ДУНЁ ТЕАТРДИР...
“Дунё театрдир, биз эса, актёр”...
Барчаси маълум бу сўзлар, аввалги.
Унинг муаллифи – Шекспир ҳақдир,
Ростанам ролимиз тақсимот балки?!
Саҳнада баъзан дард, баъзида кулгу,
Авжлару режалар, турфадир якун.
Ролларда муаммо пайдо бўлару,
Лекин томошабин ҳамиша тўкин...
Театр қонуни – зулм орқали
Намойиш этажак эзгулик кучин.
Бошида ёмонлар енгиб туради
Баъзан томошабоп чиқиши учун.
Шоҳлар, саркардалар, жангу жадаллар
Бариси бир порлар, муҳими завол.
Саҳнада гоҳи гоҳ кўринса ҳамки,
Кўп асарнинг ёлғиз мавзуи – Аёл!
Дунё театрдир, биз эса, актёр...
Кимдир сохта ўйнар, ким-чи сиддиққан.
Ибтидо зоҳири турлича тақдир,
Интихоси кечар мантиқан.
Ўзимиз ўйнаймиз, яна ўзимиз
Томоша қиламиз бошқа бировни.
Бунда икки қурол кўрар кўзимиз –
Ким музни танлаган, кимдир оловни.
Ким муз-ла юракни яхлатмоқ истар,
Ким олов тафтидан эритар музни.
Ким муздек сўз ила дилни тўзитар,
Ким шоир айлаган оловни сўзни.
Хуллас, саҳна муқим, актёрлар турфа,
Ҳеч кимса қолмагай бу жойда мутлақ.
Саҳналаштирувчи хиёнат қилмас –
Ҳар кимга тегишли тўланажак ҳақ!!!
t.me/Xayrulla_Hamidov_adabiyot