#Ҳаётий ҳикоя
СУКУТ ЎЛДИРАДИ
Бир киши уйланди. Аёли билан тинч, осуда ҳаёт кечира бошлади. Аёлини яхши кўрарди. Фарзандлар кўрди. Оиласини моддий томондан доим яхши таъминлаб қўйса ҳам, бора - бора аёлига унчалик аҳамият, эътибор бермас, баъзан бор - йўқлигини сезмайдиган бўлиб қолди.
Орадан ўн йиллар ўтиб, аёл оилавий ҳаётларига ўзгартириш киритишни истади. Ва кунларнинг бирида эри ишга кетаётганидан йўл - йўлакай эшитиб кетиши учун диск берди. Эри мошинасига ўтириб дискни қўйди. 5, 10 ҳатто 20 дақиқа ўтса ҳамки ундан садо чиқмади. 40 дақиқа ўтди. Яна кутди. 2 дақиқадан кейин аёлига қўнғорироқ қилди.
- Эй Ҳилолнинг қизи, бу қанақа диск? Ичида ҳеч нарса йўқ шекилли!? -деди.
- Озроқ кутинг, бошлайди! - деди, аёл.
Эри яна кутди. Садо чиқмади. Яна қўнғироқ қилиб, аёлга айни саволни берди. Аёл:
- Дискнинг бошқа томонини қўйиб кўринг - чи? - деди. Қўйди. Жим.. 12 дақиқадан сўнг, ишига етиб борди. Аёлига:
- Сен менга ишламайдиганини бердинг, шекилли. Унда ҳеч нарса йўқ! - деди.
Аёли:
- Уйга қайтаётганингизда яна қўйиб кўринг, ишлаши керак эди, - деди.
Эри айтганини қилди. Жим...
- У ёқ буёғига қараб яна қўйди. Ишламади. Ғазаби келди. Уйига келиб, зарда билан:
-Нима, мени мазах қиляпсанми? - деди.
Аёли:
- Қани диск? - деди.
- Мана! - деб берди.
- Сабр қилинг! - деди.
Ва компьютерга қўйди.
- Келинг, эшитинг! - деди.
Бир, бир ярим дақиқа кутишди.
- Кўряпсанми, диск бўш! - деди, эри.
- Шошилманг, озгина сабр қилинг! - деди, аёл.
5 дақиқа кутиб асаблари бузилиб кетди. Аёл хотиржам дискни ўгириб бошқа томонини ўгирди. Айни ҳикоя.
- Нима-а-а? Устимдан куляпсанми? Ё ўзингними? - деди, эри.
-Сабр қилинг, озроқ, - деди аёл.
- Эй, бўлди - е, тоқатим қолмади! - деди, ғазабланиб.
Аёл аста ўрнидан туриб дискни чиқарди. Ва:
- Қадрли эргинам, азизим.... Сиз бир, бир ярим соат шу дискнинг бўшлигига сабр қила олмадингиз...
Мен эса, ўн йиллардан бери сизнинг ичигиз бўшлигига сабр қилиб келяпман - ку? - деди.
Киши аёлининг нима демоқчилигини тушунди. Ўзини, ва оиласининг аҳволини тўғирлашга киришди.
Хулоса
Сиз бу ҳикоядан нимадир олдингизми?
Сукут аста - секин таъсир қилувчи заҳардек оилавий ришталарни ўлдиради!
Аёлингизни инсон билиб муомала қилинг! Уйнинг бир парчаси деб эмас!
Уни тингланг! Суҳбатлашинг!
У сизга бутун қалбини бериб, сиздан рози бўлиб, умрини сизга бахш этганига яраша, сиз ҳам унга аҳамият беринг! Меҳрингиз, озгина эътиборингизни аяманг!
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07/