Postlar filtri


#янгилик


#асаблар_асаблар

Рохмат 🥴
Раҳмат ✅

Каналимиз ривожи, яъни янада қизиқроқ маълумотлар олиш учун ўз ҳиссангизни қўшинг — яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi


#тренд
#муқаддима

Биринчи марта трендга қўшилдим))


#таҳрир_амалиёти
#нутқ

2019 йилнинг охирлари эди. Овқат пайти телевизорга кўзим тушди. “Ёш китобхон” беряпти. Озроқ кўрдим. Нимагадир ўша куни тўлиқ кўргим келмади. Китобхон ака-ука, опа-сингиллардан илтимос қилардимки, аниқ фактни айтаётганда “ҳисобланади” деманг, илтимос. Масалан, “Улуғбек Амир Темурнинг набираси ҳисобланади, Шоҳрух Мирзонинг ўғли ҳисобланади”. Бир нечта вариантдан биттаси танлаб олинса, ҳисобланади деса ярашади. Отаси, ёзилган асар муаллифи шубҳалимас-ку?!
Кузатиб билишимча, кам маълумот бор одам кўп гапирмоқчи бўлганлар шунақа сўзлардан фойдаланаётган ҲИСОБЛАНАДИ))

Каналимиз ривожи, яъни янада қизиқроқ маълумотлар олиш учун ўз ҳиссангизни қўшинг — яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi


Уй таъмирлаяпмиз — яқинда тўй. Бўёқ-мўёқ ва бошқа нарсалар керак бўлиши табиий. Кўчамиз бошидаги қурилиш моллари дўконидан олиб келаман. Бугун ҳам чиқдим, керакли нарсаларни олдим. Одатда сотувчилар "яна нима берай" деб туради. Бу сафар айтмади бу гапни. Чунки бир неча кун олдин ҳазиллашгандим, ўшанинг асорати бу.

Оладиган нарсаларимни айтдим, рўйхат қилгач, "яна нима керак, бераман" деди.

— Тўй қилишим керак-ку, шунга 2000$ ча етмаяпти, пул керак, — дегандим, оғир ботибди))


#тавсия
#мутолаа

БЎРИЛАР АФСОНАСИ

🥳 Яна бир меҳнатимиз китоб дўконларида!

📖 Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ҳуқуқшунос, халқчил, зериктирмайдиган, балки ҳикоялари ичига ўқувчини тортиб кетадиган иқтидор соҳиби, қадрдон акамиз Дўстбек Сулаймоновдан янги китоб: “Бўрилар афсонаси” — бир қанча узун-қисқа, бир-биридан қизиқ ҳикоялардан иборат.

Китоб дўконларидан сўранг.


Китоб – илм манбаи dan repost
Мен охирги вақтларда кўпроқ ижодий ишларим билан банд бўлганим сабабли таҳрир ва тасҳиҳга камроқ иш оляпман, лекин ишга чанқоқ ёшлардан адашим бор — Ғиёсиддин Умархонга мурожаат қилаверасизлар.


#тасҳиҳ_амалиёт

Қўлимга келаётган китоблар таҳрирга дейишгани билан кўпи қайта ёзилади. Ҳар бир саҳифа лолазор бўлиб кетади. Ҳар замон-ҳар замонда тузукроқ китоб келади. Ҳар бетидан нари борса беш-олтита хато чиқади. Шунақа ишларга пул олишга хижолат бўларканей одам😁

Каналимиз ривожи, яъни янада қизиқроқ маълумотлар олиш учун ўз ҳиссангизни қўшинг — яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻

https://t.me/tahrirchi


https://t.me/tahrirchi/113'га қўшимча (ёки давоми):
So‘rovnoma
  •   Бизнес
  •   Мотивация
74 ta ovoz


Ҳурматли обуначилар! Кичиккина ёрдамингиз керак, имкон қадар шу сўровномани тўлдириб, тарқатиб юборинг. Қайси мавзудаги китобларни кўпроқ сотиб оласиз (ўқийсиз)?
So‘rovnoma
  •   Бадиий
  •   Диний
  •   Илмий
  •   Тарбиявий
  •   Таржима
  •   Фантастика
  •   Табобат (хоҳ замонавий, хоҳ набавий)
  •   Ҳикматлар
  •   Китоб бўлса бўлди
  •   Вайн кўриш яхши қизиқ
217 ta ovoz


✍🏻 Ижодкорларга қуйидагиларни ўқиб чиқиб, амал қилишни тавсия қиламан, шунда ишингиз нашр қилинаётганда кўнглингиз хотиржам бўлади:

🔹 Тасҳиҳ нима, мусаҳҳиҳ ким?

🔹 Таҳрир нима, муҳаррир ким?

🔹 Муҳаррир қачон яхши ишлайди?

🔹 Муҳаррир ва ёзувчи, қайта ёзиш ҳақида

📝 Таҳрир амалиёти, намуна


Таҳрир, тасҳиҳ, копирайтинг — реклама матни ёзиш бўйича тажрибали мутахассисга мурожаат қилиш учун шу ёзув устига босинг.


Каналимиз ривожи, яъни янада қизиқроқ маълумотлар олиш учун ўз ҳиссангизни қўшинг — яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻

https://t.me/tahrirchi


​​📚 #мутолаа

КАБОБ

Қоҳира. Ижарада турадиган мусофир талабалар эртага нима овқат ейишни муҳокама қилиб ҳеч муросага келишолмаскан, Жасур “шашлик ейлик” деган таклиф билан чиқди яна. Шериклар эса “келганингдан бери ҳеч кўрмаган одамдай “шашлик”лаб жонга тегдинг, бу ерда қиммат”, деб бу таклифни буткул кесиб ташлашди. Бу орада Жасурга уйидан, ватанидан қўнғироқ бўлди:

— Ўғлим, у ердаям шашлигу сомсалар борми? Сен пулини ўйлама, тўйиб-тўйиб егин, ҳар ҳолда талабасан, болам, қувват бўлади — яхши ўқийсан... — умид билан гапиради бирламчи эҳтиёжлардан-да ортолмайдиган ота, синиқ овозидан билинади шундоққина. Ўғил эса соғинчданми ё нималарнидир ўйлабми, кўзлари ёшга тўлиб бир нуқтага тикилганча жавоб беради:

— Хўп, дада, хавотир олманг, ҳамма нарса бор... — суҳбат шу ерга етгач, ота-бола ҳеч нарсалар ҳақида узоқ суҳбатлашади. Уларнинг суҳбатини қоғозга туширганда уч нуқтадан иборат узун диалог бўлади. “Суҳбат” тугагач, Жасур телефонини бир четга секингина ирғитиб, гиламга чўзилиб, юзига дўпписини босиб бироз ётди. Нималарни ўйлади бу пайтда (балки, болалигида шўхлик қилгани учун ота-онаси танбеҳ берган пайтда уларнинг ўлиб қолишини орзу қилганини ўйлаб уялаётгандир, афсусланаётгандир; балки клипларда, киноларда кўргани каби севган қизи касал бўлиб ўлиб қолишини, кейин уни ўйлаб сиқилиб юришни, бироз муддат ўтгач, худди унга ўхшаган қиз учраб, у билан бахтли бўлиб кетиб, ўлиб қолган севгилисини эслаб сиқилиб туришни орзу қилганини ўйлаётгандир), фақат ўзига аён. Деярли ҳар куни шу суҳбат такрорланади.

Жасур ўн-ўн беш йиллар орқага қайтиб болалигини хотирлайди: отаси бировнинг қўлида сомса сотувчи бўлиб ишлайди. Фарзандлари кўп, уларни боқиши керак, туну кун ишлайди. Топгани еган-ичгандан бошқасига етмайди (шу сабаб Жасурнинг илмга бўлган рағбатини кўрган бир ихлосманд киши унга ҳомийлик қилиб чет элга ўқишга юбориб, имкон қадар таъминлаб турганди айни пайтда), кенжаси — етти ёшли Жасур ҳам буни билади, тушунади: отасининг олдига ўйнаб борса, “ўғлим, қорнинг очми, сомса берайми?” деса ҳам рад этади. Хаёлида сомса еса, отасининг маоши камаядию рўзғорни боқолмай қолади. Лекин аслида сомса егиси келиб боради бозорга, аммо шароитни тушунгани учун сомсаларни шунчаки томоша қилибгина қаноатланиб қайтади... Сомсанинг олдида кўпроқ турган куни ундан бахтли одам йўқ гўё...

Шуларни хотирлаб еб-ичардан маълум миқдорда тийилиб, пул орттириб, шерикларини “шашлик” билан меҳмон қилишни дилига тугаркан, ўзидан-да бахтли одам — акасини, яна болалигини, энг аламли ҳамда энг ширин воқеани эслайди.

Ўша пайтлар, яъни Жасур тахминан етти-саккиз ёш пайтлари бувиси қанақадир касал бўлиб шифохонага тушиб қолди. Бир куни акаси шифохонада даволанаётган бувисига овқат олиб борди. Келгач, мақтанди:

— Эй, Жасур! — мағрур қарайди укасига. — Биласанми, бугун нима бўлди? — Жасур ҳайрон қарайди, “акам сомса едимикан?” деб ўйлайди ва акасига саволомуз қарайди, акаси бўлса янаям мағрурланиб, укасига ғолибона қараб, қўлини кўтариб кўрсаткич бармоғини осмонга қаратиб силтаб-силтаб гапида давом этади. — Бугун дадам бувим учун “шашлик” обердилар (набирасига бувилик қилиб унга ризқидан илинса-да, уялганидан ва отаси тайинлагани учун рад қилганини айтмади), олиб боргунимча ёғи оқиб, сизиб қўлимга тушган экан, бувимни кўриб, қайтишда қўлимни маза қилиб ҳидлаб келдим!

© Умархонов Ғиёсхон

📆 2020
🌍 Қоҳира


Дунёни тўхтатинг, мен тушиб қолай, ча-ча-ча-ча-ча-ча!


😍 Ўзбек тили — жаҳон тили!

📍 Миср, Қоҳира

Янада қизиқарли маълумотлар бизда, яқинларни таклиф қиламиз!
👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi


#қоралама

Ризқинг эшиклари ёпилар гоҳи,
Ёпиқ учратасан уни ҳар сафар
Йўлга отланганда.
Чарчайсан.
Ҳориб
Ҳаракат қиласан, бари бесамар.
Билмайсан, не ишда нима бўлди кам,
Ҳиссиётларингга берилади эрк.
Ҳайратинг жўшади.
Қўшилар алам:
"Ё раб! Нега ризқим эшиклари берк?!"
Торайиб боради йўлинг тобора,
Ташвишлар муттасил келар.
Кетма-кет.
Ундан узилишга бўлсанг овора,
Каттароғи келар сен-ла бетма-бет.
Енгиллик истайсан...
Истайсан,
Лекин
Бош уриб боришга топилмас эшик,
Борган ҳар эшикдан қайтасан секин,
Борган эшикларинг бариси бекик.
Исканжага олар тобора ҳузун,
Камдай кўрадирсан энди ҳавони...
Кирилмаган йўл йўқ қисқаю узун,
Эшиклари очиқ фақат самонинг!..
У дунёмизни ҳам ўзгартирадир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо.
Нега ўзгармасин дунёйи ҳақир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо?!..

©️ Умархонов Ғиёсхон
13.11.2022


http://t.me/tahrirchi


Сени тушунмайди ўзингдан ўзга,
Тилингга чиқолмас ҳиссиётларинг
Ва сиғмас қоғозга – шеър, сатр, сўзга.

Тортасан дунёдан (ишдан) қўлингни,
Гўё сўзга сиғмас изҳоринг учун
Танлаш шарт зўр ҳаёт ёки ўлимни...

Умархонов Ғиёсхон
07.04.2020


http://t.me/tahrirchi


Креатив — ўзбекчада “неабични” бўлади))


#табассум
#луғат

Анча йил аввал уйда уста ишлаяпти. Айвон қуришяпти катта қилиб. Усталарам бегонамас, қўшниларимиз. Бирга ўсганмиз. Уста ака Россияда бир неча йил ишлагани учун рус тилини яхши билади.

Ҳаммамиз “навес” деймиз ўша қурилаётган айвонни. Уста акадан шунинг маъносини сўрадим.
Тил билган яхши-да, “либбой” сўзни “чиста” ўзбекчага таржима қилиб, тушунтириб бераверасиз.

Айтдилар, жавобларини эшитиб, кулиб юбордик. Сўзлашув тилимизга сингиб кетган русча сўзлардан бир нечтасини “таржима” қилдик. Очиғи, баъзи сўзларни ўзбекча деб ўйлабам қолган эканмиз.

Мана ўша сўзлар:

Навес — русча “на” (-га жўналиш келишиги) ва “вес” (ҳамма)дан ясалган бўлиб, ўзбекчада “полниста” деган маънони билдиради. Яъни қанчадир жойни эгаллаган катта “шапка”.

Сарказм — қайсидир чет эл тилидан олинган бўлиб, ичида кулгили нарсалар бўлади. Ўзбек тилидаги “прикол” деган сўзга тўғри келади.

Совсем — бу ҳам русча бўлиб, ўзбекча “вопшм” сўзига тўғри келади.

Тил бўйича қизиқарли ва манфаатли маълумотлар олиш учун яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi


#лирик_чекиниш
#ҳажвия
#тил

20.05.2024 куни Тошкентдан Жидда орқали Қоҳирага учадиган бўлдим. Жидда учоқгоҳ*ида икки соат кутиш керак. У ернинг гўзаллиги ҳақида гапирмай қўя қолай, ёзсам, матн чўзилиб кетиб, ўқишга эриниб қоласиз.

Хуллас, учоқгоҳ* учиш жадвалларини кўриб турсам — кааатта экранларда чиқариб қўйилади — бир ҳинд йигит олдимга келди. Кийимига қараганда мусулмон. Саломлашгач, инглизча гапира бошлади. Мен бечора инглизчада саноқли сўзлардан бошқасини билмасам... Арабча гапирсам, тушунмади, арабча билмаслигини айтди. Бунақа оддий, одатий гапларни эса тушунаман.

Шу пайт араб тилини табиий усулда ўрганганим, устозларнинг ўргатиш усули, профессор устозимнинг бегона миллат вакиллари билан таржимонсиз мулоқот қила олиш маҳорати ва бу борада ўргатган баъзи нарсаларини ишга солиб кўриш керак деб ҳаракатга тушдим. Ҳинд дўстимнинг мимика, қўл ҳаракатларию оҳангига яхшилаб эътибор қилиб уни тушуна бошладим, ўзим ҳам устозларнинг усулида арабча гапирдим. У йигит ҳам Мисрга учаётган экан, Қуръон ёдламоқчи, Азҳарда ўқимоқчи, яна дўстларини зиёрат қилмоқчи экан. Хуллас, икки соат икки: у инглиз, мен араб тилида гаплашдик.

Мисрга етдик, етиб келганимни уйдагиларга айтиб, дадам билан тил ўрганишнинг табиий усули берадиган фойдалардан деб бўлган воқеани айтиб бердим. Дадам нима дейдилар денг:

— Хўп, ўша усулни ўрганибсан, бегона миллат билан ўзбекча гапирсангам гапингни тушунтира олардинг-ку?!

* Аэропортнинг ўзбекчаси сифатида шу сўзни ясадим. Луғатларда тайёрагоҳ дейилади, лекин тайёра — арабча сўз.

Тил бўйича қизиқарли ва манфаатли маълумотлар олиш учун яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi


#фонетика

Ҳар қандай тилда сўзлар талаффуз қилинганидай ёзилавермайди. Баъзи ҳарфлар кетма-кет келганда икки ҳарф бир хил айтилади, аммо ундай ёзилмайди. Масалан, кетмоқ сўзининг ўтган замон шакли (кет+ди) талаффуз қилинганда кетти деб эшитилади, лекин ёзувда аслича қолади. Тўрт+дан, юрт+да кабилар ҳам мисол бўлади.
К, қ, ғ ҳарфлари билан тугаган сўзларга -га, -ган қўшимчалари қўшилганда -ка, -кан, -қа, -қан каби талаффуз қилинади ва ёзилади: толиқ+ган = толиққан, чек+ган = чеккан каби.
Лотин алифбосида ғ билан тугаган сўзларга бу қўшимчалар қўшилганда қ деб талаффуз қилинса-да, аслича ёзилади. Масалан:
Bogʻ+ga = bogʻga, tugʻ+gan = tugʻgan; боғ+га = боққа, туғ+ган = туққан.

Яна одоб, мактаб, жавоб, обод, озод, тақлид каби сўзларнинг охири т, п каби талаффуз қилинса-да, д, б ёзилаверади.

Баъзи ўзлашма сўзлар талаффузида ҳам ўзгаришлар бўлади: валейбол, фудбол дейилса-да, волейбол, футбол ёзилади.

В ҳарфи билан тугайдиган сўзлар охири ф деб талаффуз қилинса-да, в ёзилаверади: негатив, позитив каби.
Фамилиялар охири -иф, -уф, -юф каби талаффуз қилинса-да, -ев, -ов ёзилаверади:
Жўраев, Қодиров ва ҳоказо.

Кейинги мавзулар:
• Сўзлар нега айтилгани каби ёзилмайди?
• Х ва Ҳ: ривожланишга тўсиқми?


P.S. Хоҳ она тили бўлсин, хоҳ бошқа фан, у орқали бор нарсанинг номини, тузилишини, ҳақиқатини ўрганамиз.

Тилимиз бўйича қизиқарли ва манфаатли маълумотларни яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.