Қасамнинг каффорати
❓ Савол: Қасамнинг каффоратини тушунтириб берсангиз.
📩 Жавоб: Аслида қасам ичган одам қасамига содиқ қолиши лозим. Агар қасамида турмаса, қасамхўр бўлади ва гуноҳ содир этган ҳисобланиб, каффорат бериши вожиб бўлади. Қасамни бузган киши хоҳласа, ўн кишини таомлантиради, хоҳласа, уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак каби кийимлар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутади. Қасамни бузмасдан туриб каффорат тўланмайди.
Қасамнинг каффорати ҳақида Қуръони каримда бундай дейилади:
“Бунинг каффорати (жаримаси) – оилангизни озиқлантириш учун лозим таомларнинг ўртача миқдорида ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг кийимлари ёхуд бир қулни озод қилишдир. Кимки (буларни) топа олмаса, уч кун рўза тутиши (мумкин). Ана шу ичган (ва бузган) қасамларингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни асрангиз! Аллоҳ сизларга Ўз оятларини шундай баён қилади, токи шукр қилгайсиз” (Моида сураси, 89-оят).
Агар киши ўз ота-онасига гапирмаслиги каби гуноҳ ишни қилишга қасам ичган бўлса, қасамини бузиб, каффорат тўлаши лозим бўлади.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир ишга қасам ичса-ю, кейин ундан бошқаси яхшироқ эканини билса, ичган қасамига каффорот тўласин-да ўша яхшироқ ишни қилсин”, деганлар» (Имом Аҳмад, Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилган).
Бу ҳукмларда қасамни билиб туриб бузган ҳам, мажбурий бузган ҳам, унутиб бузган ҳам баробардир (“Ал-Муҳтор”, “Фатҳу бобил иная”). Валлоҳу аълам!
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi