини табиий қабул қилишга ўрган, уларнинг ҳар бири бу оламга ўзидан нимадир қўшаётганини англа ва айнан шундай ҳиссасимиз билан ҳар биримиз дунёни бойтиб турганимизни ҳис қилгин!

P.S: Албатта, тарбияга аввало ота-она масъул, аммо оиланинг тарбияда устунлиги болага якка ёндашиш имконияти кўплигида бўлса, ўқитувчининг устунлиги бу ишни мутахассис сифатида заргарона қила олишида эканини ёддан кўтармаган маъқул.

Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)

@Ustoz_kundaligi


Минг афсус

1. "Камерадан дарсимни кузатишяпти", деб эмас, "Аллоҳ ҳар доим дарсимни кузатиб турибди", деб дарс ўтганимда эди, на кузатувчилардан, на текширувчилардан қўрқардим.

2. "Тенгдошларимдан қолиб кетмай", деб эмас, "одамларга манфаатим тегсин", деб дарс берганимда эди — иккисига ҳам эришардим.

3. "Раҳбарларга яхши кўринай", деб эмас, "Аллоҳга яхши кўринай", деб ишлаганимда эди, ҳам Аллоҳга ёқардим, ҳам бошлиқларга.

4. "Ота-онаси устимдан ёзиб юбормасин", деб эмас, "сабр қилиш — Пайғамбарлар йўли", деб ўзимни бақиришдан тийганимда эди, ҳам ҳеч ким гапирмасди, ҳам чексиз савобга эга бўлардим.

5. "Кеч келсам ойлигим кесилади", деб эмас, "ишхонани ҳаққига хиёнат қилмай", деб ишга вақтида келганимда эди, ҳам ойлигим кесилмасди, ҳам савобни тагида қолардим.

6. "Текширувчи келса шарманда бўламан", деб эмас, "Аллоҳ ишини мукаммал қилувчиларни севади", деб дарсга тайёрланганимда эди — ҳам текширувчиларга, ҳам Аллоҳга ёқардим.

7. "Ижарачилар гапирмасин" - деб эмас, "Аллоҳ гўзалликни ва покликни севади" - деб синфхонамни йиғиштирганимда эди, ҳам ҳеч ким гапирмасди, ҳам савобга қолардим

Мусулмон устозга афсусланиш ярашмайди.

Аммо, ўйлаб қарасам, кўплаб ибодатларни ниятимиз сабабли — оддий бир кунлик машғулотга айлантириб қўйяпмиз..

Ниятни тўғирлаб олиш кераклигини биламиз, фақат эсдан чиқиб қоладида..

Қиссадан ҳисса:

Ниятларга қараб қўяйлик!

@Ustoz_kundaligi

6.1k 2 211 5 208

Калит кўникма

"Бугунги куннинг саводсизи ўқишни билмайдиган инсон эмас. Бугунги куннинг саводсизи қандай қилиб ўрганишни ўрганмагандир!"

"Today's illiterate will not be the man who can't read. He will be the man who has not learned how to learn."
– Herbert Gerjvoy

Ҳар бир асрнинг ўз калит кўникмаси бўлган. Буни мукаммал ўзлаштирган инсон эса муваффақиятга эришган.

Масалан:

XV асрда — жанг санъати;
XVI-XVII асрларда — ишлаб чиқариш;
XIX-XX асрларда — инженерлик, муҳандислик, кодлар ясаш, "IT" кабилар.

XXI асрдачи?

Бугунги дунё жуда тез ўзгараяпти — технологиялар, фан, иқтисодиёт, ва ҳатто кундалик ҳаёт ҳам ўзгаряпти.

Эски билимлар эскириб қолаётган бир пайтда, энг муҳим нарса — доимий ўрганиш қобилияти, қандай ўрганишни билиш ва мослашувчанлик.

Агар инсон қандай қилиб тез ва самарали ўрганишни билса, у ҳар қандай соҳада муваффақиятга эришиши мумкин.

Кимдир дастурчи бўлишни истаса, ёки бизнес очмоқчи бўлса, ёки янги тил ўрганмоқчи бўлса — энг катта фарқ уларнинг ўзлаштириш тезлигида бўлади.

XXI асрда асосий калит кўникма:

✓Тез ва самарали ўрганиш.

Шуни ҳам эсда сақлаш керакки, бу кўникма доим интизом билан бирга келади. Керакли билимни кераксиз билимдан ажрата билиш ҳам муҳим.

Ким бу кўникмани мукаммал ўзлаштирса, XXI аср талабларига мослашиб, ҳар қандай шароитда муваффақиятга эришиши мумкин!

Пост муаллифи: @gulnoza_notes

@Ustoz_kundaligi


Агарда сиз ниманидир оддий қилиб тушунтира олмасангиз, демак ўша нарсани ўзингиз яхши тушунмабсиз.

Альберт Эйнштейн

@Ustoz_kundaligi

4.5k 2 71 4 215

Қизил ручка ва кеч келган ўқувчи:
Шалва Амонашвиллидан икки сабоқ
 
Айтишларича, Исаак Ньютондан сўрашибди:

“Сиз катта ихтиролар қилгансиз, бунга қандай эришдингиз?”.

Ньютон жавоб берибди экан:

“Балки мен шунчаки, ўзимдан олдин ўтган салафлар елкасига чиқиб қараганим учун бироз узоқроқни кўра олгандирман?!”.


Педагогика илми ва амалиётида шундай “елкасига чиқиб” узоқларни кўзлашга арзийдиган одамлар бири – Шалва Амонашвилли.

Қуйида устоз тажрибасидан “бир шингил” таътиб кўришга таклиф этмоқчимиз.

Фақат бу усуллар мутлақо ҳамма вазиятда бирдек иш беришига даъво қилмаймиз, албатта.

Эҳтимол, кўпроқ кичик синфларга мосдир, балки айнан қайсидир ўқувчи билан ишлашда кўпроқ самар берар...

Асосийси жаҳон педагогикасида шундай ёндашувлар ҳам борлигига эътиборингизни қаратсак, дегандик...

Демак, Шалва Амонашвилли ижодидан икки лайфхак:

1. Қизил ручкадан воз кечган устоз.

Кунлардан бирида устоз текширилган дафтарларни қайтарар экан, бир ўқувчи қиз хўнг-хўнг йиғлашига дуч келади, ўқувчи “ҳамма жой қип-қизил бўлиб кетибди-я”, деб йиғлайди.

Шу воқеа сабаб устоз бошқа қизил ручка ишлатмасликка қарор қилади.

Ўрнига нимадан фойдаланилади?

Яшил ручкадан!

Аслида гап рангда эмас, қизил ручка билан ўқувчининг хато-камчиликларини белгилашдан кўра, яшил ручка билан ишдаги ижобий жиҳатлар (масалан, қайсидир мураккаб сўз тўғри ёзилгани, гапнинг эгаси хато белгиланган бўлса ҳам, кесими тўғри аниқлангани, арифметик амаллар кетма кетлиги қоидага кўра бажарилгани ва ҳ.) ни белгилаш ўқувчида ўзига ишонч, ўзининг кучли томонларига таяниб, камчиликларни енгишга рағбатлантиради.

2. Кечиккан ўқувчидан безмаган устоз.

Малака ошириш семинарларидан бирида устоз ҳамкасблардан сўрайди:

Дарсни бошлагансиз, бир ўқувчи роса 20 дақиқага кечикиб келди, сизнинг ҳаракатингиз.

Аудиторияда турли вариантлар жаранглайди:

“Синфдан чиқ”, “Кундалигингни бер”,
“Ўтир, дарсдан кейин гаплашамиз”ва ҳ.

Йиғилганлар сўради:

“Сиз нима қилардингиз?”.

Устоз варианти:

“Биринчи бўлиб қиладиган ишим – ниҳоятда самимий тарзда:

“Болажон, салом, марҳамат жойинга ўтир, сенсиз дарсимизни сира бошлай олмаётгандик, сени кутаётгандик, дердим”.

Устознинг иккинчи саволи:

“Хўш, дейлик, эртасига бола энди роса ярим соатга кечикиб келди, унда нима қиламиз?”

Йиғилганлар устоз жавобини кутиб туришди:

“Эртасига шундай бўлса, мен янада кўпроқ меҳр билан “Азиз, болажоним, сени роса кутдим, тезроқ кира қол, сенсиз дарсимиз бошланиши қийин эди”.

Устоз таъкидлашича, 4-5 кун шундай қилингач, ўқувчилари кечикмай келишни бошлайди.

Зеро, устоз эътироф қилганидек, “Одам ошиқча меҳр кўрган, ўзининг керак эканини ҳис этган жойга боришни, бу ерда кўпроқ бўлишни истайди”.

Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)

@Ustoz_kundaligi

5.2k 0 69 13 161

Сизни арзонга ишлатмоқчи

19-асрда Африкада кўплаб олмос ва олтин конлари топилади.

Европаликлар Жанубий Африкага кўчиб келишни бошлайди.

Европаликларнинг келиши Африканинг озиқ-овқат ва буюмларига талабни кучайтиради:

Tадбиркорлар кўпаяди. Африкаликлар бойишни бошлайди.

Африкаликларнинг даромади ошиши — европаликларга зарар эди:

Энди африкаликларни арзонга ишлатиш мушкул.

Шунда Европа 10 йиллик режа тузиб, Жанубий Африкани қашшоқлаштириш сиёсатини амалга оширади:

Тадбиркорларга чеклов қўяди. Ирқчилик шакллантирилади. Африкаликларнинг ерлари олиб қўйилади.

Советлар ҳам шунга ўхшаш услубни бизга қўллаган:

Тарихимизни йўқ қилади: ўзбекларни 2-даражали халқ сифатида кўрсатади. Уламоларга туҳматлар қилади.

Руслар бизга “Биз сизларнинг катта оғаларингизмиз, сизнинг ҳаёт ҳақида тафаккур юритишга эҳтиёжингиз йўқ, у бизнинг ишимиз, сиз бизнинг айтганимизни қилинг, сизга шу етар”, дер эди.

Иккисида ҳам мақсад ўша-ўша эди:

Молиявий қийин аҳволда қолдириш. Ўзига бўлган ишончини тушириб — арзонга ишлатиш.

Тарихни ўқиб, ҳозир ўйлаб юрган саволимга жавоб топдим:

Нега баъзи корхоналар суҳбат вақти жиддийни ёқиб, тажрибали ходимни ерга уради?:

— Сени олий тоифанг борми?
— 10 йиллик тажрибанг-чи?
— Нечта мақола ёзгансан?
— "Кимсан ўзи шунча маош сўрайсан?"
— Сендан кучлилар жим юрибди!..

Хулосам: кимдир сизни ўзингизга бўлган ишончингизни атай туширяптими?

Ё арзон ишлатмоқчи, ё қандайдир манфаат кўзлаган.

@Ustoz_kundaligi

5.3k 1 69 84 226

Доимо талаба бўл!

Университет вақтида музейга амалиётга борганмиз.

Музей гид ходими менга зўр тавсия берганди:

"Туристлар келганда ўзингизни талабаман деб таништиринг. Шунда хато қилсангиз ҳам ҳеч нарса бўлмайди. Табиий қабул қилишади. Мен ҳам ҳалигача ўзимни талабаман деб айтаман."

Зўр формула ўргандим:

Талаба қоқилишдан қўрқмайди. Хато қилиш нормал. Натижада у осон ҳаёт кечиради.

Шундан кейин

Нафақат музейда, балки ҳаётда ҳам талабага айландим:

Ишда, оилавий ҳаётда, умуман, ҳаётнинг барча жабҳаларида — мен абадий талабаман:

Хато қилишга рухсатномам бор!

Ўзи аслида ҳам барчамиз талабалармиз.

Ер юзига ўрганиш учун келганмиз:

Фаришта эмасмиз. Хато қиламиз. Таҳлил қиламиз. Хулоса оламиз. Ривожланамиз!

Ўзимиздан «профессор» ясаб олиш эса ортиқча юк беради, холос.

Хулоса:

Абадий талаба бўлинг!

Доимо ўрганинг. Хатолардан қўрқманг. Ўсишда давом этинг!

Осонроқ яшайсиз..

@Ustoz_kundaligi

6.8k 2 143 16 317

Кичик ёшдаги болаларга инглиз тили ўргатувчи устозлар учун фойдали сайтлар

1. www.coursera.org – Дунёнинг етакчи университетлари ва глобал ташкилотлар томонидан тақдим этилган бепул ва пуллик курслар. Педагогика, тарих, тил ўрганиш ва бошқа кўплаб соҳалар бўйича дарслар мавжуд.

2. www.quivervision.com – Ўқувчилар учун интерактив бўёқ варақалари. Болалар расмларни бўяшади, махсус QR кодни сканерлаш орқали уларни анимацияга айлантирадилар.

3. www.cdc.gov/ncbddd/watchmetraining/module1.html – Болаларнинг ривожланишини кузатиш ва муаммоларни эрта босқичда аниқлаш бўйича бепул курс.

4. www.childcareed.com – Болалар таълими ва парвариши бўйича курслар. Ўқитувчилар ва тарбиячилар учун сертификат олиш имконияти мавжуд.

5. www.agora.unicef.org – UNICEF томонидан тақдим этилган бепул курслар. Болалар ҳуқуқлари, таълим ва соғлиқни сақлаш бўйича маълумотлар жойлашган.

6. www.turtlediary.com – 3–10 ёшли болалар учун интерактив ўйинлар, дарс машғулотлари ва турли фанлардан қизиқарли ресурслар.

7. www.wordwall.net – Ўқитувчилар учун тестлар, викториналар, жумбоқлар ва сўз ўйинлари яратиш имконини берувчи платформа.

8. www.games4esl.com – Инглиз тили грамматикаси, луғат бойлигини ошириш ва талаффуз машқлари учун интерактив ўйинлар ва ресурслар.

9. www.prezi.com – Динамик ва визуал жиҳатдан чиройли тақдимотлар яратиш имконини берувчи платформа. Ўқитувчилар дарсларини жонлироқ ва интерактив қилишлари мумкин.

10. www.duolingo.com – Болалар учун инглиз тилини қизиқарли тарзда ўргатиш имконини берувчи бепул дастур. Алфавит, сўзлар ва ҳикоялар орқали машқлар бажариш мумкин.

11. www.innerbody.com/htm/body.html – Одам анатомиясини ўрганиш учун 3D визуализациялар тақдим этувчи сайт. Биология ва тиббиёт фанлари учун жуда фойдали.

Пост — Гули Уринбоева ёрдамида тайёрланди.

Ҳозироқ устозларга улашинг!

@Ustoz_kundaligi

8.8k 2 516 3 77

Тажриба — энг яхши устоз

Бугун жамоат намозига чиқишимнинг 4-куни.

1-кун: Вақтига тақаб бордим. Одам кўп, зўрға тиқилиб кирдим. Жой камлиги учун намозни ноқулай ҳолатда ўқидим.

2-кун: Эртароқ бордим, аммо қалин кийиниб қўйибман — исиб кетдим.

3-кун: Жуда эрта бордим, енгил кийиндим. Аммо эшик олдида ўтириб қолибман, совуқда қотиб қолдим.

4-кун: Эртароқ бордим, енгилроқ кийиндим, эшикдан узоқроқ жой танладим. Ваниҳоят, маза қилиб ибодат қилдим.

Дарслар ҳам худди шундай:

Ҳар бир синф учун энг идеал методни топишга вақт ва уринишлар керак:

Хатолар қиласиз, дарсингиз самарасиз ўтар балки..

Кейин эса натижага эришасиз, иншаАллоҳ!

Қиссадан ҳиссалар:

1. Хатолардан хулоса олинг.

2. Изланишдан тўхтаманг!

@Ustoz_kundaligi

6.6k 0 53 7 257

Тарихда қол

1725 йилда Мирзо ибн Маҳмуд туғилди. Ўрта мактабни битиргач, мадрасада қўшимча таълим олди. Кейинчалик девонда ҳисобчи лавозимида ишлай бошлади. Даромади ёмон эмасди:

1760 йилда ойлигига туркмандан келтирилган қора от сотиб олди. Тўй қилди. 1773 йилда эса пишиқ ғиштдан қурилган уй олди. Ҳар ҳафта Бухоро бозорига чиқиб, уйига бозорлик қилиб келарди. 1796 йилда эса қариб вафот этди.

Тугади…

Қиссадан ҳисса

Юқоридаги инсонни ўзим ўйлаб топдим. Тўғрироғи, ҳозирги ҳаётимизни тарихга солиб кўрдим.

Ҳеч қандай арзигулик иш кўрмадим.

Бу — бугунги кўпчилигимизнинг ҳаёти:

Маиший муаммолар билан бандмиз. Машина олсак, уй қурсак, тўй қилсак бўлди.

Тарихда қоладиган бирор иш қилишни хоҳламаймиз. «Болам-чақам» деб ўтиб кетишга рози бўламиз.

Ўзимга насиҳат:

Барибир юз йилдан кейин йўқ бўлиб кетасан.

Аллоҳга таваккул қил. Катта ишлар билан банд бўл. Тарихда қоладиган ишлар қил!

Зеро:

Унутилишди. Унутиламиз. Унутилишади…

02.03.2025 Тошкент. Ўзбекистон

@Ustoz_kundaligi

7.6k 0 73 14 185

Рамазонда ривожланинг!

"Замонавий Педагог" курсимизнинг 7-гуруҳини ҳам тамомладик. Алҳамдулиллаҳ, доимгидек ижобий фикрлар олдик.

Рамазонда курсни тўхтатиб туриш ниятим бор эди. Аммо дўстим Муҳаммад зўр фикр берди:

Рамазонда чегирма берган ҳолда ўқитиш!

Хуллас, биз шанба — 8 март санасидан "Замонавий Педагог" 8-гуруҳига старт беряпмиз.

Ўқитувчи бўлсангиз бизга қўшилинг.

Курсимизда ўқиганингиздан кейин сизда:

✅ дарслар самаралироқ;
✅ стресс камроқ;
✅ болалар билан ишлаш завқлироқ бўлади, иншаАллоҳ!

Курс нархи ва шартлари ҳақида тўлиқ маълумот бу ерда: https://t.me/zamonaviypedagogkursi/101

Айтганча, агар сиз мактаб/ўқув марказ раҳбари бўлсангиз мактабингиз ўқитувчиларини жамоавий ўқитишингиз мумкин:

Таниқли ўқув маркази ўқитувчилари жамоавий тарзда 5-гуруҳимизда ўқишганди. Марказ раҳбари фикрлари бу ерда https://t.me/zamonaviypedagogkursi/90

P.s: Чегирма шанба 17:00 гача амал қилади.

@Ustoz_kundaligi


Хориж тажрибасидан бир чимдим: “Сирли ўқувчи методикаси”
 
“Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир, қаерда топса ҳам олади” деган ҳадис бор.

Касбимизга муқояса қилганда қаерда бирор янги, асосийси, самарали ўқитиш ва тарбиялаш усули, воситасини учратсак, уни ўрганиб, ўзлаштириб, ижодий ишлатишимиз манфаатлидир.

Эҳтимол, касбдошларга шундай усуллардан бири – америкалик устоз Джордан Ли ўз амалиётида самарали қўлайдиган “Сирли ўқувчи” методикаси қўл келар.

“Сирли ўқувчи” ўйини мазмуни:

Дарс аввалида ўқитувчи бугун машғулотда битта ўқувчини “сирли ўқувчи” сифатида танлашини айтади.

Бу ўқувчи кимлигини фақат ўқитувчи билади, синфга бу ҳақида айтилмайди.

Ўқитувчи “сирли ўқувчини” зимдан бутун дарс кузатишини, агар бу ўқувчи тегишли талабларни бажарса – бошқаларга ҳалақит бермаса, дарсда фаол қатнашса, телефонга чалғимаса (ва ҳоказо бошқа талабларни ҳам ўйлаб топса бўлади), бутун синфни мукофотлашини айтади.

Мукофот сифатида, масалан, уй вазифасидан озод қилиш ёки қисқартирган ҳолда бериш, битта дарсга қўшимча танаффус киритиш ва бошқа рағбатларни таклиф этиш мумкин.

Агар “сирли ўқувчи” талабларга жавоб берса, ўқитувчи дарс сўнгида унинг исмини эълон қилиб, “Фалончига раҳмат десанглар арзийди, талабларга риоя этгани учун синф фалон тарзда мукофотланади” дейди.

Борди-ю, “сирли ўқувчи” талабга жавоб бермаса, ўқитувчи унинг исмини тилга олмаган ҳолда “Афсус, бугунчалик сирли ўқувчимиз талабларни бажара олмадилар, синфни мукофотлаш кейинги сафарга қолдирилади”, деб айтади.

Мутахассилар изоҳи:

1)усул ҳақиқатдан ишлайди, болалар бир бири учун масъулият ҳис этиб, синфни рағбатсиз қолдириб қўйишдан қўрқиб, эҳтиёткор ҳаракат қиладилар;

2)“сирли ўқувчи” аноним бўлгани учун аслида бу исталган ўқувчи бўлиши мумкинилиги сабабли ҳеч ким бировга ортиқча босим қила олмайди.

Усулни қўллашдаги муҳим талаблар:

а) “сирли ўқувчи” муваффақиятсиз ҳаракат қилса,  унинг номини асло ва асло тилга олмаслик” (ўқувчиларнинг бу ким бўлганини айтиш илтимосларига қатъий рад жавобини бериш);

б) ўқувчилар ўзлари “сирли ўқувчи” сифатида ким танланган бўлиши мумкинлигини ҳисоб-китоб қилишга киришиб кетсалар, уларни бундан тўхтатиб, агар ўйинни кейинги сафарлар ҳам давом эттиришни истасалар, бир-бирини айблашни эмас, қўллашни ўрганишлари кераклигига урғу бериш;

в) “сирли ўқувчи” талабга жавоб берган тақдирда, бутун синф билан бирга уни тантанали мақтаб қўйиш (бу ҳам унга яхшигина рағбат бўлади);

г) ўйинга ютуқ сифатида ўта катта неъматлар таклиф этмаслик керак, зотан, ўқувчилар унга эриша олмасалар, кўнгли ўксиб қолмаслиги, аламли ҳис-туйғу бўмаслиги зарур (ютуқ кичик, аммо ёқимли, мағлубият эса кўниб кетишга ярашадиган оддийгиа бўлгани маъқул).

Тажрибадан маълум бўлишича, болалар одатда дастлаб анча қизишиб кетадилар, аммо кейинчалик тартибга тушиб, “ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун” шиори нимани англатишини амалда тушуниб борадилар.

Асосийси, мазкур усул дарсда ўқувчилар диққатини уюштириш, ўзини тартибли тутишга психологик нозик тарзда мажбур қилади.

Материал https://www.weareteachers.com/ сайтидаги
“This Teacher Uses a “Secret Student” Strategy for Classroom Management, and We’re Taking Notes” мақоласи асосида тайёрланди.

@Ustoz_kundaligi

7.6k 0 158 10 132

Балки вақти келгандир?

1. Чекишни ташлолмай, юрагинг сиқилиб, ташлашни чин дилдан ният қилган бўлсанг, балки бугун вақти келгандир?

2. Қалбингга Аллоҳ нур солиб, рўмол ўрашни қаттиқ хоҳлаб, қулай вақт кутиб юрган бўлсанг, балки вақти келгандир?

3. Кимнидир қаттиқ хафа қилиб, кечирим сўрашга кибринг йўл қўймаётган бўлса, балки ярашиш вақти келгандир?

4. Авваллари фақат бомдод ўқиб, беш маҳал намоз ўқувчиларга ҳавасинг келиб юрган бўлса, балки бошлаш вақти келгандир?

5. Авваллари масжидга чиқмаган бўлсанг, "Масжидга кирсанг ҳамма сенга қарайди, намозни хато ўқиб қўйсанг, сени устингдан кулишади" — деб Шайтон сени алдаб келган бўлса, балки масжидга чиқиш вақти келгандир?

6. Кимдир билан севишиб юрган бўлсанг, лекин қалбингни туб тубидан бу ишни яхши эмаслигини билиб турсанг, балки алоқани узишни вақти келгандир?

7. Аввал рўза тутмасдан, турли баҳоналар қилиб келган бўлсанг, балки энди вақти келгандир?

Нима дейсан?

Келаётган рамазон муборак бўлсин!

@Ustoz_kundaligi

11.2k 1 115 8 201

Дарсда зериккан ўқувчи: нима қилиш керак?

Ҳар бир ўқитувчи дарсда зериккан ўқувчига дуч келади:

Бола мудрашга тушади ёки диққатини бошқа нарсага қаратади.

Бу ҳолатга тўғри ёндашиш учун унинг сабабларини тушуниш керак.

Кичик синфларда болалар ҳали узоқ вақт диққатини жамлай олмайди, шунинг учун:

1. Ўйинлардан фойдаланинг. Дарсни жиддий баён қилиш эмас, қизиқарли ва интерактив тарзда ўтказиш яхшироқ натижа беради.

2. Кўргазмали воситалар қўлланг. Расмлар, видеолар, жисмлар орқали тушунтирилган маълумот болалар учун анча қизиқ бўлади.

3. Жисмоний фаолликни унутманг. Дарс ўртасида қисқа ҳаракатлар қилиш боланинг зеҳнини тетиклаштиради. Ҳар ҳафта янги қўшиқ ёки шеърлар билан ҳаракатларни ўзгартириш фойдали бўлади.

4. Синф ҳавосини тоза сақланг. Димиққан хонада нафақат болалар, катталар ҳам уйқусирай бошлайди. Шунинг учун, танаффусларда хонани шамоллатиб туринг.

Ўрта ва катта синфларда ўқувчиларни қизиқтириш учун бошқача усуллар керак:

1. Креатив ёндашинг. Дарсни қисмларга бўлиб, ҳар бир қисмида қизиқарли савол ёки ноодатий факт келтиринг.

2. Фаол иштирокни таъминланг. Ўқувчиларга саволлар бериш, уларнинг фикрини эшитиш ва баҳс ташкил қилиш муҳим.

3. Фикр алмашишга имконият яратинг. Монологлар зерикарли бўлиши мумкин, шунинг учун ўқувчилар билан мулоқот қилинг. Ҳар ой аноним сўров ўтказиб, дарс ҳақида фикрларини билиб олинг.

4. Кутилмаган услублар қўлланг:

• Савол ўрнига жавобни айтиб, ўқувчилардан унга мос савол тузишни сўранг;

• Тарихий ҳодисаларни табиат ҳодисалари билан қиёслаб кўринг (масалан, қўзғолонни вулқон отилиши билан);

• Ноодатий умумийликлар қидиринг (масалан, қуёш ва гапнинг кесими ўртасида қандай боғлиқлик бор?).

P.S. Жангга қуролсиз кириб бўлмагандек, ўқутувчи диққатни ўзига қайтариб олишга хизмат қилуви қизиқарли фактлар, ҳикмат ва ривоятлар, тарихий ва замонавий мисоллар тўпламни йиғиб борган маъқул.

Вақти жойи келганда тўпламдаги факт ва мисоллар дарсга ранг қўшади, ноодатийлик ҳосил қилади, якунда зерикишга қўймади.

Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)

@Ustoz_kundaligi

7.8k 0 108 4 133

Блог юритиш маза-да!

Ҳар замон обуначилардан ҳадялар келиб туради)

Уйга келсам — Виктор Гюгонинг "Кулаётган Одам" китобини ҳадяга юборишибди.

Китоб учун @tirilishuz нашриётига раҳмат.

6.8k 0 14 11 120

Шу кунларда ўқиётган китобларим

"The Excellent 11" — Ron Clark.

Муваффақиятли ўқитувчи, ота-она ва тарбиячилар билан мулоқот қилган педагог — Рон Кларк уларнинг умумий 11 та хислатини таҳлил қилиб ёзади.

"Manipulyativ diktatorlar" — Sergey Guriyev.

Сталин, Гитлер каби аввалги диктаторлар қонхўр эди. Қўрқув билан халқни бошқарарди. Ҳозир эса диктаторлар ўзгаришга мажбур. Сабаб ОАВ — медиа бор:

Инсонларнинг олдида ҳурмати тушиши мумкин. Шу сабабли, замонавий диктаторлар халқни турли ҳийла-найранг билан манипуляция қилишга мажбур. Китоб эса ўша ҳийлаларни очиб беради.

"Muqaddima" — Ibn Haldun
.

Цивилизация ва давлатларнинг келиб чиқиши ҳақида фундаментал таҳлил. Моҳиятан вазиятни тушунтириб берадиган китобларни ёқтираман, ва «Муқаддима» айнан шундай асар.

"This is Marketing" — Seth Godin.

Бренд қуриш ва маркетинг бўйича билимларимни ошириш учун ўқияпман.

"Hokimiyatning 48 qoidasi" — Robert Grin.

Муаллиф инсон психологияси ва бошқарув услубларини тарихий мисоллар орқали тушунтиради. Психологияга қизиқаман, тарихдан эса дарс бераман. Бир ўқ билан икки қуён.

"Islam, Authoritarianism and Underdevelopment" — Ahmet T. Kuru.

Мусулмон давлатлари ривожланишда ортда қолишининг сабабларини илмий таҳлил қилади. Баъзилар саёз фикрлаб бунга — яҳудийларни ёки мўғуллар босқинини айблайди, лекин Куру бу масалага чуқур илмий ёндашади.

Olam va Odam Din va Ilm — Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.

Юқоридаги — Аҳмед Курунинг китобидан илҳомланиб, мусулмонлар таназзули ҳақида янада кўпроқ маълумот олишни истадим. Бу китоб айнан шу учун танланди. Тарихчилар албатта ўқиши керак деб ўйлайман.

Сиз қандай китоб ўқияпсиз?

Ёзиб қолдиринг, менга жуда қизиқ!

@Ustoz_kundaligi

7.4k 0 68 90 100

Қандай дастурлардан фойдаланаман?

www.oldmapsonline.org — Тарихчилар учун ажойиб дастур. Керакли давр харитаси ва ўша даврдаги инсонлар ҳақида визуал маълумот олиш мумкин.

www.miro.com — Ҳозир кўп ишлатмасам ҳам, катта тренинглар учун жуда фойдали дастур. Катта мавзуларни тушунарли қилиб тушунтириш учун миндмап ва диаграммалардан фойдаланиш мумкин.

www.canva.com — Слайдлар, тестлар, плакатлар ва бошқа визуал материалларни яратиш учун қўл келади.

www.kahoot.com — Ўқувчилар билан интерактив викториналар ўтказиш учун ишлатаман. Мавзуни такрорлашда самарали.

www.classroom.google.com — Асосан уйга вазифаларни бериш ва уларни текшириш учун фойдаланардим. Телеграм гуруҳидан кўра самаралироқ.

www.teacherspayteachers.com — Бошқа ўқитувчиларнинг тайёр дарс материалларини сотиб олиш ёки юклаб олиш мумкин. Асосан инглиз тилидаги материаллар учун кириб тураман. Камчилиги – бир тарқатма учун 1-5$ сарфлашга тўғри келади.

www.baamboozle.com — Жамоавий викториналар ўтказиш учун интеректив дастур.

www.pinterest.com — Мавзуга мос расмлар топишда фойдаланаман.

www.notion.so — Йиллик дарс режаси ва материалларни йиғишда қўл келади. Материалларни тартибга солиш учун ишлатаман.

Сиз ўқитувчиликда қандай дастурлардан фойдаланасиз?

Ёзиб қолдиринг!

@Ustoz_kundaligi

11.4k 1 463 43 94

Тескари мақтанишлар

Авваллари мақтанган гапларимни яхшилаб тафаккур қилиб чиқдим.

Ҳозир ўйлаб қарасам худди шуни тескариси билан мақтанаётган эканман:

Аввал мақтанардим: Уйимда катта телевизорим бор
Ҳозир мақтаняпман: Уйимда телевизорим йўқ

Аввал: Миллионни янгисини кўрдим
Ҳозир: Миллионни янгисини кўрмадим

Аввал: Ғирт кўчаман
Ҳозир: Ғирт ботаникман.

Аввал: Сўнгги русумли "iphone" олдим
Ҳозир: Iphone 16 чиққанди олмадим. Энди 15 оламан ;)

Аввал: Инстаграм очдим
Ҳозир: Инстаграмимни ёпдим

Аввал: Дўстларим кўп
Ҳозир: Дўстларим кам. Ёлғизман

Аввал: Янги мусиқани эшитдим
Ҳозир: Янги мусиқани эшитмадим. Эшитмайман ҳам

Аввал: Кечаси билан кўчада айландик
Ҳозир: Кечаси билан ухладим

Аввал: Фалончини уриб, бурнини синдирдим
Ҳозир: Фалончи билан уришмай, ўзимни тийдим

Аввал: Дўстлар билан паркка бордик
Ҳозир: Паркка бир ўзим бордим

Аввал: Машинамга фалон сўм харажат қилдим
Ҳозир: Машинамга эҳтиёжсиз бир тийн ҳам харажат қилмадим

Аввал: Осон ишда ишлаяпман. Масъулият йўқ.
Ҳозир: Қийин ишда ишлаяпман. Масъулият кўп.

Аввал: Ишим зўр. Нафақага эрта чиқаман.
Ҳозир: Нафақага ҳеч қачон чиқмайман.

Аввал: Катта «окахон»лар билан вақт ўтказяпман
Ҳозир: Болалар билан вақт ўтказяпман

Аввал: Аёлим билан уришсам жойига ўтказиб қўяман
Ҳозир: Аёлим билан уришсам, капишонни кийиб, кўчага чиқиб кетаман

Аввал: Битта ҳам тўйдан қолмайман
Ҳозир: Битта ҳам тўйга бормайман

Аввал: Кечаси футбол кўрдим
Ҳозир: Кечаси футбол кўрмадим. Тўйиб ухладим


Сиз-чи?

@Ustoz_kundaligi

9.4k 2 93 30 249

Муаммолар учбурчаги

Иқтисодда — имконсизлик учбурчаги деган атама бор.

Бунга кўра: тезлик, арзон нарх, юқори сифат — бир жойда жамланмайди. Масалан: 

Тезлик + қулай нарх = сифати паст;

Арзон нарх + юқори сифат = тезда топиш иложсиз;

Юқори сифат + тезда топиш мумкин = нархи қиммат бўлади. 

Афсуски, шахсий ҳаётимизда ҳам учбурчак формулалар мавжуд:

Бойлик, бўш вақт ва соғлиқ.

Бойлик + соғлиқ = вақтингиз йўқ.

Бўш вақт + бойлик = соғлиқ йўқ.

Соғлиқ + бўш вақт = пулингиз йўқ.

Бир кам дунё ҳаётимизда — ҳеч қачон мукаммал бахт тополмайсиз.

Иқтисодий эркинликка эришдингизми? — соғлиқдаги муаммолар;

Соғломмисиз? — оилавий муаммолар;

Ҳаммасидан қутулдим деганингизда — ишхонадаги муаммолар сизни кутиб туради.

Жисмимиз шунга мосланган — миямиз муаммосиз юролмайди. Биридан қутулиб — иккинчисига тутилади.

Нега шундай?

Муаммога ечим топар эканмиз — шахс сифатида ривожланамиз. 

Ривожланиш — мукаммалликка. 

Мукаммаллик — Аллоҳга яқинлашишга олиб боради. 

Ўзи яралишдан мақсад ҳам шу..

Қиссадан ҳисса 

Муаммолар — нормал.

P.s: Ҳар доим муаммога тушганимда эслайдиган постим шу.

@Ustoz_kundaligi

9.7k 1 152 7 133
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.