Конспект


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир.
Абдулла Авлоний
Реклама: @pekin8017

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


НАФС ВА ИНСОН!

● Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
○ Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".

● Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
○ Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".

● Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
○ Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".

● Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
○ Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".

● Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
○ Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".

● Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
○ Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".

● Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
○ Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".

● Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
○ Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".

● Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
○ Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".

● Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
○ Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".

● Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
○ Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".

● Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
○ Инсон: - "Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!".

● Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!".
○ Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!"

БУ ОЙ НАФСНИ ЕНГАДИГАН ОЙ. Рамазон ойида кўпроқ ибодат қилиб, нафсимизни тарбия қилайлик! Бу кунлар ғанимат.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!

9k 0 226 114

Мустажаб дуо.

Бир куни мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани кўриб қолдилар. Шу онда унга ўгирилиб:
– Эй бола! Ҳаққимизга бир дуо қилгин, Аллоҳ таоло бизга раҳм қилсин, – дедилар. Шунда саҳобалар:
– Эй мўминлар амири гўдакдан дуо сўраяпсизми? Ахир сиз жаннат башорат қилинган ўн кишидан бирисиз-ку! – дея ажабланишди. Шунда ҳазрати Умар:
– Ҳа, мен ундан дуо қилишини сўраяпман, чунки у балоғат ёшига етмаган. Ҳали унинг амаллар китобига қалам юргизилмаган. Шунинг учун унинг дуоси қабул бўлади. Аммо биз мукаллаф ёшдамиз, бизнинг устимиздан қалам юргизилган, – деб жавоб қилдилар.

Болажонларга дуо қилишни ўргатинг, уларнинг дуоси мустажабдир!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Аллоҳнинг фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб саҳарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Ariza yuborish uchun bosing

Biznes kutishni emas, harakatni talab qiladi. Zarur paytlarda kerakli pulni qayerdan olish mumkin?
Yechim — 100 mln so'mgacha TBC Kredit.

✅ garovsiz
✅ kafillarsiz
✅ hujjatlarsiz

📱 Onlayn ariza yuborish

Batafsil

#reklama
app.tbcbank.uz


Йиғламасдан ўқий олмайсиз...

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

Иқбол Юсуф

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


• Суннат уйқу — қуёш кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги уйқу. У «қайлула» дейилади. Қайлула ақлга қувват бўлади.
• Бидъат уйқу — пешин намози вақтида пешинни ўқимасдан ухлаш.
• Телбалик уйқуси — аср намозидан кейинги уйқу. Бу руҳий хасталик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
Уқубат уйқу — хуфтонни ўқимасдан ухлаш. Натижада хуфтон қазо бўлиб, уқубатга сабаб бўлиши мумкин.
Одатий уйқу — хуфтондан бомдодгача.
Надомат уйқу — тонг саҳар вақтида ва илмий мажлис вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
Ғафлат уйқу — тонг отганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога «Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади», деганлар.
Фақирлик уйқуси — бамдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, қашшоқликка, қарздорликка сабаб бўлади. Бу уйқуни яна бошқа бир манбада Аллоҳнинг лаънати ёғилиши эҳтимоли борлигидан «лаънат уйқуси» деб ҳам айтганлар. (Аллоҳ сақласин)
Хусрон (зарар) уйқуси — ибодатдан сўнг дуо ва зикрларда ухлаб қолиш. Яна бир ривоятда жума кечасидаги уйқу.
Роҳат уйқу — касал ва гўдакларнинг меъёрдаги уйқуси. Яна бир ривоятда пешин намозидан кейинги уйқуни ҳам шундай деганлар.
Ибодат уйқу — олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
Каромат уйқу — тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


#ҚОЙИЛ

😳 Париждаги бу квартира хаммани шокка туширганди. Улар бунга хеч хам ишона олмас эди. Париждаги бу квартирани 1939-йилда ёпиқ ва бир сохиба томонидан 2030-йилгача ешик очилмасин деб ёзиб кетилган еди. 70 йил ўтиб уни очишганида улар шу захоти ақлдан озиб, тилдан қолишди. Сабаби..👇🏽


Рамазон тавсиялари.

1. Ҳар куни саҳар вақтидан деярли бир соат аввал турасиз. Икки ракат таҳажжуд намозини ўқиб олинг. Ҳам туннинг учдан бир қисми (дуолар қабул бўладиган вақт)га тўғри келади, ҳам дуолар қабул бўладиган ой (Рамазон)га тўғри келади.

2. Бомдодни ўқигач, қуёш чиққунига қадар Қуръон ўқинг. Турли хил зикрлар ва саловотлар айтинг. Қуёш чиққунича зикрда бўлсангиз Ҳажнинг савобига эга бўласиз, иншааллоҳ.

3. Қуёш тикка бўлгач икки ракат чошгоҳ нафл намозини ўқинг. Атиги 3-4дақиқа кетади холос.

4. Ҳар куни топган маошингиздан бир қисмини бўлса ҳам эҳсон қилиб туринг. Кунига 50.000 сўм топадиган инсонга беш минг сўмни эҳсон қилишда молида ўзгариш (камайиш) сезилмайди.

5. Ҳар кеча имкон қадар Таровеҳ намозини ўқишга ҳаракат қилинг. Чунки бу нафл намозини фақатгина Рамазон ойида ўқий оласиз.

6. Ҳар кеча уч маротаба "Ихлос" сурасини ўқинг. Атиги 2-3 дақиқа вақтингизни сарфлаб, Қуръонни учдан бирини ўқишга тенг ажрни уч карра оласиз, иншааллоҳ.

7. Кун бўйи йўлда ҳаёл суриб ҳам юрасиз. Шу ҳаёлни ўрнига электрон тасбеҳ билан зикр қилишга алмаштиринг. Ҳам манзилингизга сергак етасиз, ҳам ажр оласиз.

8. Мисвок ишлатишда асло шубҳаланманг. Мисвок рўзани бузмайди.

9. Энг яхши ва энг ҳушбўй мушкларни ишлатинг. Ҳушбўйланиш ҳам ажр.

P/S: Аёллар уйда зийнатлансинлар!

10. Ҳар намоздан сўнг (камида) тўрт саҳифа Қуръон ўқинг. Бунга ўртача 10-12дақиқа кетади. Беш маҳаллик намозда бир пора бўлади. Рамазонда тугал бўлади.

11. Нимадир билан бандмисиз? Ишлаябсизми? Қуръон эшитиб ишланг. Ҳам ишлайсиз, ҳам ажр оласиз. Усиз ҳам барибир ишлаётган эдингиз.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


AVO platinum kredit kartasini ilovada oching!

✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta.

AVO ilovasida kredit karta oching va 50 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰

Oʻrnatish

#reklama
click.avo.uz


Солиҳ дўст

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- "Йўқ", деб жавоб берилади.
- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- "Йўқ", дейилади.
- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
  Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!
Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин. Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!!!. Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўст бергин. Амийн...!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Садақанинг фойдлари:

1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Рўза тутаман, деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Шу ўринда Рўза тутишга қийналаман деганлар учун тавсия!

Рамазон ойининг бошида 10 кун, ўртасида 10 кун, охирида 10 кун тутинг, қийналмайсиз, рўза тутиш анча осон бўлади...

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Ozon buyurtmalarni berish punktini oching

O'zbekistonda o'zingizning Ozon buyurtmalarni berish punktini oching va daromad qilishni boshlang!
Bu oson va bu imkoniyatdan hamma foydalanishi mumkin. Mos keladigan joy topish, oddiy ta'mirlash va posilkalarni berishni boshlash kifoya. Siz ishning dastlabki olti oyida rivojlanishni qo'llab-quvvatlash uchun 81 000 000 so'mgacha moliyaviy yordam, bepul peshlavha, brendlangan materiallar va shaxobchani ochish bo'yicha batafsil ko'rsatmalarni olasiz. Shaxobcha ochish jarayoni ko'p vaqt talab etmaydi — odatda 14 kun yetarli bo'ladi. So'rov qoldiring va Ozon bilan daromad olishni boshlang!

Ariza berish

#reklama
pvz.ozon.com


РЎЗАНИНГ 8 ҲИКМАТИ

1. Ихлос ва тақво

Рўза – Аллоҳ учун қилинган ибодатдир. Унда риё ва намойишкорлик бўлмайди, чунки рўза тутган одамни фақат Аллоҳ билади. Қуръонда бундай дейилган: “Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақволи бўлсангиз!” (Бақара, 183).

2. Сабр ва ирода кучини мустаҳкамлаш

Рўза инсонни нафсига қарши мустаҳкам қилиб, унинг иродасини кучайтиради. Очлик ва чанқоққа сабр қилиш орқали киши ҳаётдаги бошқа синовларга ҳам чидамли бўлади.

3. Шукр ва қадриятни англаш

Инсон одатда неъматларнинг қадрини уни йўқотганда билади. Рўза тутиш орқали киши таом, сув ва бошқа неъматларнинг аҳамиятини ҳис қилади ва Аллоҳга шукр қилишни ўрганади.

4. Ҳақиқий бойлик тақвода эканини тушуниш

Рўза тутган одам, хоҳ у бой ёки камбағал бўлсин, бир хил аҳволга тушади. Бу эса инсонга моддий бойликдан кўра маънавий бойлик муҳимроқ эканини кўрсатади.

5. Соғлиқ ва тиббий фойдалари

Рўза организмни тозалайди, ҳазм тизимини дам олдириб, турли касалликлардан ҳимоя қилади. Илмий тадқиқотлар рўзанинг токсинларни йўқотишга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беришини кўрсатган.

6. Рўза ва ижтимоий бирдамлик

Камбағаллар ва муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилиш орқали инсонда меҳр-оқибат, хайрия ва закот бериш ҳисси уйғонади. Бу жамиятда ҳамдардлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.

7. Дуоларнинг қабул бўлиши

Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди, чунки у Аллоҳ учун сабр қилиб, унинг розилигини истаган ҳолда ибодат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта одамнинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтор вақтидаги дуоси, одил подшоҳнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Имом Термизий ривояти).

8. Руҳий покланиш

Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий покланишдир. У инсонни гуноҳлардан тийишга, яхши хулқ-атворга, гуноҳ ва ёмонликлардан узоқлашишга ўргатади.

Рўза инсон ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи улкан ибодатдир. У нафақат савобли амал, балки инсонни маънавий ва жисмоний жиҳатдан юксалтирувчи буюк ҳикматдир.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида ота-онангнинг ҳаққига қилган дуоинг уларга атаб сўйган ўнта туянгдан афзалдир.

Икром Шариф

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!

26k 1 535 266

Ҳикоя қилишларича, бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшт-кабоблар еб ўтиришганини кўриб, оғзининг суви келиб ичи қизиганича уйига келибди. Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли "Ҳайитингиз муборак бўлсин азизим!" дея дастурхонга ловиядан бошқа ҳеч нарса бўлмаган таомни сузиб келибди. Совуққина қилиб "сенга хам" дебдию, овқатни ея бошлабди. Ловияларни еб, устидаги пўстини айвоннинг деразасидан кўчага қараб отар ва ўзига ўзи "Нега энди ҳамма одамлар мазза қилиб гўшт ейдию, мен эса ловия еб ўтиришим керак!?" дея ҳасрат қила бошлабди.

Дунё кўзига тор кўриниб уйидан кўчага чиқса, деразаси тагида бир бечора одам отилган ловия пўстлоқларини пуф-пуфлаб чангидан тозалаб еяётган эмиш ва "Қанча-қанча бечораларга насиб этмаган ризқни менга берган Аллоҳимга шукрлар булсин" деб қайта-қайта ҳамдлар айтармиш...

Бу холни кўрган камбағалнинг кўзларига ёш тўлиб: "Розиман, эй Раббим, берган насибангга Розиман" деганича уйига кириб кетибди...

Ҳаётда ишонч-умид билан яшанг. Чунки Аллоҳ сиз билмаган нарсаларни билгувчидир. Сизни ўзингизга мос шаклдаги ҳаётни сиз учун чизиб қўйгандир. Барча бошингизга келган қийинчиликларни орқага ташланг ва кўнглингиз тусаган нарсалардан тийилишга қалбингизни ўргатинг. Чунки сиз маҳрум бўлган нарсаларингиздан нима сабабли маҳрум бўлганингизни билмайсиз, аммо Аллоҳ билгувчидир!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Аллоҳнинг розилиги учун нафсингизга хилоф ширин уйқунгиздан туриб, қилган ибодатларингиз ва тутган рўзаларингиз
— Қиёмат куни шафоатчингиз бўлсин;
— Жаннатнинг Райён дарвозасидан киришимизга сабабчи бўлсин;
— Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дийдорларига етиштирсин;
— Аллоҳнинг жамолини кўришга насибадор қилсин!

Амин!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
— Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин! - дея уларнинг билимини синамоқчи бўлди.
  
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга:
— Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз! - дейди. Ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди: "Отам, онам, турмуш ўртоғим, болаларим..." хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
— Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин! - дейди устоз.

Аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
— Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин!Ҳ- дейди.
  
Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишининг исмини қолдиради. Булар: ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар...
  
Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
— Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир! - дея буйруқ беради.
  
Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўртоқ ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
— Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин! - дея буйруқ беради.

Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
— Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим! - дея гапини такрорлайди.
  
Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш ўртоғи исми қолади. Кейин устоз унга:
— Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларнинг исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандинг исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлғиз турмуш ўртоғингни танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
  
Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.
— Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу менинг турмуш ўртоғим, - дея жавоб берди. Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Икки киши орасидаги қучоқлашиш одатда ўртача узунлиги 3 сонияни ташкил этади. Аммо тадқиқотчилар ақл бовар қилмайдиган нарсани топдилар:
• Қучоқлаш 20 сония давом этганда эса, бу танага ва онгга, қалбга шифо таъсирини яратар экан.
• Сабаби, самимий қучоқлашиш севги гормони деб номланувчи окситоцин гормонини ишлаб чиқаради.
• Ушбу модданинг эса, жисмоний соғлигимизда кўпгина афзалликлари бор. Бу бизга дам олишга, қўрқув ва ҳавотирларимизни тинчлантиришга, хотиржам қилишга ва асабийликдан қутулишга ёрдам беради...
• Бу ажойиб транквилизатор ҳар сафар яхши кўрган инсонларимизни „ачом-ачом“ қилганимизда, болажонларимизни ўпганимизда, рақсга тушганимизда бепул қалбимизни ёришишига ёрдам берар экан...
• Унда бугуноқ 20 сония давомида сизга яқин бўлган инсонларни қучоқланг ва уларга ажойиб севги тақдим этинг!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда, иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.