Ҳасан ибн Собит Жоме Масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


«Ҳасан ибн Собит» жоме масжидининг расмий Telegram канали.
————————————————
https://maps.app.goo.gl/1aqsacwivSiLNPyA9
Эҳсон учун
https://payme.uz/fallback/merchant/?id=657fe2d27aff6eaacc087ca6
https://indoor.click.uz/pay?id=051477&t=0

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 УЛУҒ ХИСЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Қасамнинг каффорати

❓ Савол: Қасамнинг каффоратини тушунтириб берсангиз.

📩 Жавоб
: Аслида қасам ичган одам қасамига содиқ қолиши лозим. Агар қасамида турмаса, қасамхўр бўлади ва гуноҳ содир этган ҳисобланиб, каффорат бериши вожиб бўлади. Қасамни бузган киши хоҳласа, ўн кишини таомлантиради, хоҳласа, уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак каби кийимлар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутади. Қасамни бузмасдан туриб каффорат тўланмайди.

Қасамнинг каффорати ҳақида Қуръони каримда бундай дейилади:
“Бунинг каффорати (жаримаси) – оилангизни озиқлантириш учун лозим таомларнинг ўртача миқдорида ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг кийимлари ёхуд бир қулни озод қилишдир. Кимки (буларни) топа олмаса, уч кун рўза тутиши (мумкин). Ана шу ичган (ва бузган) қасамларингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни асрангиз! Аллоҳ сизларга Ўз оятларини шундай баён қилади, токи шукр қилгайсиз” (Моида сураси, 89-оят).

Агар киши ўз ота-онасига гапирмаслиги каби гуноҳ ишни қилишга қасам ичган бўлса, қасамини бузиб, каффорат тўлаши лозим бўлади.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир ишга қасам ичса-ю, кейин ундан бошқаси яхшироқ эканини билса, ичган қасамига каффорот тўласин-да ўша яхшироқ ишни қилсин”, деганлар» (Имом Аҳмад, Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилган).

Бу ҳукмларда қасамни билиб туриб бузган ҳам, мажбурий бузган ҳам, унутиб бузган ҳам баробардир (“Ал-Муҳтор”, “Фатҳу бобил иная”). Валлоҳу аълам!

Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ 💐

#Дуо Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео
#умра_қилиш_тартиби

🎙7-суҳбат: Тавоф қилиш ва унга оид масалалар

00:15 - Тавофни ҳажарул асваднинг олдидан бошлаш;
03:20 - Ҳажарул асвадни ўпиш;
06:23 - Тавофга киришаётганда ўқиладиган дуо;
06:57 - Рукнул ямонийга қўл теккизиш;
11:48 - Тавофга оид баъзи масалалар.

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING


Мисвоклар билан оғзингни тозаладинг, кошки эди бундан кейин сен оғзингни бўҳтон, ёлғон, ғийбат сўзларни айтиш билан булғамасанг!

Абулқосим замахшарий
@mehrob_uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


МАЙЙИТНИ ЮВАЁТГАНДА САЧРАГАН СУВНИНГ ҲУКМИ
#жаноза #поклик

❓1480-CАВОЛ: Маййитни ювишда ундан сачраган сув ғассолнинг кийимини нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ
: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, маййитни юваётганда ғассолнинг кийимига сачраган сув кийимни нопок қилмайди. Чунки бундан сақланишнинг имкони йўқ (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент тумани "Хасан ибн Собит" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇   
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

✅ “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


Жума куни имом хутба ўқиётганида гапириш ёки беҳуда ишларни қилиш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Жума куни имом хутба ўқиётганда гапиришдан ва майда тошларни ўйнашдан, қўли ва боши билан имо-ишора қилишдан қайтардилар. «Кимки жума куни имом хутба ўқиётган ҳолатда гапирса, лағв яъни беҳуда иш қилибди. Лағв қилган киши учун жума йўқдир», – дедилар».

Жума намози тўрт ракатли пешиннинг ўрнига икки ракатли қилинишининг сабаби, иккита хутба икки ракатнинг ўрнига ўтгани учундир. Аллоҳ таоло инсонларни ваъз насиҳатга эҳтиёжлари борлигини билганлигидан уларнинг йўлбошчиларига ҳар ҳафтада бир марта инсонларни намозга тўплаб, уларга Аллоҳ таолони эслатиб, у зотни улуғлаш кераклигини буюрган. Шунинг учун Жума намози жуда улуғ бир савоб ишни ва фазилатни ўзида қамраб олгандир. Энди шу пайтда гапирган одамнинг қалби машғул бўлиб, панд-насиҳатни эшитмай қолади. Шунингдек, имо-ишора қилиш ҳам мавъизадан чалғитади. Гарчи бу ишора озгина бир нозик ҳолда бўлса ҳам уни қилувчи одам ҳам лағв беҳуда иш қилувчи бўлади. Ҳадиси шарифда унинг учун Жума йўқдир, дейилди, яъни бу одамнинг Жумасидан фазилат ва катта савоб кетиб қолади, демакдир. Бу унинг намози ботил бўлади, қайтадан ўқиб олсин, маъносида эмас. Балки унинг намози жоиз, лекин нуқсонлидир. Жуманинг фазилатидан олинадиган улуғ насибаси кетиб қолгандир. Намози эса нуқсонли, яъни фақат ўша икки ракат холида қолган ва Жума намозининг фазилати кетиб қолгандир.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@mehrob_uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


ЖУМА ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди".

Табароний ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Шайх Алижон қори

#Қуръон #Каҳф #қироат

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум, азизлар!

Жума кунингиз муборак бўлсин!!!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#VIDEOLAR

🎞
Musulmon kishi Qur’oni karim va sunnatdan to‘g‘ridan-to‘g‘ri dalil olsa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#hadis #salavot #juma
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

#juma #salovat #duo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#ЖУМА

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


ФИТНА ҚОТИЛЛИКДАН ЁМОНДИР!

Катта гуноҳларни кабира номи билан берилса-да, даражада бир-биридан фарқ қилади. Уларни келтириб чиқарадиган зарарга қараб ажратилади. Фитна энг катта ва энг оғир гуноҳлар сирасига киради. Нима учун бундай? Саволнинг жавоби қуйидагича: масалан, қотиллик оғир гуноҳлигини яхши биламиз. Лекин фитна ундан-да оғирроқ. Қотиллик бир киши бошқа кишининг жонига қасд қилиши билан амалга ошади. Фитна эса жамият ва ундаги шахсларнинг жонларига қасд қилиш демакдир. Қотиллик бир кишининг ҳаётига зомин бўлса, фитна сабабидан бутун жамият ҳаётида нотинчлик рўй беради. Шунинг учун ҳам фитна қотилликдан ёмонроқ ва ашаддийроқ дейилган.

"Фитна қотилликдан ҳам ёмондир"
(Бақара сураси, 191-оят).

"Фитна қотилликдан ҳам оғир гуноҳдир" (Бақара сураси, 217-оят).

Муфассирлар айтади: "Бу оятлар гарчи бошқалар ҳақида нозил қилинган бўлса-да, барча мусулмонларга тегишли бўлаверади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитнадан огоҳлантирганлар". Юқоридаги икки оят тафсири ва нозил бўлиш сабаблари тўғрисида муфассирлар ёзган бир қанча шарҳларга тўхталиб ўтирмадик.

«Фитна кўз илғамас хатар» китобидан.
@mehrob_uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


Намозингни маҳкам тут, чунки уни йўқотсанг, қолган ҳамма нарсани йўқотасан.

Умар ибн Хаттоб
@mehrob_uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#намоз

❓1479-CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ўқиш шартми ёки хоҳишга қараб ўқиса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ
: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳажжуд намозини ўқиш шарт ёки вожиб амал эмас, балки Пайғамбаримиз алайиссаломнинг суннатларидир. Айрим уламолар уни мустаҳаб дейишган.
Шунга кўра, уни ўқиган одам улкан савобларга эришади, уни ўқимаган одам эса маломат қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Тилла тиш қўйдириш жоизми?

❓Савол: Мусулмон киши тилла ёки кумуш тиш қўйдириши мумкинми?

📩 Жавоб
: “Мўътабар тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам зарурат бўлганда тилла ва кумушдан тиш қўйдириш ёки қимирлаб қолган тишни мустаҳкамлашни жоиз деб билганлар” (“Қувайт Фиқҳ энциклопедияси”).

Кумуш тиш қўйиш дурустлигига мужтаҳид имомларимиз иттифоқ қилишган. Тилла тиш борасида Имом Аъзамдан икки хил (яъни дуруст ва дуруст эмас, деган) ривоят келган (Имом Таҳовий, “Мушкилул осор”).

Имом Ҳоким “Мунтақо” китобида бундай дейди: “Агар бир кишининг тиши қимирлаб қолса ва уни тилла ёки кумуш билан мустаҳкамлаб қўйса, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф наздида зарари йўқ” (“Фатавои ҳиндия”).

“Имом Муҳаммад қимирлаб қолган тишни тилла ёки кумуш билан мустаҳкамлашни жоиз кўрган” (“Раддул муҳтор”).

Бу масаланинг ечими борасида мазҳаб ичидаги мужтаҳид даражасига етган олим Имом Кархий, тишларни тилла билан қотириб қўйишни жоиз деб билган (“Бадоеъус саноеъ”).

Машҳур олим Зафар Аҳмад Усмоний бундай дейди: “Тилла тиш қўйишнинг жоизлиги биз моил бўлган ишдир. Имоми Аъзам ҳақида, (иккинчи сўзларида) шу фикрга қайтганлар, деб биламиз”.

Қолаверса, салафи солиҳлардан Кўфа амири Муғийра, Ҳасан Басрий, Мусо ибн Талҳа, Басра қозиси Абдуллоҳ ибн Ҳасан, Абу Ҳамза, Абу Навфал, Язид Ришк раҳматуллоҳи алайҳим ва бошқаларнинг тилла тиш қўйдирганлари ва тишга тилла қоплаганлари ҳақидаги ривоятлар бор (“Эълоус сунан”).

Демак, зарурат бўлганда (яъни фақат зийнат учун эмас, балки тишлар касалланганда) эркаклар ҳам тилладан тиш қўйдириши мумкин.

Тишлар қопланганда остига сув тегмай қолади, деган эътирозга олимлар: “Тишларнинг усти қопланиши “жабира” (жароҳат устига боғланган латта) ҳукмида бўлади ва остига сув тегмаса, зарари йўқ. Киши қоплама тиш қўйдираётган пайтда таҳоратли бўлса, ҳар хил шубҳа ва мулоҳазаларга ўрин қолмайди”, деб жавоб берадилар. Таҳорат ва ғуслда қоплама тишнинг усти ювилса, остини ювгандек бўлади. Валлоҳу аълам.

Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.