ИЖОД ТАРАННУМИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💫 Хайрли тун.  Яхши дам олинг.
Эртага жума

🌹•🕋Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
🌹•🕋Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
🌹•🕋Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
🌙•🕋Яхши дам олинг хайр тонггача!


.    人  ★* 。 • ˚* ˚ 🌹
.  (_ _) * ЭРТАГА  ★
. ┃口┃ * ЖУМА *
. ┃口┃★ *  ***.    .  *˛•
. ┃口┃★   * •★。•˛˚˛*
. ┃口┃ •˛˚˛*   人  •˛˚  *      
. ┃口┃     .-:'''"''''"''.-.     
. ┃口┃  (_(_(_()_)_)_)         
  ┃口┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ┃.   ┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
.  ||三||_||三三三三三||

✔️☝️🕋АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!👇


#Тун ҳикмати
📍Ибн Синода узоқ умр кўриш борасида тавсиялар

☑️ Гўзал табиат қўйнида яшаш лозим.
☑️ Вақтида овқатланиш, мижозга мос таомлар тановул қилиш керак.
☑️ Танани чиқиндилардан тозалаш ва ҳар ойда сано ичиш, ҳафтада бир ҳаммомга тушиш лозим.
☑️ Қадди-қоматни тўғри тутиш ва  тўғри юриш ҳам аҳамиятга эга.
☑️ Кенг ва озода уйда яшаш лозим.
☑️ Тўйиб ухлаш ва бадантарбия қилиш керак.
☑️ Доим жисмоний ва руҳий жиҳатдан фаол бўлиш ҳам талаб этилади.
☑️ Одоб-ахлоқли, иродали, сабр-тоқатли бўлиш зарур.
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07


Шу турналарга қарай туриб осмоннинг тиниқлигини ҳам энди пайқади.

Тезроқ ҳаракат қилиш керак ахир юпқага хамир қориб келган, қадамини тезлатмоқчи бўлди, аммо негадир оёқларининг оғриғи кучайди. Энди юрган сари белида ҳам симиллаган оғриқ туриб юриши қийинлашди. Уйга кириб боргунча қора терга тушди. Ҳовлида ҳеч ким кўринмади. "Хайрият, бирпас белимни ёзиб оламан беш дақиқагина"- деб, ётоғига кириб ётган эди, оғриқни зўридан инграб юборди. Энди тураман деб қўзғалганди, мактабдан келди чоғи ўғлининг овози эшитилди:
" Бувижон, ойим ҳали келмадиларми? "
"Аллақачон келган, онанг, ҳайронман чиқиши қийин бўлди бугун"-қайнонасининг овози зардали туюлди. Демак, келганини кўрибдиларда , энди турмаса бўлмайди.
Майда зувалачаларни юпқа қилиб ёяркан, номини бекорга" юпқа"дейишмас экан-да деган ўй ўтди. У негадир ўтиролмас, ўтириб ёйганда оёғи оғриса, туриб ёйса, бели оғриб азоб берарди. Бир амаллаб ҳамирларни ёйиб тугатди. Газда юпқанинг қайласи пишаётганди. Ўчоқ ёқаман хамирим тез пишади, деб ўйлаб ўчоққа уннади.
Қозонда хамирларни ағдариб, айлантириб пишираркан исиб кетгандай бўлиб балки, оғриқданми кўнгли беҳузур бўлди. Пахталик нимчасини ечди-ю, баҳорнинг салқин эпкини айнан белини силаб ўтгандай туюлди. У пишган тайёр хамирларни оламан, деб қаддини кўтарганди.Оғриқнинг зўридан қўзғалолмай қолди. Эгилган кўйи "ойижон" -дея олди, холос.
Ётоғига қандай кирганини ҳам эслолмайди, тўғриси. Қайнонаси : "Туринг, чой ҳўпланг," -деди безовта оҳангда. Ҳарчанд уринмасин, барибир гавдасини кўтара олмади, оғриқнинг зўридан кўзидан икки томчи ёш думалади.
Собура опа ўша куни синглисиникига бешик тўйга бормади. Ўғлининг ишхонасига телефон қилиб чақиртирди.Баҳромжонга қарата кескин оҳангда : "Ҳозир МРТ аппаратлари 24 соат ишлайди, тез олиб борасан, қани қизим, бир куч тўплангчи"- дея, бир қўлтиғидан ўзи, бир томонидан Баҳромжон суяб машинага ўтказдилар.
Рентген қоғозларини кўздан кечирган доктор :" Ўйлаганимдек, умуртқа чурраси, яъни грыжа, икки жойда, каттаси 8мм. Ўтказиб юборилган, ўнг оёққа берипти. -деб, яна тикилиб турди-да -Оғриғи кучли бўлади,бемор чидамли эканлар, -деди. Доктор буларнинг жим турганини кўриб: "Муолажани бошлайсизларми, физмуолажа ҳамда оғриқ қолдирувчи дорилар, балки мануалтерапия ҳам қилармиз"-деди.
Марҳабо ўйланиб турган эрига қарай олмас, гўё касаллиги учун айбдордай ўнғайсизланиб, ноқулай бўлиб , қайнонасига секин кўз ташлади. Собура опа :
" Доктор, ҳамма керак муолажани бошлаймиз, болагинам соғайиб кетса бўлгани -деди ва ўғлига қараб-Нега хаёл сурасан, ёрдамлаш, палатага олиб борамиз, -дея, ўзи биринчи ёрдамга келди.
Марҳабо мана беш кундирки, шаҳардаги энг қиммат хусусий клиникада даволанмоқда, оғриқлари анча камайган. Шу кунлар оралиғида қайнонаси бир қадам ҳам олдидан жилмади.Болалари қирқ уч ёшга кирган онасининг биринчи марта касал бўлиб ётганигами, довдираб қолишди. Қизлари ва қудалари бири олиб, бири қўйиб хабар олади.Қайнисингиллари уйнинг иссиқ -совуғидан хабар олиб туришипти, барака топишсин. Марҳабо секин -секин қадам боса бошлади, алҳамдулиллаҳ. У ўзини суяб юргизаётган қайнонасига оғирлигини солмасликка ҳаракат қилгани сари, қайнонаси уни суяшга бор кучи билан тиришади.
Қўл телефони жиринглади, қараса, эри. Секингина салом бериб сўрашди. Нариги томондан : "Марҳабо, нима ейсан, кабоб олиб борайми?"-деган овоз эшитилди. Биринчи марта, ҳа шу 26 йил мобайнида биринчи марта хўжайини ундан кўнгли нима тусашини сўраб турарди.
Уйга жавоб беришганда ҳам қайнонаси:" Ётинг, муолажадан кейин бел бўшашиб туради, сал ўзингизга келиб олинг"-деб, тургизмади.
Ҳовлида мусичанинг бир маромда ку-кулаши эшитилди.
Марҳабо бугун уйқудан ҳам дам олишдан ҳам тўйганини, жонажон ишини,қолаверса, тезроқ авалгидек елиб-югуриб хизмат қилишни соғинганини ҳис қилди.

Маҳбуба Баҳодир қизи.
https://t.me/IJOD07


#Ҳикоялар
#Ҳикоялар
Маҳбуба Баҳодир қизи:
Ҳордиқ

Бугун дам олиш куни. Марҳабо ёстиғи тагидан телефонини олиб, бир кўзини очиб соатга қаради беш ярим. Қани, ҳеч ким индамаса, тўйгунича ухласа. Шу ўй хаёлидан ўтди ҳамки, ҳовлининг у бурчагидаги эшик ғийқиллаб очилгани, обдаста қопқоғининг шақиллагани эшитилди. Қайнонаси бомдодга турган, демак, у ҳам тезроқ қимирламаса бўлмайди. Баҳорнинг ўрталари бўлгани учунми эрталабки салқинда ухлаш ҳузурбахш эди. У бир амаллаб , гўё ўзини енггандай қўзғалди-ю, сочларини йиғиштириб, хаёлга берилиб ўтирди.
Мана, шу хонадонга келин бўлиб тушганига ҳам қарийиб 26 йил тўлибди. Бу орада кетма кет учта қиз узатди. Учинчи қизини турмушга берганига ҳам бир йилдан ошибди. Авваллари елиб югуриб қиладиган уй ишларига энди мадори етмаётгандек эди. Балки қизларининг ёрдами биланми, бир пайтлар, ҳам мактаб, ҳам уй ишларини битириб, қўшимча тикиш ҳам олар эди. Ҳозир қаёқда, бу уйнинг ишларини кечгача ҳам тугатолмайди.
Қайнонаси аллақачон газга чой қўйиб ошхонада бир қўлида тасбеҳ, бир қўлида тонгги зикрлар битилган китоб билан ўтирарди. Зикрларни тугатиб, саломига алик олди.
Марҳабо ҳар кунги одатича ёрмадан бўтқа қилишга уннади. Якшанба бўлгани боис, турмуш ўртоғи ва ўғлини турғизмади. Тайёр бўтқани доимгидек ҳадик билан дастурхонга қўйди ва одатича қайнонасини оғзига тикилди.
Собура опа бир қошиқ оғзига оборар обормас: "Қаттиқ қайнатиб юборипсиз-а" -деди.
Марҳабо ҳам доимгидек секингина: "Билмасам"-деб, қўйди. Жимгина нонушта қилар эканлар, қайнонаси чой ҳўплай туриб:" Кеча бозордан лаҳм гўшт олиб келдим, бугун қийма қилиб қўйинг, эртага ишдан эртароқ келинг, Машҳура эртага қизига бешик берар экан, юпқасини ўзимиз қиламиз, чиройли қилиб". Марҳабо боши билан хўп ишорасини қилди-ю, ичида бошқа Марҳабо ғалаён қиларди, "Осонми, юпқа пишириш, кичкина тоғорани ўзига камида саксонта кетади. Машҳура холажон ҳам жуда устада, текин мардикори бордай энг қийинини доим бизга юклайди, бўлмаса бир эмас учта келини бор. Ўзи қачондан бери кечаси билан оёғи қақшаб оғриб чиқади. Қайнонасига айтса қўй ёғи суринг деди, эри эшитмаганга олди. Мана ҳозир ҳам бели билан қўшиб оғриб азоб бераяпти".Ошхонадаги ишларини битириб кир ювишга уннаётган ҳам эди, қайнисингиллари болалари билан кириб келишди. Кир кечқурун ювилар, дея сомса ва овқатга уннади.
Марҳабо дарсини ўтиб уйга қайтаркан ёнидан салом бериб ўтиб бораётган ўқувчи қизларга қараб бир пайтлар у ҳам шу йўллардан дарсга қатнаганини хотирлаб кетди.
Унинг ўқишлари ўрта эди.Кўпинча онасига тикиш -бичиш ишларида ёрдам берар,дарсларини қолдирмай қилар, айниқса, ўқув қуролларини саришта тутарди.Онаси сарамжон аёл бўлгани боис, жудаям озода кийинарди. Собура опа кимё фанидан дарс берар,бу фанни яхши билмаганиданми ёки ўта қаттиққўл устоз бўлгани учунми , опадан жудаям қўрқарди.Айнан шу устози совчи бўлиб келганда нимагадир қалтираб кетганди.Дадаси ва ойисига ҳам дарс берган Собура опа улар билан анча самимий ва узоқ гаплашиб қолганди ўша куни.
Ўн етти ёшда турмушга чиққан Марҳабо қайнонасининг қистови билан тикувчилик билим юртига ўқишга кирди. Бу орада кетма кет қизлари туғилди. Қизалоқларини қайнисингиллари катта қилишди десаям бўлади. Ўқишни битирган келинини ишга жойлаш Собура опа учун қийин кечмади. Меҳнат фанидан қизларга дарс берадиган Марҳабо мактабдагилар учун ҳам турли тадбирларда тайёр дастёр эди. Мактабдаги байрам оқшомларида ҳам қайнонасидан истиҳола қилибми, умуман қатнашмас эди. Тўй -ҳашамларда ҳам ҳанузгача фақат жигарлариникида бўладиган тадбирларда иштирок этади. Ҳаммадан эрта уйига отланади. Қизларининг совчиси кўп бўлди. Бувисининг тарбиясини олган қизлар, деб сўраб келувчиларнинг кети узилмасди.Марҳабо эса келган совчиларга дастурхон тузаб, чой дамлашдан нарига ўтмас. Келганлар Собура опа билан гаплашишарди. Қарорни ҳам эри билан онаси қабул қилар, унинг фикри билан ҳатто қизиқишмасди ҳам. Тан олиш керак қизлари бир -биридан яхши жойларга келин бўлишди. Хаёл суриб кетаётган Марҳабони арғамчи бўлиб учаётган турналарнинг овози ўзига келтирди.


-- Ана ўзиям келяпти масжиддан!- кўрсатди қўлини ишора қилиб.
Биз эса уни кутмасдан тезгина машинамизга миндикда йўлимизда яна давом этдик.

Шеригимга гап тегдику яна:
-- Кўрдингми Нодир....биз бир мусулмонни ароқ ичишдан қайтардик, савоб иш қилдик!- дея гапида давом этарди, мен эса ҳар доимгидек уйқу аралаш гапини эшитиб борардим.

Ҳа азизларим, мана бу ҳикояда баён қилингани каби, бир нарса , бир воқеа сабаб ароқ ичишдан бир инсон қайтибди. Ароқ бу ҳаром, чўчқа гўшти каби ҳаромдир. Буни асли мусулмон ичмаслиги керак. Ароқ ичган инсон ҳар хил шаклга кириб қолади, гуноҳ иш қилади, ҳаттоки зино иш қилишгача боради. Келинг азизлар шу ҳикоядан ибрат олайлик.

Аллоҳ охиратимизни обод қилсин!
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07


#Шунақаси ҳам бўлади...
#Шунақаси ҳам бўлади...
ЎЗИМИЗЧА САВОБ ИШ ҚИЛДИК...

(воқеа асосида ёзилди)

Кўп йиллардан бери ҳайдовчилик қиламан.- дея гап бошлади бир танишим.
Олдин кичик машиналар ҳайдардим, кейин бир оғайним ўзини юкга мосланган камазини менга берди. Қаердан юкга буюртма олса ўша ердан юкни олиб манзилга етказардим.

Шундай командировкалардан бирида, мени бир шеригим билан узоқроқ жойга юкка жўнатди. Ноябрь ойлари эди. Ҳаво ҳам кечалари совуқ тушиб қолган. Шеригим Сафарали кўп гапирар, қанақа мавзудан бўлса ҳам унга фарқи йўқ эди. Мен сал уйқум келганлиги сабаб рулни унга бердимда ўзим унинг гапларинин тинглаб уйқуга кетибман. Бир пайт Сафаралининг биқинимдан туртиши сабаб уйғониб кетдим.

Қарасам машина тўхтаган:
-- Қара Нодир, пастда йўл ёқасида бир одам ўлиб ётибди!- деди.

Кеч тушиб қолган, лекин қандай кўриб қолди ҳайронман? Биз пастга тушдик, ва ўша одамнинг олдига бордик. Қимир этмасдан ўша одам ётарди, ёнида велосепеди ҳам ерда ётарди. Ўша одам нафас олмасди. Сунъий нафас бермоқчи бўлганимизда оғзидан ароқни ҳиди анқиб турарди.

Шунда шеригим :
-- Бу ердан тезроқ қочайлик, акс ҳолда бирортаси кўриб қолса бизни қотил деб шубҳаланмасин!- деди.

Мени ҳам хаёлимдан шу фикр ўтаётганди. Шундай бўлса ҳам машинадан аптечкани олиб, ундан нашатир спиртни олдимда пахтага томизиб ўша одамга ҳидлатдим. Бир пайт ўша одам қимирлай бошлади. Ва кўзини бир очди-да бир қараб яна кўзини юмди. У жуда ҳам кўп ароқ ичганидан ўзини билмасди. Бир пайт шеригим чўнтагини ковлади. Мен унга бу ишни қилма дейишимга қарамасдан чўнтагидан паспортини олди.

Биз кетаётган манзилимиз йўлида экан яшаш жойи. Исми Алимардон экан. Бир ароқхўр экан, деб аччиқланиб уни қолдириб кетмоқчи эдик, лекин совуқда шамоллаб қолишини ўйлаб олиб кетишга қарор қилдик. Паспортини чўнтагига солиб, уни ҳам йўл йўлакай манзилига ташлаб ўтишни режалаштирдик.
Машинани юк хонасига уни кўтариб чиқардик, велосепедини ҳам ортиб йўлимизда давом этдик.

Сафаралининг лақиллаб кўп гапиришидан чалғиб, ҳам яна кўзим уйқуга кетиб қолибди. Бир пайт уйғонсан шеригим машинани тўхтатиб, мени уйғотаётган экан.

Машина юк хонасида ўша йўловчимиз қўшиқ айтишни бошлаган экан. Биз ўша йўловчимизни манзилига ташлаш ёдимиздан кўтарилибди. Уни манзилидан деярли юз км ўтиб кетибмиз. Ортга қайтамиз десак вақт йўқ, ҳам ортиқча ёқилғи солиш керак. Ўзимиз билан олиб кетамиз десак уни бу ҳолатида олиб юриш, яна қайтгунча юк ортамиз юкхонага.

Хуллас машина бардачогидан бир шиша ароқни олдик-да, тўлдириб бир стакан қуйиб бердик. У бажонидил ичди-да яна маст ҳолида уйқуга кетди. Биз уни кўтариб йўл четига эски чопонимизни тўшаб устига ётқиздик. Устидан ўзини кир курткасини ҳам ёпиб, ёнига велосепедини , ярим шиша ароқни ҳам қўйиб, ва ўз йўлимизда давом этдик.
Биз юкка борган жойимизда бир ҳафтача қолиб кетдик. Ўша ерда бошқа юк олиб бошқа манзилга ташлаб келишга ҳам улгурдик. Ва охир оқибат ўз юкимизни олиб ўша келган йўлимиздан қайтаётиб, Алимардонга нима бўлди экан дея қизиқдик. Одамгарчилик юзасидан ундан хабар олиш кераклигини англаб, у яшайдиган туман ва қишлоққа топиб бордик.
Суриштириб уйини ҳам топдик.
Уй ҳовлисида бир аёл иш қилиб юрган экан. Менимча хотини бўлса керак. Биз ўша аёлдан Алимардон ҳақида сўрадик.

Ҳақиқатдан уни хотини экан ўша аёл.

-- Сизларга нима учун керак эрим? - деди.

-- Эски қадрдонимиз, йўл йўлакай ўтиб кетаётиб у билан юз грамм ичмоқчи эдик !-деди шеригим.

Товба гапни ҳам қаердан топади бу гапдон, ўзи умуман ароқ ичмайди.

-- Эски дўстларни унутмаслик бу жуда яхши, лекин бир ҳафта бўлди эрим ичишни ташлаб номоз ўқишни бошлаган. Бугун жума номозига кетган!- деди хотини.

-- Э бу янгиликку, бу қандай рўй берди?- сўради шеригим.

-- Бир ҳафта олдин укамларникига қўшни қишлоққа бориб кўп ароқ ичибди. Қечқурун у велосепедида келавериб йўлда нима бўлганини эслолмайди. У бир пайт кўзини очса, юз км узоқликда ётган эмиш.
​​Ҳали ҳам ақли етмайди бунча йўлга қандай бориб қолганини. Шайтонлар олиб кетганми,-деб қўрқиб, бир ҳафта олдин бутун қишлоққа энди умуман ароқ ичмаслигини айтиб масжидга қатнай бошлади!- дедию, яна гапида давом этди.


#Ҳаётий ҳикоя
​Иймонсизлик балоси...

(Афсуски, бўлган воқеа,ҳеч қандай бадиий тўқимасиз ёзилди)

Дилором эшикма- эшик юриб сут- қатиқ сотади. Отаси ташлаб кетгач, онаси ва иккита укаси билан анча қийналиб қолдилар. Сигири бор хонадонлардан сут йиғиб, кўп қаватли уйларга олиб бориб сотади. Харидорлари ҳам қош кўзлари қоп-қора, хушбичим, дилдор, овозлари қўнғироқдек қизни яхши кўрадилар.

У Мирмақсуд билан ҳам сут-қатиқ сотиб  юриб танишди. Дилором ўн саккиз ёшда эди. Йигит йигирма бешда. Мирмақсуд унинг зил-замбил юкларини кўтаришар, баъзан унга "Дилор, бунақа оғир кўтарма, касал бўлиб қоласан", —дер, қиздан" ўрганиб кетганман",-деган жавобни олгач, бошини сарак-сарак қилиб қўярди.

У йигитга ўрганиб қолди. Мирмақсуд ҳам  уйланишга ваъда берди. Турмуш ташвишларидан эрта чарчаган Дилором бир мард эркакка зор эди. Шунданми, йигитга ишонди. Туғилган кунида юмшоқ ўйинчоқ олган қиздан бахтлироқ одам йўқ эди бу оламда. Секин-аста йигит уни уйига ҳам кузатиб келадиган бўлди.
—Дилор,—деди бир куни йигит,-кел, ўзингга гўзаллик салони  очамиз, сут-қатиқ сотиб юрмайсан, яхши сартарошларни ишга оласан, салонни юргизасан!
Қиз бунақа иш қўлидан келмаслигини яхши биларди, аввалига унамади, кейинчалик йигитнинг гапларига қандай кўнганини ўзи ҳам сезмай қолди. Энди Мирмақсуд Дилоромга ўхшаган мухтож оилаларга ажратилган кредитлар ҳақидаги янгиликларни айтиб уни банкдан кредит олишга ундай бошлади. Ўзи ҳаммасига бош-қош бўлди. Бир неча ойлик югур-югурдан кейин ва ниҳоят банкдан ўттиз миллион миқдордаги суммани олишга эришдилар.
Шинам қаҳвахонада севимли, ишонган инсони билан олам-олам орзуларга берилиб ўтирган Дилоромнинг кўнглида қандайдир ғашлик бор эди. Буни йигитга сездирмасликка уринди.
Шу уларнинг охирги учрашувлари бўлди. Йигит пулни олди-ю, ғойиб бўлди. Телефони ўчирилган, турар жойида эса ҳеч ким уни танимади. Орадан бир ой ўтиб кетди. Дилором, аввалига йигитга нимадир бўлган деб ўйлади. Бир ой ўтиб банкдан кредит тўлаши лозимлиги ҳақидаги хабарни олганда эса алданганини тушунди.
Иймонсизларга тўлиб кетган жамиятда худди онасини бебахт қилиб қочиб кетган отасига ўхшаган яна бир номард эркак уни алдаб кетганди.

Шу куни ухламади. Шусиз ҳам  умри ўзгаларнинг эшигида чўрилик билан ўтаётган онасининг кўзига қараш ҳаммасидан оғир эди унга.

Оғилхонага қўлида арқон билан кириб келганида ҳам, ўз бўйнига сиртмоқ солганида ҳам ўша номардни бир марта кўришни истади.
—Ман келдим,  Дилор, ҳазиллашгандим,-дейишини орзу қилди...

Мирмақсуд қаердадир, орамизда юрибди, аммо икки дунёсини хароб қилгани—  гулдек бир қизнинг уволи тутадиган кунга қанча қолганини ҳали билмайди...

Феруза Салходжаева.
https://t.me/IJOD07


#Ибрат бекати
📝​Мени кечиринг, дадажон!

У уйланганидан бери уйда қолган дадаси сабабли хотини билан тинимсиз уришарди. Хотини қайнотасини хушламас, уни ортиқча деб ҳисобларди. Тортишувлар баъзида катта жанжалга айланиб кетарди. Ана шундай тортишувларнинг бирида хотин масалани шартта кўндаланг қўйди: Бу уйда ё мен тураман ё отангиз! У хотинидан айрилишни истамасди. Дадаси боис чиққан жанжал сабаб бахтиёр оиласи, ўзи севадиган ва ўзини ҳам севадиган хотини, боласидан ажралиши турган гап эди. Уйланишдан олдин хотинига эришиш йўлида кўп машаққатлар чекканди. Оила­сидагиларни зўрға кўндирган, бир дунё муаммолар билан юзма-юз келганди. Хотинини ҳалиям жуда яхши кўрарди. Уни чорасизлик ҳисси эгаллаб олди. Ўйлади, ўйлади ва охири ўзича бир йўл топди. Узоқ йиллар олдин овчиликка қизиқиб юрганида тоғ этагига бир кулба қурган эди. Дадасини ўша ерга олиб боради. Ҳафтада бир хабар олиб, ҳол-аҳвол сўрайди, зарур нарсаларни етказиб туради. Хотинининг хархашаларидан ҳам қутулади. Керакли ашёларни ҳозирлагач, тўшакка михланиб ётган хаста дадасини ўрнидан турғазди ва кўтариб бориб машинага ўтқазди. Ўғли Жон: Дада, сиз билан боришни хоҳлайман, деб туриб олгач, уни ҳам машинага чиқарди, бирга йўлга тушдилар. Авжи қаҳратон эди, олам қаттиқ совуқ ва аёздан тим-тирс музлаганди. Қор бўралаб урар, бўрон ичида йўлни топиб юриш жуда мушкул эди. Митти Жон дадасига: Дада, қаерга кетяпмиз? деб тинимсиз савол берар, бироқ жавоб ололмасди. Қаерга олиб кетилаётганини тахмин этган қария ота эса ич-ичидан, ўксиниб-ўксиниб йиғлар, лекин бу ҳолатини ўғли ва неварасига сездирмасликка тиришарди. Бир неча соат йўл юришганидан сўнг тоғ этагига етдилар. Бу ерга келмаганига кўп бўлган эди. Кулба шаклидаги бу ёғоч уй чирий бошлаган, остки қисмлари захлаб-нураб ётарди. У кулбанинг бир бурчагини тозалаб, тартибга келтирди. Машинадан ётоқ анжомларини ташиб, жой тайёрлади. Сўнг бошқа нарсаларни ҳам ташигач, охири дадасини кўтариб олиб келди. Кўчадаги изғирин ичкарига ҳам кириб олганди гўё. Ичкарида ҳам бўрон ҳукм сурарди. Чорасиз, ночор ҳолда отасига боқди у ҳозирданоқ совқота бошлаган эди. Эртага яна келаман, яна кўрпа-тўшак, адёл опкеламан, деб ўйлади у. У шунчалар иложсиз, шунчалар ғариб эдики, елкаларига осмоннинг юки тушганди гўё. У ўзи билан ўзи бўлиб турган бу пайтда отаси юрагига пичоқ қадалгандай ичдан инграниб ўтирарди. Оқ ювиб, оқ тараб ўстирган ўғли бугун уни кимсасиз бир кулбага улоқтириб кетмоқда. Ғурури топталган, ичи ўт-аланга бўлиб ёнар, лекин қари ота буларни ўғлига билдирмасликка уринарди. Кичкина Жон эса ҳеч нарсага эътибор бермас, анграйиб атрофни кузатиш билан банд эди. Ҳеч нарсани англамас, лекин бобосидан айрилиш аламини ич-ичидан ҳис этиб турарди. Кетиш вақти етди. У отаси ётган ўринга эгилди, дадасининг ёноқларидан, қўлларидан қайта-қайта ўпди. Мени кечиринг, дегандай юзларига юзини босди, отасининг қадрдон ҳидидан тўйиб-тўйиб ҳидлади. Энди ота ҳам, ўғил ҳам ўзини бошқара олмай қолган, иккаласи ҳам ўксиниб-ўксиниб, ҳўнграб-ҳўнграб йиғларди. У отасининг юзига: Шунга мажбурман, дегандай боқди, сўнг ўғли Жоннинг қўлидан тутиб тезда хонадан чиқиб кетди. Машинага ўтиришди. Йўлга чиқишгач, Жон: Нега бобомни у ерга ташлаб келдингиз!, деб йиғлашга тушди. Аммо отаси жавоб беролмас, Онанг шуни истади, деёлмасди. Жон: Дада, қариганингизда мен ҳам сизни шу ерга олиб келиб ташлайманми? деб сўраганида кўзига дунё қоронғи бўлиб кетди. У саволга жавоб бермади, машинани чийиллатиб ортга бурди. Кулбага етиб, ичкари киргач: Мени кечиринг, дадажон!, дея отасининг бўйнига осилди. Ота-ўғил бир-бирини қучганча дув-дув ёш тўкарди. Ўғил: Дадажон, мени кечиринг! Аҳмоқ ўғлингизни кечиринг!, деган гапни тинимсиз қайтарар, йиғидан тўхтамасди. Ота эса титроқ товушлар билан унинг кўнглини кўтаришга уринарди: Қайтиб келишингни билардим, болам, қайтиб келишингни билардим. Ахир, мен отамни тоғ этагига ташлаб кетганим йўқ-ку, сен мени ташлаб кетсанг… Мени қаровсиз, нотавон ҳолда ташлаб кетмаслингни билардим, болам...
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07


–Кимни сўкяпсан?Меними?Марғубани онаси мен бўламан,ахмоқ.Ўзингни онангни биров ҳақорат қилса чидайсанми,башаранг қургур?
  Мирзобекнинг бу гапни эшитиб,кайфи бошидан учди.Ўзини зўрға босиб,қайнонасининг юзига қаради.
–Оғзингизга кўп эрк бераверманг!Бўлмаса,хотинимнинг онаси бўлсангиз ҳам қараб турмайман!
  –Э,бор.Қўлингдан нима келса қил!-Солиҳа хола кўнглида бир неча йилдан бери тўпланиб қолган гина ва нафратини тўкиб солди.-Қизим сенга тегиб нима кун кўрди?Агар сен бўлмасанг,уни ҳаёти бутунлай бошқача бўларди!Сен қизимнинг тирноғига ҳам арзимайсан,ароқхўр!
  Агар Муҳаббат опаси келиб,онасини судрагудек қилиб олиб кетмаса бу можаронинг охири қандай тугаши номаълум эди…
(Давоми бор..)
Моҳигул НАЗАРОВА

https://t.me/IJOD07


#Қисса
КУНДОШНИНГ КИРДИКОРЛАРИ
(Қиссанинг давоми)
Шу пайт таванхонага кириб келган опаси Муҳаббат уни тинчлантиришга уриниб,ўзи ҳам ўша тугунни қидира бошлади.Аммо тугун топилмади.Охири Муҳаббат даврага чиқиб,Солиҳа холани олиб келди.Чунки сарпо кийдириш маросими кечикаётган эди.
–Таванхонага охирги бўлиб ким кирганди?-сўради Солиҳа хола.Холанинг асабийлашаётгани овозидан билиниб турарди.
–Билмасам,она.Меҳмонлар келтирган совғаларни,ҳамма тугунларни шу ерга киритиб қўйгандим,-деди Марғуба йиғламсираб.-Билмадим,айнан ўша сарполар тугилган тугун қаерга кетди.
–Эрингни қариндошлари нотўғри тушуниб,гапиришмасин,онаси таванхонага ҳам ўтириб олиб,ҳамма нарсага хўжайинчилик қилди дейишмасин деб,мен шу ерга ҳатто кирмадим ҳам,-деди Солиҳа хола.-Ахир бу ерда кимдир ўтирмаганмиди?
–Ана у Марҳамат хола ўтиргандилар.
–Э,ҳа.Анави семиз,катта гавдали хотинми?-сўради опаси Муҳаббат.-У бироз олдин қандайдир нарсаларни қўлида кўтариб,тўйни охиригача ўтирмасдан кетиб қолди-ку.
 Марғуба қотиб қолди.
–Ўзи бугун кундузи менга ўша хотин ғалати гаплар гапирганди,-деди зўрға.-Энди нима қиламиз?
–Бўлди,кўз ёшингни арт.Мен ҳозир келаман.Маҳалламизда бир аёл шунақа сарполарни ижарага беради.Ҳозир бориб олиб келаман,-Солиҳа хола шундай деб кўчага қараб юрди.-Муҳаббат,сен бориб давра раисига айт,ҳозирча сарпо кийдириш маросимини эълон қилмай турсин.
  Орадан ярим соат ўтмай,Солиҳа хола қўлида бошқа бир тугун билан кириб келди.Бухоро урф-одатларига кўра суннат тўйи бўлаётган болага зардўзи тўн,дўппи ё салла кийдирилиб,белига зардўзи белбоғ ўралади.Кейин болага катта ёшли,ақлли,фарзандларидан тинчиган катта ёшли эркак бу сарполарни кийдириб бўлгач,дуо қилинади.Бу одат «Чопон кийдириш» ёки «Жомапўшон »деб номланади.Тўйболанинг шарафига ҳамма дуо қилгач,ҳамма яқинлар,меҳмонлар кўрмана беришади.
  Марғуба ёлғизгина ўғлига ўзи Бухорога бориб,буюртма қилиб тиктирган зардўзи кийимларнинг йўқолганидан асабийлашаётган бўлса-да,онаси келтирган ижарага олинган либослар ҳам бежиримлигини кўриб бироз тинчланди.Оппоқ велюр матога кумушранг зар ип билан зардўзи нақшлар тикилган тўн,салла ва белбоғ ўғлининг буғдойранг чеҳрасига жуда ярашган эди.
  «Жомапўшон»маросими ўтгандан кейин,тўйхонада яна ўйин-кулги давом этди.Марғуба яқинлари билан рақсга тушаркан,бирданига кўзи ресторан эшигидан кириб келаётган Марҳамат аммага тушди.Югуриб амманинг ёнига борди ва унга рўбарў бўлди.
–Нимага Мирзоҳиднинг сарполарини олиб кетдингиз?-аммага қаттиқ тикилиб сўради Марғуба.-Мени ва боламни меҳмонлар олдида шарманда қилмоқчи бўлдингизми?
Амма унга ҳайрон бўлиб қаради.
–Қанақа сарпо?Нималар деяпсиз?
–Ўзингизни билмасликка олманг,аммажон.Сизни бу ердан тугун кўтариб чиқиб кетаётганингизни кўрганлар бор,-деди Марғуба баттар аччиқланиб.-Кап-катта аёлсиз.Уялмадингизми?Ёки сизга бундай қилишни кундошим  Инобат ўргатдими?
–Ҳай,ҳай келин.Нималар деяпсиз?Мен тўйга келмаган болаларимга тўйдан овқат жўнатдим.
–Ёлғон гапиряпсиз!Сиз ҳали кундузи бўлиб ўтган хатму-қуръон ўқилаётган пайтда ҳам менга пичинг гаплар айтдингиз!-деди Марғуба амманинг осонгина қочиб қолмоқчилигидан жаҳли чиқиб.-Ўғлимнинг сарполарини ҳам сиздан бошқа ҳеч ким олмаган!
–Нима гап,Марғуба?Нимага аммамга бақиряпсан?
 Мирзобекнинг овозини эшитган Марғуба ёнгинасида турган эрини кўриб чўчиб кетди.
–Мирзоҳидга қилган сарполарим таванхонадан тугуни билан бирга ғойиб бўлибди.Таванхонада эса аммангиз ўтиргандилар.Шуни сўрасам,аммангизни ўзлари менга бақириб кетдилар.
–Вой,вой туҳматчи келин!Мен нима қиламан болангизни сарпосини?Укамни неварасини суннат тўйига борай деб келган эдим.Агар келганим ёқмаган бўлса,қайтиб кетаман!
Марҳамат амма шундай деб орқасига қайтди ва ресторандан чиқиб кетди.
-=Ана биргина кекса аммам билан орамни буздинг!Энди хурсандмисан?-овозини баландлатди Мирзобек.-Ҳе сени онангни..
  Шу пайт қаердандир уларга яқин келиб қолган Солиҳа хола куёвининг олдига келли ва юзига  тарсаки туширди..


МФЙ раиси ва хотин-қизлар фаоли оилани ажрашмаслигини таъкидлашди. Сайфи уларга “Эртага синглимни мана шу йигит уриб ўлдирмаслигига кафолат бероласизларми? Шифохонада калтакланиб ётганини кўргансизларми?” деган саволни берди. Улар жавоб беришолмади. Шундан сўнг судга, прокуратурага, ИИБга аризаларни топширдик. Биз иккита болани етим бўлишини хоҳламаймиз. Юларовлар оиласида шундоғам тўрт нафар етим болалар яшайди. Айёрвойни акаси ҳам ажрашиб, 1 нафар ўғлини етим қилиб, алимент тўламайди. Яна иккита етим қўшилса нима қилибди? Биз ўз болаларига алимент бермаган, таъминотига қарашмаган, оталик вазифасини унутган, ҳимоя ордери олиб ҳам ҳимояга муҳтож бўлиб, калтакланаётган бир аёлни золим эрни қўлидан қутқармоқчимиз холос. “Бўлмаганга бўлишма” деган халқ мақоли бор. Бўлмайдиган эрни нима кераги бор? Агар биз аёлни ҳозир қутқармасак, эртага фожеа бўлиши аниқ. Фожеа бўлмаслигига ким кафолат беради?

ХОНБИБИ ҲИММАТ ҚИЗИ, ЖУРНАЛИСТ
https://t.me/IJOD07


#Долзарб
АЖРАШИШГА ЁРДАМ БЕРГАНИ БОРДИМ

Менга эридан зўравонлик ва жабр кўрган аёл Мўмина (исм-шарифлар ўзгартирилди) қўнғироқ қилиб, дардини айтиб, ёрдам сўради. Телеграмимга барча маълумотларни юборди. У 2017 йилда турмуш қурган. Ўғли Али “Болалар аутизми” билан туғилган, ногирон. Онаизор елиб, югуриб ўғлини ногиронлар боғчасига жойлаштирган. Қизи Раъно соғлом. Уни ҳам боғчага жойлаштириб, ижарада яшайди. 2022 йилдан буён турмуш ўртоғи Айёрвой билан яшамайди. Алиментга берган. Аммо эри алимент ҳам тўламаган. Мўминани алдаб, алиментни қайтарган. Эр ҳеч қаерда ишламайди. Юларовлар оиласида Айёрвойни акаси, опаси, синглиси оиласидан ажрашган. Аёллар 4 нафар фарзандлари билан ота уйига қайтган. Нотинч оила. Мўмина 2022 йилда ажрашишга судга ариза берган. Суд ажрим қилмаган. Онаизор фарзандлари учун ишлашга мажбур. Аммо эри, қайнонаси, қайнсинглиси унинг ишхонасига бориб, раҳбаридан Мўминанани ишдан бўшатишни талаб қилиб, жанжал кўтаришган. Айёрвой ижара уй эгасига учрашиб, аёлини уйдан чиқариб юборишни сўраб, бир неча бор Мўминани уриб, тан жароҳати етказган. Мўмина шифохонада ҳам ётиб чиққан. Айёрбек жарима билан қутилган. Мўмина участка инспекторлари, МФЙ раисларига ҳам бир неча маротаба ёрдам сўраб мурожаат қилган. Аммо Айёрвой доим тушунтириш ёки тилхат ёзиб бериб қутилган. Зарур аризаларни ёзиб бердим. ФИБ Тошкент вилояти Янгийўл туманлараро судига бордик. Йўлда Айёрвой пайдо бўлиб, Мўминани қўлидан ушлаб, ёлғондан йиғлаб, “артист”лик қилди. Кўзидан бир томчи ёш чиққани йўқ. Ярашишини таъкидлади. Мен унга бир неча маротаба “Бизларни тинч қўйинг!” дея таъкидладим. Аммо у гапларимга безбетларча парво ҳам қилмади. Суд атрофида турган ИИБ ходимларидан ёрдам сўрадим. Айёрвой қочди. Янгийўл шаҳар ИИБга ариза бергани борганимизда ҳам Мўминанани тортқилай бошлади. Ундан ажратишга кучим етмади. Постда ўтирганлардан ёрдам сўрадим. Бизни ичкарига олиб киришди. Алоҳида суҳбатлашиб, бизни кузатишди. Бундай безбет, юзсиз эркакни биринчи бор кўришим.
Далолатнома олгани Янгийўл тумани Бунёдкор МФЙга бордик. МФЙ раисига Мўминани ажрашишига ёрдам бергани келганимни таъкидладим. Юларовлар оиласини чақиртирди. Айёрвой ўзи хиёнаткор бўла туриб, уялмасдан хотинини хиёнат қилишда айблаб, туҳмат қилди. Мўмина тилхат ёзаётган эди, зўравонлик билан тилхатни олиб йиртиб ташлади. МФЙ раисига “Сизни ҳурматингиз йўқми? Нега фуқароларингиз жамоат жойида ўзини тутишни билмайди? Айтинг, бизни ишимизга халақит беришмасин!” дея қатъий талаб қилиб, уларни расмга ва видеога олганимдан сўнг МФЙ раиси Айёрвойни тартибга чақирди. Аммо Мўминани қайнонаси ва қайнсинглиси мени юлиб, уриб, телефонимни синдиришмоқчи бўлишди. Мен яна МФЙ раисига “Тезда участка инспекторини чақиринг! Бўлмаса 102 га қўнғироқ қиламан!” дея талаб қилдим. Шундан сўнг МФЙ раиси уларни зўрға тинчлантирди. Биз Далолатномани 2022 йилда ёзилган нусхасини олдик. Аммо Айёрвой Мўминани бурчакка турғизиб, қўйиб юбормади. МФЙ раисидан бизни шу ердан тинчгина чиқиб кетишимизга ёрдам беришини сўрадим. Бир амаллаб у ердан чиқдик. Янгийўл шаҳрида давлат божи тўлашимиз керак эди, аммо тўлов программаси ишламади.
Эртаси куни яна Янгийўл шаҳрига бориб, тўловни амалга ошириб, ФИБ Янгийўл туманлараро судига бордик. Далолатномани асл нусхаси ва бугунги число билан ёзилиши кераклигини айтиб, аризани қабул қилишмади. Участка инспекторига қўнғироқ қилиб, бизни ҳимоя қилиши учун Бунёдкор МФЙга боришини илтимос қилдик. У раисга айтишини, ҳеч ким бизга тажовуз ва таъқиб қилмаслигини таъкидлади. Ўзи боролмаслигини, бошқа бир иш билан юрганини айтди. Ноилож Мўмина касал ётган акаси Сайфига қўнғироқ қилиб, маҳалласига олиб бориб келишини сўради. Биз учаламиз Бунёдкор МФЙга бордик. Айёрвой етти букилиб Сайфига салом берди. Биз раисдан бугунги число билан Далолатнома ёзиб беришини сўрадик. Хотин-қизлар фаоли эр хотиндан “Тилхат” ёздириб олди. Айёрвой хотинига “Алиментга бермасанг, талоғингни бераман” деб туриб олди. Айёрвойни пасткашлигини. Ўз болаларини таъминотига пул бермайман деб турибди. Мўмина уни таклифига рози бўлди. Шундан сўнг у “Тилхат”и сўнггида “ТАЛОҒИНИ БЕРГАНМАН” деб ёзди.


​​​–Инсон ёмон темирдан яхши қилич ясай оладими? Таги паст одам тарбия билан ҳам инсон бўлмайди! Айтганлар-ку: “Ярим тупроқ сумбул ўстира олмайди. Амал тухумини ўртада йўқотма. Ёмонларга яхшилик қилиш, яхшиларга ёмонлик қилиш кабидир”, – деди.
Ҳикмат
Ҳар бир жон, озми кўпми асл зотига тортади. Ёмон уруғдан чиққан, ўзи билан бирга ёмон изни ҳам олган бўлади.
Дилафруз Мўминова
https://t.me/IJOD07


#Ривоят ва афсоналар
Қароқчининг ўғли

Бир гуруҳ қароқчилар тоғ панасига келиб ўрнашган, шу ерда кучларини бирлаштириб карвон ўтишини пойлаб ётардилар. Тоғ тепасини маскан тутган қароқчилар, олдиларига келган султон аскарларини била туриб яксон қилишди. У ерга яқин бўлган шаҳар халқи, улардан жуда қўрқадиган бўлиб қолишган эди. Нафақат у шаҳарликлар, балки бошқа мамлакат халқлари ҳам улардан жуда безиб кетишган эди. Шу сабабдан мамлакат бошлиқлари қароқчилар зулмига барҳам бериш учун бир ерга тўпланиб маслаҳатлашишди.
–Агар бу тўдани бир муддат ўз ҳолига ташлаб қўйсак, улар ўзларича бош кўтармайдилар. Яъни, салан дарахти бир одамнинг кучи билан қўпорилади. Агар уни шундай қолдирсанг, томири билан суғуриб ололмайсан.
Йиғилганлар ўзаро келишиб, ниҳоят қароқчилар ичига жосус қўядиган бўлишди. Жосусларини қўйдилар ҳам. Ортидан пайт пойлаб кутишди. Анча вақтдан сўнг қароқчилар бир қабила устига ҳужум уюштириб, масканларини тарк этишди. Шаҳарликлар ҳам қилич кўтарган, тайёргарлик кўрган, бунинг утстига олдинги жангларда иштирок этган йигитлар бу гал қароқчилар маконига юборилган эди.
Одамлар яшириниб кечув йўлларини пойлаб туришарди. Кеч кириши билан қароқчилар ортларига қайтишди. Ўлжаларини келтириб отаришди, қурол-аслаҳаларидан холи бўлишди. Ўша куни жуда қаттиқ чарчаб қайтишгани аҳволларидан маълум эди. Кўзларига уйқу ғолиб келиб ярим кечаси ҳаммаси қаттиқ ухлаб қолишди. Шунда йигитлар яширинган жойларидан чиқиб, бирин-кетин тунги қўриқчиларини йўқотишди. Сўнгра битта-битта қароқчиларни хибсга олиб уларни шаҳарга олиб келишди. Султон халқнинг кўз ўнгида уларни ўлимга буюрди. Аммо ораларида мўйлови энди сабза урган бир ёш йигит ҳам бор эди. Навқирон йигитликнинг айни баҳорида эди. Вазирлардан бири бу йигитга жуда ачинди ва шоҳдан унинг учун шафқат қилинишини сўраб шундай деди:
–Бу бола, ҳали ҳаёт боғидан мева емаган, азаматлик даврига тўймаган. Агар ҳазрати олийлари шу боланинг қонидан кечса, қулингиз миннатдор бўлур эди…
Шоҳга бу гап маъқул тушмади. Қошларини чимириб:
–Зоти ёмон бўлган кимса яхшиларнинг нурини қабул қилмайди. Ноқобилни тарбия қилиш, қубба гумбазда ёнғоқ чаққан кабидир. Яхшиси буларнинг уруғ-аймоғи билан йўқ қилиб юборган маъқул. Оловни ўчириб қўрини олиб қолиш, ўзини ўлдириб наслини сақлаб қўйиш ақллиларнинг иши эмас.
Вазир султоннинг сўзларини эшитди. Истар-истамас подшоҳга тан берди, унинг чиройли фикрларини мақтаб:
–Подшоҳимнинг амри ҳақиқатнинг айни ўзгинасидир, – деди. Ҳақиқатан, бола ёмон кимсалар орасида қолиб тарбия олганида уларга ўхшар эди. Лекин яхши инсонлар ичида тарбия қилинса, ақлли кишиларнинг табиати, хулқ-атвори буни қоплаб кетишига умид боғлаш мумкин. Чунки у ҳали бола. У тўданинг золим ва қўрс табиати бола мижозига ҳали сингиб кетмагандир.
Вазирнинг сўзларига бир неча сарой аъёнлари ҳам қўшилиб шоҳдан шафқат сўрашди. Охири подшоҳ йигитнинг қонини тўкишдан воз кечди. Вазирга:
–Муносиб кўрмасам ҳам бағишладим, – деди.
Вазир болани уйига олиб келди. Нозу неъматлар билан уни катта қилди. Унинг учун етук бир тарбиячи ёллади. Гўзал сўзларни, чиройли муомалани ўргатди. Бола ҳар томонлама камолга етиб одамлар орасида ҳурмат ва эътибор қозонди. Бир куни вазир, султон ҳузурида боланинг гўзал табиатидан гапирди. Подшоҳга:
–Олаётган дарслари унга таъсир қилибди; эски одатларини, жоҳилликларини сўкиб улоқтирди, – деди.
Подшоҳ кулимсираб:
–Инсонлар орасида яшаса ҳам бўрининг боласи барибир бўри бўлади, – деди.
Орадан роппа-роса икки йил ўтди. Ўша шаҳарда яшаган ва уни таниган дайди ва безорилар унинг олдига келишди. Йигит ҳам уларга қўшилди. У шунчалик тез ўзгариб кетган эдики, натижада шериклари билан фурсат топиб вазир ва унинг икки ўғлини ўлдиришди. Уйдаги ҳамма бойликларни ўмариб, оталари макон тутган эски жойларига бориб ўрнашишди; исёнкор қароқчилар тўдасига айланишди.
Подшоҳ бу воқеаларни эшитаркан, ҳайратланиб бармоғини тишлаб қолди. Атрофидагиларга қараб:


#Кун ҳикмати
Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этмоқда. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! ҲАМДЛАР айтинг Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтариб беряпти.

Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин!

Умид билан яшанг!
Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятларга айлансин!

Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин!

Аллоҳга муҳаббат боғланг, токи атрофингиз муҳаббатла тўла бўлсин!

ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Шеърий лаҳзалар...

Биллур кўнгилгинам,дарз тушди сенга,
Меҳрни тилансанг,қарз тушди сенга,
Дардингни айтсанг гар, арз тушди сенга,
Ҳеч ким тушунмади бизни кўнгилжон,
Баҳорга айланган кузни кўнгилжон.

Фақат йўлимизда йўлиқди армон,
Ичингда ой каби тўлиқди армон,
Бизнинг устимиздан кулибди армон,
Сен-ла етим колган,менман кўнгилжон,
Осмони йўқолган кунман,кўнгилжон.

Синма дедим фақат, топмадинг илож,
Факат ўртанишга очдик кенг қулоч,
Умидлар барибир эрта кун деб оч,
Меҳрни топмадик,нетай кўнгилжон,
Яна ўзинг билан кетай кўнгилжон...
2013 йил.
Моҳигул ЎКТАМ қизи


#Бу қизиқ!
ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ ҲАМ КАСБЛАРИ БЎЛГАН

Одам алайҳиссалом – деҳқон;

Шис алайҳиссалом – тўқувчи;

Идрис алайҳиссалом – тикувчи;

Нуҳ алайҳиссалом – дурадгор;

Ҳуд алайҳиссалом – тижоратчи;

Солиҳ алайҳиссалом – чўпон;

Иброҳим алайҳиссалом – қурувчи;

Лут алайҳиссалом – муаррих ва денгизчи;

Исмоил алайҳиссалом – овчи ва таржимон;

Юсуф алайҳиссалом – соат ишлаб чиққан илк инсон ва маҳсулотларни тизимли ғамловчи;

Мусо алайҳиссалом – чўпон;

Довуд алайҳиссалом – темирчи;

Сулаймон алайҳиссалом – ҳукмдор ва мисга илк ишлов берган киши;

Зулкифл алайҳиссалом – новвой;

Илёс алайҳиссалом – тўқувчи;

Юнус алайҳиссалом – балиқчи;

Узайр алайҳиссалом – боғбон;

Исо алайҳиссалом – овчи бўлган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам –ёшликларида чўпон, улғайганларида тижорат билан шуғулланганлар.
Интернетдан олинди.


Ассалому алейкум.
Бугунги кунингиз хайрли бўлсин,азизлар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қадрдонлар,тунингиз хайрли ва осуда бўлсин.
Сокинликда ором олинг.
Эрталабки виртуал дийдор қадар омон бўлинг.


#Ҳикмат
Икки дўст балиқ овига боришибди. Уларнинг бирини тўрига улкан балиқ илинибди. Уни халтасига солиб, уйга қайтишга шошилибди.

- Қаерга отландинг? -деб сўрабди, дўсти.
- Уйга, каттагина балиқ тутдим, менга шу етади,- дебди.

- Кетма, бунақа балиқлардан кўпини овла.
- Уларни нима қиламан?
- Сотасан!
- Кейинчи?
- Пулинг кўпаяди.
- Кейинчи?
- Банкга қўясан. Ҳисобингдаги пул кўпайиб бораверади.
- Кейинчи?

- Бой бўласан.
- У бойликни нима қиламан?
- Кунлар келиб ёшинг улғайганда, аёлинг ва болаларинг билан вақтингни мазза қилиб, ўша пулларни сарфлаб яшайсан.

- Мен ҳозир нима қиляпман? Балиқни тутим. Оилам билан вақтим чоғ ўтади. Ҳаётдан, оиладан завқ олиш учун йиллар ўтишини, умрим кетишини кутмоқчи эмасман.

Ибрат:

Келажакни унутмаган ҳолда, ҳозирги вақтингизнинг гўзаллигидан ҳам бебаҳра қолманг. Хаёлларингизга берилиб, умригизнинг энг ажойиб лаҳзаларини ўтказиб юворишингиз, келажакда бахтли қиламан деган инсонларингизни ўша вақтга бориб топа олмаслигингиз мумкин. Ҳамма нарсани ғанимат билинг. Кўл остингиздаги бор имконият, шахслар билан бахт уйини қуришни ўрганинг.
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.