Бахтиёр Хабибуллаев


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Заковатчи, Наманган.
Каналдаги постлар – Заковат, адабиёт, мемлар, хуллас, интеллектуал винегрет)
🗓️ Канал юритила бошланган: 26.12.2023
✉️ Муражаат учун: @fellxfellx

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


#синдромлар

Супермен синдроми — инсон барча ишни бирданига улгуриш йўлидаги кучли руҳий ва жисмоний чарчоқ сабабли бу ишга бўлган иштиёқининг йўқолиши.


Бу ҳолатда шахс эмоционал томондан «ёниб», дунё ташвишларига бефарқ бўлиб қолади. Бу синдромга энг кўп ўқитувчи, шифокор, умуман офис ишчилари чалиниб, кўп мамлакатларда тиббий хасталик, деб юритилади.

Бахтиёр Хабибуллаев


#эффектлар

Рингельман эффекти — инсон гурух билан ишлаган пайтда жонбозлигининг камайиши.

Шахс ўзи бирор иш бажарса 100% уриниш билан ҳаракат қилади. Бир гуруҳ одамлар билан амал бажарган пайт эса бошқаларга ишониб ўз вазифасига лоқайдлик қилади. Гуруҳ қанча катта бўлса, ҳар бир аъзонинг қўшган ҳиссаси шунча камаяди.


Илк бор бу эффектга XIX асрда яшаб ўтган француз олими Макс Рингельман эътибор қаратиб, бир қатор ёшлар ўртасида арқон тортиш ўйини йўли билан изланишлар олиб борган.

Бахтиёр Хабибуллаев


#фикр

Меҳнатнинг таги — роҳат)

Каналдаги маълумотлардан савол тушса, очиғини айтаман, икки хисса хурсанд бўламан. Нафақат ўзимга, балки бошқаларга ҳам фойдаси тегсин, манфаатли бўлсин дейман.

Бир йилдан ортиқроқ вақт ичида каналда турли соҳаларга оид ўзбек тилидаги жуда катта база тўпланиб қолди. Канал орқали ўзим ҳам анча ўсдим, асосийси — республика бўйлаб кўплаб танишлар топдим.


Барчага эътибор ва табриклар учун катта раҳмат, ўз устимизда ишлашда давом этамиз🤝

568 0 0 13 17

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#мем | Муҳаммадқодирни энди аниқ жим қилиб бўлмайди((


Бригада — чемпион!

Жамшидбек Анваров ва камина Бахтиёр Хабибуллаев эса Наманган Заковат клуби тарихидаги икки жамоа таркибида чемпион бўлган(Пентагон, Бригада) илк билимдонларга айландик.

602 0 2 28 52

#КунБошидаАсарБоши

«1751 йил 25 август соат кундузги иккилар атрофида мен - Дэвид Бэлфур Британия зиғиркорлик қарз-ҳавола жамияти банкасидан ташқарига йўл олдим; ёнимда бир қоп пулни орқалаб олган хизматкор борарди; остонада қўл қовуштириб туришган таниқли савдогарлар каминани таъзимла кузатиб қолишди»

«Катриона», Роберт Луис Стивенсон.


#мем | Хайр, соғлом уйқу)


#МашҳурларБолаликда | #ТуғилганКун

Фредди Хаймор (1992) англиялик актёр. «Чарли ва шоколад фабрикаси» фильми ҳамда «Яхши доктор» сериали орқали машҳур. Отаси актёр, онаси эса Гарри Поттер роли ижрочиси Даниель Редклиффнинг агенти бўлган. Араб, француз, испан тилларида эркин сўзлашади. Арсенал жамоаси мухлиси. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди.


Аёллар лигасининг 6-тур ҳолатига худудлар бўйича етакчилар:

1. Тошкент ш. – Экспромт 124
3. Фарғона – Валькирия 120
6. Самарқанд – Wisteria 109
8. Навоий – Эстофа 104
9. Бухоро – Эндорфин 102
11. Сурхондарё – Оптимум 99
13. Хоразм – Адреналин 99
14. Наманган – Беладонна 97
16. Нукус ш. – Ziyali jaslar 95
17. Тошкент в. – Ahangaran ladies 95
18. Қашқадарё – No comment 94
22. Сирдарё – Chanel №5 91
28. Андижон – Закийлар 85
30. Жиззах – Кардинал 81


Бахтиёр Хабибуллаев

662 0 2 11 14

#мутолаа

«Улоқда», Абдулла Қодирий ✔️

Сюжет:
Болакай Турғуннинг ўзи жуда кутган Улоқ ўйинлари бўлиб ўтувчи кун давомидаги таассуротлари биринчи шахс нигоҳидан ёритиб берилган.

Фикрим: Мактаб дарслигидан бизга таниш бўлган ҳикоя ўқувчини ўша муҳит, жоиз бўлса, ўша даврга тушуриб қўя олиши эътиборимни тортди. Асардаги диалог ҳамда жумлалар ўзбек халқининг менталитети, характерини бироз бўлса-да, етказиб бера олган. Сюжетнинг контраст услубида авж олгани эса кулминацион сўзларни янада таъсирли қилган. Албатта, муаллиф бу ҳикояси орқали олға сурмоқчи бўлган ғояни турлича талқин қилиш мумкин, лекин менинг фикримча, Қодирий асар орқали миллатни уйғотиш, улоқ ортидан чопқиллайвермай, элга, яқинларина манфаатли амаллар билан банд бўлиш афзалроқ эканини етказмоқчи бўлган.

Конспект: Турғун, акаси Маҳкам, Салим ва Мурод чавандозлар, Эсонбой.

«Оёғинг олти, қўлинг етти бўлиб қолдиёв!»

«Менинг уйқум ўчди»

Бахтиёр Хабибуллаев


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#мем | 14-февраль ва 8-март қўрбонларининг майгача ҳаёти)

702 0 9 14 52

#БахтиёрСўзлар

Мен: Захириддин Бобур ҳақида пост қўймоқчиман

Аёлим: Nice try Diddy)


Баъзи саволлар ҳаётий тажрибадан топилади, баъзилари эса машқлар натижаси) Қаерда тушганини ёзмаймиз)

669 0 0 20 13

#КунБошидаАсарБоши

«Кимда мавжуд бўлса, анга кўпайтириш имкони ҳам берилғусидир» — «Донолик Китоби»дан олинган бу сўзларни ҳар битта адиб ўзида кўриб, унинг ҳақлигига чин дилдан иймон келтириши мумкин: бинобарин, кимки кўп ҳикоя қилган бўлса, унинг шаънига ҳам шунча кўп сифат айтилғуси...»

«Қалб бесабрлиги», Стефан Цвейг.


#мем | Каттароқ ёзинг)

849 0 6 15 59

#мем | Сабрсиз дўстинг)


#мутолаа

«Пуанкаре», Абдуқаюм Йўлдошев ✔️

Сюжет:
Бош қахрамон, истеъдодли математик, турли турмуш ташвишлари сабабли ўзининг Пуанкаре гипотезасини исботлаш орзусини кечроққа сураверишга мажбур бўлади.

Фикрим: «Бой ота, камбағал ота» асарида эсга олинган CashFlow ўйини эсимга тушди. Унга кўра турли маиший сабаблар билан (уйланиш, фарзанд кўриш, тиш оғриғи, авто авария каби) мақсади сари олға илдамлаб бораётган иштирокчи бир неча қадам ортга қайтишига тўғри келади. Асарни ўқиб ҳамма муаммо тўғри жуфт танлашда экан, деган фикрга бориб қолмаслик керак. Бу муаллифнинг мавзуни ёритиш учун танлаган йўналиши холос. Идеал гармонияда кечаётган умрда ҳам кутилмаган, сизни орзуларингиздан чалғитиши мумкин бўлган ёқимли ва ёқимсиз сабаблар кўп учрайди. Ҳаёт — мисли елканли кемада сузиш, ким эсаётган шамолга яхшироқ мослаша олса, барча ёқтирган амалларига вақт ажрата олади.

Конспект: Анри Пуанкаре, Григорий Перельман, институт ётоқхонаси, Коинот формуласи, лакмус қоғози, дахрийлик.

«Худойим, мени ўттиз йил орқага қайтар!..»

Бахтиёр Хабибуллаев


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#мем | Савол формасини кута олмайдиган дўстинг)


#КунБошидаАсарБоши

«Ҳикоямни тинглашга қарор қилган экансиз, аввало, мен туғилган жой, ёқимсиз болалик йилларим, ота-онам мен туғилмасдан бурун нималар билан машғул бўлгани, хуллас, ўша Дэвид Копперфильдникига ўхшаш барча қуруқ сафсаталарни эшитишни истарсиз, ҳойнаҳой»

«Жавдазордаги халоскор», Жером Сэлинжер.


#СэрФеликсФергюсон

Пандора жамоасидаги шогирдларим қаторига яна бир истеъдодли билимдон қўшилди.

Илк суҳбатидаёқ профессионал лигада ўйнаш асосий мақсади эканини билдирган Дилафрўздан рақобатбардош своякчи тарбиялашни ният қилдим. Welcome to the Club)

767 0 5 45 27
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.