🌙ВАФОТ ЭТИШЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хасталиги ортди. Муборак бошлари Оиша онамизнинг тиззаларида.
Шу орада Абдураҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳумо кириб келди. Қўлида мисвок бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвокни яхши кўрар, доим ишлатардилар.
Мисвокка қарадилар. Оиша онамиз: «Сизга олиб берайми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлари билан: «Ҳа», деб ишора қилдилар. Оиша онамиз укасининг қўлидан мисвокни олиб, юмшатди ва Расулуллоҳ алайҳиссаломга берди. Пайғамбар алайҳиссалом уни ишлатди. Бир идишда сув бор эди. Қўлларини сувга тиқиб, юзларига сурардилар. Кейин: «Ла илаҳа иллаллоҳ! Ўлимнинг шиддати бор. Аллоҳим ўлимнинг қийинчилигида ёрдам бер!» дедилар.
Кейин чап қўлларининг бармоғини тик қилиб: «Рафиқул аълога! (Яъни «Олий Дўстнинг ҳузурига».) Рафиқул аълога», дедилар.
Сўнгра оҳиста жонлари узилди. Фаришталар Ҳабибуллоҳнинг руҳларини раҳмат ва розилик нурига ўраб Ҳақ таолонинг ҳузурига олиб кетишди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Аллоҳ таоло Қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дийдорларига ва энг олий мақсадимиз бўлмиш Ўзининг жамолига муяссар айласин!🤲
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.
@mehrob_uz
Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi